Металл конструкц и ялар болтл и бир и кмалар и ва уларни хисоблаш
Download 188.61 Kb.
|
Boltli brikmalar hisobi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.1. Болтли бирикмалар
- 5.2.1. Нормал, қўпол ва юқори аниқликдаги болтли бирикмалар
Металл конструкциялар болтли бирикмалари ва уларни хисоблаш5.1. Болтли бирикмалар Ишлаш принципига кўра болтли бирикмалар икки хил бўлиши мумкин: Бириктириладиган элементлар ўртасида силжиш рўй бериши ҳолати – бундай бирикма нармал, қўпол ва юқори аниақликдаги болтлар ёрдамида ҳосил бўлади; Бирикма махкам бириктирилган, силжиш йўқ – бундай бирикма юқори мустаҳкамли болтлар ёрдамида амалга оширилади. 5.2.1. Нормал, қўпол ва юқори аниқликдаги болтли бирикмалар Бундай болтлар бир биридан таёрланиш аниқлиги, болтлар ўрнатиладиган тешикларни ясаш усули ва бу тешикларга болтларнинг жойлашиш зичлиги билан фарқ қилади. Болтлар кам углародли Вст3, Вст5 ва лигерланган 14Г2, 15ГС маркали пўлатлардан тайёрланади. Болтлар мустаҳкамлиги бўйича синфларга бўлинади, 4.6; 4.8; 5.6; 5.8. Биринчи соннинг 10га кўпайтмаси, пўлатнинг минимал вақтинча қаршилигини кН/см2, иккала сонинг бир бирига кўпайтмаси, оқувчанлик чегарасини белгилайди. 4.6 синфга мансуб болтнинг вақтинча қаршилиги , оқувчанлик чегараси . Қўпол болтларни тайёрлаш аниқлиги ±1мм бўлиб, болтлар ўрнатиладиган тешикнинг диаметри болт диаметрига нисбаттан 3мм гача катта бўлиши мумкин. Нормал аниқликдаги болтларда бу қийматлар мос равишда ±0.52 ва 2мм га тенг. Нормал ва қўпол болтли бирикмаларда болт билан тешик ўртасидаги фарқ бирикмани силжишига олиб келишга сабаб бўлади.Шунинг учун бундай болтлар метал қурилмаларни йиғиш, териш ишларида ва иккинчи даражали қурилмаларда ишлатилади. Юқори аниқликдаги болтларнинг тайёрлаш аниқлиги ±0.3мм бўлиб, болтлар 0.5мм гача катта бўлган тешикларга ўрнатилади. Бундай бирикмаларда силжиш деярли бўлмайди, аммо сермеҳнат ҳисобланади, шунинг учун бундай болтлар кейинги йилларда кам ишлатилмоқда. Нормал, қўпол ва юқори аниқликдаги болтли бирикмалар силжишга ва камдан кам чўзилишга ишлаши мумкин. Силжиш натижасида ҳосил бўлган кучланишлар тешик сиртларидан болтга узатилади. Бундай кучланишлар болтни қирқишга ёки тешик сиртини эзилишига сабаб бўлади. Бириктириладиган элементлар сонига кўра, болт қирқилиши ёки бирнеча жойда эзилиши мумкин. Download 188.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling