аралаштирилади. Аралаштирма 4 – кран ва 5 – конус найча орқали кесиш
муҳитига берилади.
25-расм. Чангланган мой билан совитиш схемаси
Суюқлик аралаштиргичга келишидан аввал 6-филтр орқали механик
аралашмалардан тозаланади.
Аралаштиргич суюқликни оқиб ўтиши учун 7 – қаршиликдан
ва хаво
учун каналдан ташқил топган. Суюқлик, қачонки Р
2
босим Р
3
босимдан катта
бўлган ҳолдагина қаршилик орқали оқиб ўтиши мумкин.
Таркалиб кѐтган суюқлик 0,2- 0,5 мм/м босим остида берилганда
кесувчи асбобнинг турғунлиги 1,5-4 марта ошади.
Ишчи жойларда
санитария-гигиена шартлари мухим даражада яхшиланади.
Газлар билан совитиш. Қийин ишлов берилувчи материалларни
кесишда кесувчи
асбобларни совитиш учун газлар, қисман қисилган хаво
азот ва карбонат ангдриддан фойдаланилади.
Қисилган хаво – 25-50
0
С гача совитишда қўлланилади. Хаво босими
0,2 мм/м ( 2 атм ) ни ташқил этади. Жихозларнинг катта мураккабликка эга
эканлиги сабабли қисилган хавони хозирги пайтда қўллаш мақсадга
мувофиқ эмас.
Карбонат ангидриддан қуйидаги материалларга ишлов беришда
қўлланилади: никелo, волoфром, нобалoт, хром ва бошқалар. Буларни бошқа
совитиш усулида кесиб ишлаш мумкин эмас.
Кесиш муҳитини совитишда тарқалиб кетган газларни қўллаш
асосий
ролo ўйнайди. Азот ва карбонат ангидрид газлар кесиш муҳитида
кислородни сиқиб чиқаради ва детал-кесувчи асбоб юзаларини
оксидланишини олдини олади.
Карбрнат ангидридни қўллашда цех хоналарини шамоллатиш учун қўшимча
чораларни кўриш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: