Маърузалар матни 1-маъруза. Маълумотлар базасини бошқариш тизимининг турлари ва уларни яхлитлигини таъминлаш
Download 0.63 Mb.
|
3 Ma\'lumotlarni himoyalash modellari ma\'ruzalar 1
2. “Мижоз - сервер” технологияларида тақсимланган тизимларни яратиш ва ишлаши принципларининг асосийларидан бири - марказий қурилманинг мавжуд эмаслигидан чекинилади. Шу сабабли, мижоз – сервер технологияларининг негизида ётувчи қуйидаги иккита асосий ғояни ажратиш мумкин:
битта ёки бир нечта серверлардаги маълумотларнинг барча фойдаланувчилар учун умумийлиги; умумий маълумотларни биргаликда (параллель ва бир вақтда) турли ҳисоблаш қурилмаларида ишловчи фойдаланувчиларнинг (мижозларнинг) кўплиги. Бошқача айтганда, “мижоз - сервер” технологияларига асосланган тизимлар фақат фойдаланувчиларга нисбатан тақсимланган. Шу сабабли, кўпинча уларни “хақиқий” тақсимланган тизимларга тегишли эмас, балки кўпчилик фойдаланувчи тизимларнинг алоҳида синфи деб ҳисоблайдилар. “Мижоз - сервер” технологияларида сервер ва мижоз тушунчалари муҳим қийматга эга. Кенг маънода сервер деганда қандайдир ҳисоблаш ресурсларига (хотира, вақт, процессор унумдорлиги ва ҳ.) эга ҳар қандай тизим, жараён, компьютер тушунилади. Мижоз деганда сервердан қандайдир ресурсни сўровчи, қандайдир ресурслардан фойдаланувчи ёки сервер томонидан ўзгача усул билан хизмат кўрсатилувчи ҳар қандай тизим, жараён, компьютер, фойдаланувчи тушунилади. “Мижоз - сервер” тизимлари ўзининг ривожида бир неча босқичларни босиб ўтиш жараёнида унинг турли моделлари шаклланди. Уларни амалга ошириш ва, демак, тўғри тушуниш МББТ структурасини қуйидаги учта компонентга ажратишга асосланган: тақдимий компонент – баъзида оддийгина фойдаланувчи интерфейси деб аталувчи, маълумотларни киритиш ва акс эттириш функциясини амалга оширувчи; татбиқий компонент – муайян предмет соҳасидаги автоматлаштирилган ахборот тизими вазифаларини амалга оширувчи сўровлар, ходисалар, қоидалар, муолажалар ва бошқа ҳисоблаш функциялари набори; маълумотлардан фойдаланиш компоненти – маълумотларни олиш, сақлаш, физик янгилаш ва ўзгартириш функцияларини амалга оширувчи. Ушбу учта компонентнинг тизимда амалга ошириш ва тақсимлаш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда “мижоз - сервер” технологияларининг тўртта модели фарқланади: файл сервери модели (File Server - FS); маълумотлардан масофадан фойдаланиш модели (Remote Data Accеss - RDA); маълумотлар базаси сервери модели (Data Base Server - DBS); иловалар сервери модели (Application Server - AS). 3. Файл сервери модели энг содда бўлиб, қанчалик ахборот тизимини яратиш усулини характерласа, шунчалик локаль тармоғидаги компонентларнинг ўзаро алоқасининг умумий усулини характерлайди. Тармоқ компьютерларидан бири ажратилиб, файл сервери, яъни ҳар қандай маълумотлар сақланувчи умумий жой деб белгиланади. FS – моделининг моҳиятини 5.1-расм орқали тушунтириш мумкин. 5.1-расм. Файл сервери модели FS – моделида барча асосий компонентлар мижоз қурилмасида жойлаштирилади. Маълумотларга мурожаат қилинганида МББТ, ўз навбатида, файл тизимига маълумотларни киритиш – чиқаришга сўровлар билан мурожаат этади. Сеанс вақтида операцион тизим функциялари ёрдамида мижоз қурилмасининг асосий хотирасига маълумотлар базаси файли тўлалигича ёки қисман нусхаланади. Бу холда сервер пассив функцияни бажаради. Ушбу моделнинг афзаллиги – унинг соддалиги, сервер унумдорлигига юқори талабларнинг мавжуд эмаслиги (асосийси, диск мухитининг исталган хажми). Таъкидлаш лозимки, бу ҳолда МББТнинг дастурий компонентлари тақсимланмаган, яъни МББТининг ҳеч қандай қисми серверга ўрнатилмайди ва жойлаштирилмайди. Ушбу моделнинг камчилиги – фойдаланувчиларнинг тизимдан оммавий фойдаланишида, масалан иш кунининг бошида, авж қийматига эришувчи юқори тармоқ трафиги. Аммо, маълумотларнинг умумий базаси билан ишлаш нуқтаи назаридан, МББТ томонидан маълумотлар базаси файли (файллари) хавфсизлигининг махсус механизимларининг мавжуд эмаслиги жиддийроқ камчилик ҳисобланади. Бошқача айтганда, фойдаланувчилар орасида маълумотларни тақсимлаш (маълумотларнинг битта файли билан параллель ишлаш) фақат операцион тизимнинг файл тизими воситалари ёрдамида амалга оширилади. Камчиликларига қарамай, файл сервери модели кўпчилик фойдаланувчи режимни мададлаш йўналишида шахсий МББТнинг имкониятларини кенгайтиришнинг табиий воситаси ҳисобланади, шу жабхада ўзининг аҳамиятини сақлаб қолади. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling