Маърузалар матни 1-маъруза. Маълумотлар базасини бошқариш тизимининг турлари ва уларни яхлитлигини таъминлаш


Download 0.63 Mb.
bet7/33
Sana18.06.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1590916
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33
Bog'liq
3 Ma\'lumotlarni himoyalash modellari ma\'ruzalar 1

ёлғон маршрутизаторни яратиш (хакер тармок оркали махсус куринишдаги хабарлар юбориш йули билан уз компьютерини тармокдаги маршрутизатор килиб курсатишга эришади, кейин эса ундан утадиган барча хабарларга кириш имконига эга булади);

  • хабарни юклаш (тармокка ёлгон тескари манзил билан хабар жунатиб, хакер урнатилган тармоқ уланишларини ўзининг компьютерига йўналтиради ва натижада, унинг компьютерига нисбатан алдаш йўли билан йўналтирилган фойдаланувчиларнинг хукукини қўлга киритади);

  • хизмат кўрсатишни рад этиш (хакер тармокда махсус турдаги хабарларни жўнатади ва натижада тармоққа уланган бир ёки бир нечта компьютер тизимлари қисман ёки бутунлай ишдан чиқади).



    Маълумотлар базасини бошқариш тизими (МББТ) даражасидаги хужум. Катъий тузилишнинг мавжудлиги ва аник белгиланган амаллар МББТни химоялаш вазифасини осонлаштиради. Кўп холларда хакерлар компьютер тизимининг ОТ даражасидаги химоясини бузишни маъкул кўрадилар ва ОТ воситалари ёрдамида МББТ файлларига кириш рухсатига эга бўладилар. Бирок, агар етарли даражадаги химоя механизмларига эга бўлмаган, ёки хатолари мавжуд, ёмон тестланган МББТ версиясидан фойдаланилса, ёки МББТ администратори томонидан хавфсизлик сиёсатини аниклашда хатоларга йўл кўйилган бўлса, у холда хакернинг МББТ даражасидаги химоядан ўтиш эхтимоли мавжуд бўлади.
    Компьютер тизимларини яратишнинг замонавий концепцияси турли вазифали дастур воситаларидан ягона комплексда фойдаланишни тақазо этади.
    Бундай дастурлар ичида, биринчи навбатда компьютер вирусларини эслатиш жоиз.
    Бироқ зарар етказувчи дастурларнинг яна бир тоифаси мавжуд.
    Улар дастурий илашма деб номланиб, қўйида санаб ўтилган харакатлардан ҳеч бўлмаганда бирини бажариши мумкин:

    • компьютернинг тезкор хотирасида жойлашган дастурлар кодига ихтиёрий ўзгартиришларини киритиш;

    • ахборот қисмларини компьютернинг тезкор ёки ташқи хотирасидаги бир соҳадан бошқа соҳага ўтказиш;

    • бошқа дастурларнинг ишлаши натижасида олинган ахборотни компьютернинг ташқи қурилмаси ёки алоқа каналига бузиб чиқариш.

    Дастурий илашмаларнинг компьютерга таъсир моделини кўриб чиқамиз.
    Эгаллаб олиш моделида дастурий илашма доимий эслаб қолиш курилмасига, тизимли ёки амалий дастурий таъминотига киритилади. Компьютер тизимининг ташки қурилмасидан киритилган ёки бу курилмага чиқарилган барча ёки танланган ахборотларни локал ёки тармоқдаги компьютер хотирасининг яширин соҳасида саклайди. Сақлаш объекти сифатида, масалан, клавиатура ёрдамида киритилган белгилар ёки принтерда чоп этиладиган электрон хужжатлар хизмат қилиши мумкин.
    Бузилиш моделида дастурий илашма дастурнинг ишлаши натижасида компьютер тизими хотирасига ёзилган ахборотни ўзгартиради ёки компьютер тизимида хато холатларни юзага келтиради. Хужжатларга автоматлашган ишлов бериш тизимида ракамли имзони куллаш амалиёти шуни курсатадики, айнан ракамли имзони дастурий амалга ошириш "динамик бузилиш" туридаги дастурий илашмаларнинг алохида таъсирига дучор булади. Улар калбаки молиявий хужжатларни утказишни амалга ошириш ва ракамли имзони ноконуний куллаш масаласидаги бахсларга олиб келади.

    Download 0.63 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling