Ташқи сарлавҳа


Download 1.03 Mb.
bet1/25
Sana24.01.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1115580
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
html o`quv qo`llanma




ЎЗБЕКИСТОН ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ
МАМАЖАНОВ Р.Я., РАЖАБОВ Т.Ж.
H T M L ТИЛИДА
WEB САҲИФАЛАР ЯРАТИШ


Ўқув-услубий қўлланма


ТОШКЕНТ 2011

Ушбу ўқув-услубий қўлланмада хавола этилаётган «HTML тилида Web саҳифалар яратиш» ва ундан ўқув жараёнларида Web саҳифалар яратиш усулларини ўрганиш. Бунда ушбу HTML тилининг асосий тушунчалари, моҳияти, мақсади, теглари, атрибутлари ва уларнинг вазифалари тўлиқ ёритилган. Web технологияларнинг инфраструктураси ва уларнинг хаётимиздаги аҳамияти, ишлашининг асосий тамойиллари етарлича батафсил очиб берилган. Web саҳифалар билан чуқурроқ танишмоқчи бўлганлар ҳозирги кунда жадал ривожланаётган бу соҳа хақидаги маълумотларни фақатгина янги нашрлар, электрон ресурс марказларидан ёки интернет сайтларидан олишлари мумкин. Ўқув-услубий қўлланма асосан талабалар ва магистрлар учун мўлжалланган бўлсада, ахборот технологиялари билан тўқнаш келадиган ҳар бир фойдаланувчига фойдалидир.




Тузувчилар: т.ф.н., доцент Р.Я.Мамажанов
катта ўқитувчи Т.Ж.Ражабов
Тақризчилар:
ТАТУ “Ахборот технологияларининг дастурий таъминоти ”
кафедраси доценти, т.ф.н., Б.А.Акбаралиев

ТашИИТ “Ахборот тизимлари”


кафедраси доц.ф-м.ф.н Т.Г.Ёдгоров

Ўқув қўлланма матнлари “Математика ва информатика” кафедрасида 2010 йил №12 - сонли кенгашида маъқулланди ва тасдиқланди.


КИРИШ

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришиши туфайли ижтимоий-иқтисодий тузумнинг барча соҳаларида турли ўзгаришлар юз берди. Маълумки, ҳар бир жамиятда турли ўзгаришларни шахслар ва уларнинг фаолияти амалга оширади. Республикамизда юз бераётган ўзгаришлар унинг фуқароларидаги мавжуд шаклланаётган хислатларга ҳам таъсир этмасдан қолмайди. Демак, янги жамиятда яшайдиган, фаолият кўрсатадиган шахсларда ҳам янгича хислатлар барпо этиш табиий зарурияти келиб чиқди. Таълим-тарбия тизимида эса ўқитувчи етакчи ижрочилик вазифасини ўтайди.


Таълим тизимида ўқув жараёнларини виртуаллаштириш ва мультимедия воситаларидан фойдаланиш таълим сифатини оширишга ижобий таъсир этади. Айниқса, техник йўналишда, хусусан Олий таълим тизимида, касб-ҳунар коллежларида ахборот-коммуникация технологиялари йўналишдаги фанларини ўқитишда мультимедия воситалари ва Web-технологияларни жорий қилиш, фанга киритилаётган янги маълумотларни тезкорлик билан ўқув жараёнларига киритиш асосида самарадорлик таъминланади. Бундан ташқари ўқув жараёнларини виртуаллаштириш, билим олувчи учун кенг имкониятлар яратади. Жумладан, олинаётган билимлар яхлитлигини, тезкорлигини таъминлайди. Шунингдек, виртуал ўрганилаётган мавзу доирасидаги қўшимча маълумотларни тезкорлик билан олиш имкониятлари яратилади. Шунга асосан, таълим жараёнларида Web-технологияларни киритиш усуллари ва улардан самарали фойдаланиш услубларини тадқиқ этиш, уларнинг педагогик моделини яратиш долзарб илмий-техник масалалар туркумига киради. Шунинг учун ҳам ушбу ўқув-услубий қўлланмани яратишга жазм қилдик.



Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling