Машинасозлик технологияси фанидан маърузалар матни
Б) Сериялаб (партиялаб) махсулот етиштириш сохалари
Download 182.36 Kb.
|
Mashinasozlik texnologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- В) Кўплаб махсулотлар ишлаб чиқарувчи соха
- Т = — , N = — . N Т
Б) Сериялаб (партиялаб) махсулот етиштириш сохалари –бу сохада махсулотлар партиялаб ишлаб чиқарилади ва тез-тез такрорланиб туради. Демак, иш жараёнида баъзи бир технологик операциялар вақти-вақти билан такрорланиб турар экан. Шу сабаб ишлаб чиқариш жараёни юқори даражада малакага эга бўлган ишчи кучини талаб қилмайди. Ишлаб чиқаришдаги жихозлар, мослама ва асбоб-ускуналарнинг бир қисми иқтисослашган бўлади. Демак, ишлаб чиқарилган махсулотнинг таннархи хам анчагина паст бўлади.
В) Кўплаб махсулотлар ишлаб чиқарувчи соха – бу сохада махсулотлар кўплаб ишлаб чиқариш билангина қолмай, балки доимо такрорланади хам. Демак, сохадаги хамма иш жойи жихозлар, мосламалар, асбоб-ускуналар маълум операцияга иқтисослашган булади. Ишчи кучи оддий малакали ва махсулот таннархи паст бўлади. ТЕХНИКАВИЙ НОРМАЛАШТехникавий нормалашнинг асосий вазифаси турли ишларни бажариш учун мехнат сарфининг такомиллашган нормаларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишдан иборат. У ёки бу ишни бажаришга сарфланадиган мехнат ўлчами, вақт нормаси ёки иш бажариш нормаси билан ифодаланиши мумкин. Вақт нормаси деб, муайян ишни (буюм бирлигини ремонт қилиш, битта детални тайёрлаш ёки тиклаш, маълум опрацияни бажариш ва х.к. ларни ) бажаришга ажратилган вақтга айтилади. Иш бажариш нормаси деб, ишчи вақт бирлигида (минут, соат, смена ва х.к.ларда) қилиши керак бўлган деталлар, операциялар сонига айтилади. Вақт нормаси (Т) ва иш бажариш нормаси (N) узаро тескари катталикдир: 1 1Т = — , N = — . N Т Техникавий нормалаш – ремонт корхонаси фаолиятида энг муҳим элементлардан ҳисобланади. У ишни тўғри ташкил қилишга, корхонага зарур бўлган ишлаб чиқариш қувватини, ускуналар, ишчилар сонини аниқлашга, мехнатни илмий асосда ташкил қилишга ёрдам беради. Иш вақтининг умумий сарфи – махсулот ишлаб чиқаришга сарфланадиган вақт. Бу вақтга бевосита буюмга ишлов бериш, узелларни қисмга ажратиш, йиғиш ва хакозоларга сарфланган вақт, шунингдек, махсулот ишлаб чиқариш процесслари (ишга тайёрлаш, буюмни ўрнатиш ва олиш, асбобни алмаштириш, иш жойларига хизмат курсатиш ва хакозолар) билан боғлиқ бўлган вақт бўлади. Вақтнинг унумсиз сарфи – мехнатни яхши ташкил қилмаслик, ишлаб чиқаришнинг ёмон тайёрланганлиги, ишчининг айби билан, яъни тўхтаб туришларига унумсиз сарфланган иш вақтининг бир қисмидир. Вақтнинг техникавий нормаси (Тн) қўйидаги элементлардан ташкил топади; Ттт Download 182.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling