Маърузалар матни 1-маъруза. Маълумотлар базасини бошқариш тизимининг турлари ва уларни яхлитлигини таъминлаш
Download 0.63 Mb.
|
3 Ma\'lumotlarni himoyalash modellari ma\'ruzalar 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланилган адабиётлар
- 6-маъруза. Марказлашган кўп фойдаланувчили автоматлаштирилган ахборот тизимининг маълумотлар базаси хавфсизлигини таъминлаш Режа
- Таянч иборалар
Назорат саволлар
1. Тақсимланган маълумотлар базаси нимани англатади? 2. Мижоз – сервер технологиясига изоҳ беринг. 3. Тақдимий компонент нима? 4. Татбиқий компонент нима? 5. Файл сервер технологиясига изоҳ беринг. 6. Маълумотлардан масофадан фойдаланиш моделини тушунтириб беринг. Фойдаланилган адабиётлар Кузнецов С.Д. Основы современных баз данных. Учебник. -http://www.citforum.ru/database/osbd/contents.shtml Кириллов В.В. Основы проектирования реляционных баз данных. Учебное пособие. – http://www.citforum.ru/database/dbguide/index.shtml Носков Ю.М. Система программирования Delphi. - раздел «Основы работы с базами данных». – http://www.mgopu.ru/PVU/2.1/Delphi/index.html Пушников А.Ю. Введение в системы управления базами данных. Учебное пособие/Изд-е Башкирского ун-та. - Уфа, 1999. - 246 с. - http://www.citforum.ru/database/dblearn/index.shtml Козленко Л. Информационная безопасность в современных системах управления базами данных. - КомпьютерПресс 3'2002. - http://www.citforum.ru/security/articles/safe_db/ 6-маъруза. Марказлашган кўп фойдаланувчили автоматлаштирилган ахборот тизимининг маълумотлар базаси хавфсизлигини таъминлаш Режа: 1. Тақсимланган маълумотлар базаси яхлитлигини таъминлашдаги муаммолари. 2. Маълумотларни ҳимоялаш усуллари. 3. Фойдаланувчиларни яратиш ва йўқ қилиш. 4. Имтиёзларни белгилаш ва бекор қилиш. Таянч иборалар: қатъий яхлитлик, қатъий бўлмаган яхлитлик, маълумотларни ҳимоялаш, маълумотлар базасини шифрлаш, объектларни бекитиш, фойдаланувчиларни яратиш, идентификация номери, 1. Тақсимланган маълумотлар базаси яхлитлигини таъминлашда қатор муаммолар мавжуд: бир неча фойдаланувчиларнинг битта ахборотдан бир вақтда фойдаланиш имконияти (айниқса, маълумотлар базасига мурожаатлар тузатишлар киритиш билан боғлиқ бўлса); маълумотлар базасининг алоҳида қисмларининг турли компьютерлар бўйича физик тарқоқлиги; ахборот манбаларининг ҳар хиллиги. Биринчи муаммо ҳар қандай тақсимланган маълумотлар базасига тааллуқли бўлса, иккинчи муаммо – агар маълумотлар базаси тақсимланган бўлса, учинчи муаммо – агар тизим гетероген бўлса содир бўлади. Муаммоларнинг биринчи гуруҳи, асосан, турли фойдаланувчиларнинг бир вақтда тузатишлар киритиши натижасида маълумотларнинг бузилиши хавфи билан боғлиқ. Кўпчилик фойдаланиш режимида тузатиш киритишли мурожаатларни бажаришда маълумотлар яхлитлигини таъминлашнинг қуйидаги схемаларини кўрсатиш мумкин: бошқа фойдаланувчи ахборотга тузатиш киритаётганида ахборотга тузатиш киритишни тақиқлаш (блокировка); ахборот бирлигининг турли нусхаларига тузатиш киритиш ва сўнгра рўй берган коллизияларни бартараф этиш. Агар МББТ кўпчилик фойдаланувчи мурожаатларда яхлитликни таъминлаш усулини танлаш имкониятини тақдим этса, ушбу танлаш натижасига кўп омиллар таъсир этади, жумладан: тузатиш мурожаатларини бажаришда рақобат даражаси – ахборот бирлигига бир вақтда тузатиш киритиш вазияти қанчалик тез-тез содир бўлади; тизим реакцияси вақтига чеклашлар; вақтнинг ҳар бир онида маълумотларнинг долзарблигига ва зид эмаслигига талаблар; техник воситалар характеристикаси. Тақсимланган тизимларда яхлитликни таъминлаш муаммоларининг иккинчи гуруҳига маълумотларни тақсимланиши ва натижа сифатида, уларни ишлаш муолажаларининг тақсимланиши сабаб бўлади, яъни ушбу муаммолар айнан маълумотларни тизимнинг турли узелларига тарқатиш билан боғлиқ. Маълумки, тақсимланган ахборот тизимларида яхлитликни таъминлашда иккита ёндашиш мавжуд – қатъий яхлитлик (tight consistency) ва қатъий бўлмаган яхлитлик (loose consistency). Қатъий яхлитлик вақтнинг ҳар қандай онида маълумотлар яхлитлигини кафолатлайди. Бунда икки фазали қайдлаш протоколидан (2РС) фойдаланилади. Қатъий яхлитлаш коммуникациянинг юқори сифатини талаб қилади, чунки барча узеллар доимо фойдаланувчан бўлиши лозим. Иккинчи ёндашишга биноан базага ўзгартиришлар киритиш ва уларнинг истеъмолчи узелларида акслантириш орасида вақтий кечикиш жоиз ҳисобланади. Транзакцияни икки фазали қайдлаш – транзакцияни иккита босқич ёрдамида бажариш жараёнида маълумотлар базасининг кетма-кет ўтишидан иборат. Биринчи босқичда (биринчи фазада) - транзакция номидан мурожаат қилинган маълумотлар базасининг барча объектлари синхронланган тарзда эгалланади. Маълумотлар объекти барча серверларда эгалланади. Иккинчи босқичда (иккинчи фазада) барча серверларда барча ўзгаришлар содир бўлади, ёки, гарчанд битта хато ҳолида, биринчи босқич бажарилишигача маълумотлар базаси бўлган холатга қайтилади. Транзакциянинг икки фазали қайдлаш механизмининг қуйидаги камчиликлари мавжуд: барча серверлардаги барча керакли маълумотларнинг эгалланиши маълумотлардан фойдаланишни узоқ муддатга блокировка қилинишига сабаб бўлиши мумкин; қандайдир, гарчанд ягона, хато ҳисобига янгилашдан воз кечиш эҳтимоллиги катта; агар қандайдир сервердан фойдаланишнинг ёки глобаль тармоққа чиқишнинг иложи бўлмаса, транзакцияни йўқотиш содир бўлади; тармоқ структурасида мувофиқлаштирувчи узелнинг ишлатилиши қўшимча хатар билан боғлиқ, чунки унинг ишдан чиқиши, транзакция таъсиридаги маълумотларнинг блокировка қилинишига олиб келади; транзакцияни ишлаш мураккаблиги. Ушбу протокол қўлланилганда, протоколнинг ўзи қўшимча трафик манбаи ҳисобланади. Бу эса тизим реакцияси вақтини оширади. Ундан ташқари тармоқнинг етарли бўлмаган ўтказиш қобилияти ва маълумотларни узатишнинг кичик тезлиги реакция вақтининг ножоиз даражага катталашишига олиб келиши мумкин. Турли МББТ яхлитликни таъминлашнинг турли технологияларини мададлайди. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling