Маърузалар матни 1-маъруза. Маълумотлар базасини бошқариш тизимининг турлари ва уларни яхлитлигини таъминлаш
Download 0.63 Mb.
|
3 Ma\'lumotlarni himoyalash modellari ma\'ruzalar 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ 1-маъруза. Маълумотлар базасини бошқариш тизимининг турлари ва уларни яхлитлигини таъминлаш Режа: 1. Кириш. 2. Маълумотлар базасини бошқариш тизимининг турлари. 3. Суд компьютер-техник экспертизаси (СКТЭ). 4. Маълумотлар базасини бошқариш тизимининг бутунлигини таъминлаш. Таянч иборалар: маълумотлар базаси, маълумотлар модели, Суд компьютер-техник экспертизаси, МББТ, иерархик МББТ, тармоқли МББТ, реляцион МББТ. 1. Автоматлаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланиш, ҳолати ва ишлаши корхона ва ташкилотлар фаолиятига жиддий таъсир этиши мумкин бўлган, маълумотлар базаси ёки маълумотлар базаси мажмуи кўринишидаги умумий ахборот ресурсларининг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Натижада, корхона ва ташкилотлар фаолиятининг ахборот таъминоти амалиётига автоматлаштирилган ахборот тизимини татбиқ этиш жараёнида, махсус “маълумотлар базасини ҳимоялаш” атамасини олган, ҳолатларни алоҳида ўзига хос назоратлаш керак бўлади. Маълумотларни ҳимоялаш жараёнида ечиладиган масалаларнинг вазифалари ва мазмунига қарашлар автоматлаштирилган ахборот тизимлари индустриясининг ташкил топиши билан биргаликда шаклланди, уларни амалга оширишдаги дастурий-техник жиҳатларнинг ўзгариши ва мураккаблашиши натижасида ўзгарди, аммо вақт ўтган сари, аста-секин уларнинг қандайдир базавий рўйхати шаклланди ва маълумотлар базасини ҳимоялаш атоматлаштирилган ахборот тизими назарияси ва амалиётида ажралмас муҳим компонент бўлиб қолди. “Маълумотлар базасини ҳимоялаш” деганда маълумотлар базасидан рухсатсиз фойдаланишдан, маълумотларни фойдаланувчилар томонидан ўзгартирилишидан ёки бузилишидан огоҳлантириш; аппарат ва дастурий воситаларнинг янглишишидаги ва эксплуатация ходими хатосидаги маълумотларнинг ўзгаришидан ёки бузилишидан огоҳлантириш тушунилади. Маълумотлар базаси (МБ) - маълум предмет сохадаги маълумотлар тупламидир. Маълумотлар базасини бошкариш тизими (МББТ) - маълумотлар базасини яратиш ва хизмат курсатиш хамда улардаги маълумотлар устида амаллар бажаришни (улардан фойдаланиш имконияти ва кайта ишлаш) таъминловчи дастурий воситалар (дастурий тизим ёки дастур пакети) тупламидир. Маълумотлар модели - маълумотлар ва улар орасидаги алока куринишидаги предмет сохаси хакидаги тушунча. Яъни маълумотлар модели - бу узаро богланган маълумотлар тузилмаларининг туплами ва бу тузилмалар устидаги амалларни англатади. 2. МББТларни авлодлар бўйича ажратиш мавжуд. Биринчи авлод МББТлари (ХХ асрнинг 60-70 йиллари) иерархик ва тармоқли моделларга асосланган, иккинчи авлод МББТларига реляцион тизимлар тааллуқли. Учинчи авлод МББТлари маълумотларнинг мураккаб структураларини ва маълумотлар яхлитлигини таъминловчи ривожланган воситаларни мададлаши, очиқ тизимларга қўйиладиган талабларни қондириши лозим. МББТ (маълумотлар базаси) МБ ни бошқариш турлари қуйидагиларга бўлинади: Иерархик МББТ – ахборотни дарахтсимон кўринишда қўллаб-қувватлайди. Иерархик МБ марказлашган структурага эга, яъни ахборот хавфсизлигини осонгина назорат қилиш мумкин. Афсуски, зарур бўлган ёзувларни сақлашнинг “авлод-аждод” муносабатлари физик тартибда бир ёзувдан бошқа ёзувга ўтишда амалга оширилади. Дарахтнинг ярмида жойлашган ёзувлар бошқа тарафда жойлашган ёзувлардан тезроқ аниқланади. Тармоқли МББТ – Тармоқли модель МББТ иерархик моделини кенгайтиради, ёзувлар орасидаги кўп алоқаларни гуруҳлайди. Мантиқий нуқтаи назаридан алоқа – бу ёзувни ўзи эмас. Алоқалар ёзувлар орасидаги муносабатларни ифодалайди. CODASYL спецификациясига асосан тармоқ модели DDL ни ва DML ни қўллаб-қувватлайди. (DDL- Data Definition Language – маълумотларни аниқлаш тили). (DML- Data Manipulation Language- маълумотларни қайта ишлаш тили). Булар махсус тиллар бўлиб, МБ структурасини аниқлашда ва сўровномаларни тузишда қўлланилади. Тармоқли модел мавжуд ёзувлар орасида алоқаларни ўрнатишда бутунликни бузиш ва дубликат қилишни талаб қилади. Берилган маълумотларни мос жадвалларга ўзгартирмай мослаб ёзуви билан боғлаш мумкин. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling