Маърузалар матни 1-маъруза. Маълумотлар базасини бошқариш тизимининг турлари ва уларни яхлитлигини таъминлаш
Download 0.63 Mb.
|
3 Ma\'lumotlarni himoyalash modellari ma\'ruzalar 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланилган адабиётлар
- 5-маъруза. Тақсимланган маълумотлар базаси тизимида ахборот хавфсизлигини таъминлаш концепцияси Режа
- Таянч иборалар
Назорат саволлар
1. Фойдаланишни чеклашнинг ролли модели қандай модел? 2. Фойдаланишни ролли чеклашнинг базавий моделининг асосий элементларини санаб беринг. 3. Фойдаланишни ролли чеклашнинг базавий модели структурасини изоҳлаб беринг. 4. Роллар иерархияси элементлари ҳақида сўзлаб беринг. Фойдаланилган адабиётлар Кузнецов С.Д. Основы современных баз данных. Учебник. -http://www.citforum.ru/database/osbd/contents.shtml Кириллов В.В. Основы проектирования реляционных баз данных. Учебное пособие. – http://www.citforum.ru/database/dbguide/index.shtml Носков Ю.М. Система программирования Delphi. - раздел «Основы работы с базами данных». – http://www.mgopu.ru/PVU/2.1/Delphi/index.html Пушников А.Ю. Введение в системы управления базами данных. Учебное пособие/Изд-е Башкирского ун-та. - Уфа, 1999. - 246 с. - http://www.citforum.ru/database/dblearn/index.shtml Козленко Л. Информационная безопасность в современных системах управления базами данных. - КомпьютерПресс 3'2002. - http://www.citforum.ru/security/articles/safe_db/ 5-маъруза. Тақсимланган маълумотлар базаси тизимида ахборот хавфсизлигини таъминлаш концепцияси Режа: 1. Тақсимланган маълумотлар базаси тизимида ахборот хавфсизлиги. 2. “Мижоз - сервер” технологияларида тақсимланган тизимлар. 3. Файл сервери модели. 4. Маълумотлардан масофадан фойдаланиш модели. 5. Маълумотлар базаси сервери модели. 6. Иловалар сервери модели. Таянч иборалар: тақсимланган маълумотлар базаси, мижоз – сервер технологияси, мижоз, сервер, тақдимий компонент, татбиқий компонент, файл сервер, Маълумотлардан масофадан фойдаланиш модели. 1. Маълумки, корпоратив тармоқлар асосида қурилган йирик автоматлаштирилган ахборот тизимларида ҳар доим ҳам тармоқнинг битта узелида барча маълумотлар базасини ва МББТни марказлашган жойлаштиришни ташкил этиб бўлмайди. Бу эса тақсимланган маълумотлар базасини башқариш тизими билан узвий боғланган тақсимланган ҳисоблаш тизимларининг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Тақсимланган маълумотлар базаси – компьютер тармоғида тақсимланган, ўзаро мантиқий боғланган маълумотлар базалари мажмуи. Тақсимланган маълумотлар базасини бошқариш тизими – тақсимланган маълумотлар базасини бошқаришни ва фойдаланувчилар учун унинг тақсимланганлигининг шаффофлигини таъминловчи дастурий тизим. Тақсимланган маълумотлар базаси ягона глобаль схема доирасида ҳар қандай моделни (иерархик, тармоқ, реляцион ва объектга мўлжалланган маълумотлар базасини) мададловчи маълумотлар базаларини бирлаштириши мумкин. Бундай конфигурация, барча иловалар учун жойлашган ери ва форматидан қатьий назар, ҳар қандай маълумотлардан шаффоф фойдаланишни таъминлаши лозим. Тақсимланган маълумотлар базасини яратиш ва ишлашининг асосий принциплари қуйидагилар: маълумотлар жойлашишининг фойдаланувчилар учун шаффофлиги (бошқача айтганда, тақсимланган малъумотлар базаси фойдаланувчи учун тақсимланмагандек кўриниши лозим); фойдаланувчиларнинг бир-биридан изоляцияланганлиги (фойдаланувчи малъумотларни ўзгартириши, янгилаши, йўқ қилиши онида бошқа фойдаланувчилар ишини “сезмаслиги ”, “кўрмаслиги ” лозим); вақтнинг ҳар қандай онида маълумотлар холатининг синхронланганлиги ва уйғунлиги (зид эмаслиги). Асосий принциплардан қуйидаги қўшимча принциплар келиб чиқади: локаль автономия (бирорта ҳам ҳисоблаш қурилмаси муваффақиятли ишлаши учун, хар қандай бошқа қурилмага боғлиқ бўлмаслиги керак ); марказий қурилманинг мавжуд эмаслиги (олдинги банднинг натижаси); жойлашган ерига боғлиқ эмаслиги (маълумотлар худди фойдаланувчининг локаль қурилмасида жойлашганидек); ишлашининг узлуксизлиги (тизимнинг режали узилишининг мавжуд эмаслиги); маьлумотларнинг фрагментланишига боғлиқ эмаслиги (горизонталь фрагментлаш - битта жадвал ёзувларининг турли гуруҳлари турли қурилмаларда ёки турли локаль базаларда жойлаштирилади; вертикаль фрагментлаш – битта жадвалнинг турли ҳошиялари – устунлари турли қурилмаларда жойлаштирилади); маълумотларнинг репликацияланишига (такрорланишига) боғлиқ эмаслиги (маълумотлар базасининг қандайдир жадвали турли қурилмаларда жойлашган бир неча нусхалари орқали ифодаланиши мумкин); сўровларнинг тақсимланган ишланиши (сўровларнинг оптимизациялаш тақсимланган характерга эга бўлиши лозим – аввал глобаль оптимизация, сўнгра ишга туширилган қурилмаларнинг ҳар бирида локаль оптимизация); транзакцияларни тақсимланган бошқариш (тақсимланган тизимда алоҳида транзакция турли қурилмаларда харакатларнинг бажарилишини талаб этиши мумкин, транзакция тугалланган ҳисобланади, қачонки у барча қатнашган қурилмаларда тугалланган бўлса); аппаратурага боғлиқ эмаслиги (турли хил компьютерлари бўлган қурилмаларда тизимнинг ишлаши мумкинлиги мақбул ҳисобланади) ; операцион тизим хилига боғлиқ эмаслиги (тизим турли ҳисоблаш қурилмалардаги операцион тизимларнинг фарқланишига боғлиқ бўлмаган ҳолда ишлаши лозим); коммуникация тармоғига боғлиқ эмаслиги (турли коммуникация муҳитида ишлаш имконияти); МББТга боғлиқ эмаслиги (турли қурилмаларда турли МББТ ишлаши мумкин, амалда SQLни мададловчи МББТлар ишлатилади). Одатда МББТ асосида яратилувчи тақсимланган ахборот тизимлари ҳам “тақсимланган МББТлари” атамаси орқали характерланади ва мос ҳолда “тақсимланган маълумотлар базаси” атамаси ишлатилади. Тақсимланган ҳисоблашларни амалга ошириш юқорида кўрсатилган тақсимланган тизимларни яратиш ва ишлаши принципларининг баъзиларидан чекиниш орқали амалга оширилади. Қандай принцип “қурбон” қилинишига боғлиқ ҳолда тақсимланган тизим технологияларида бир неча мустақил йўналишлар ажралиб чиқди – “мижоз - сервер” технологиялари, такрорлаш технологиялари, объектли боғлаш технологиялари. Реал тақсимланган ахборот тизимлари, одатда, уччала технологияларни бириктириш асосида қурилган. Методик нуқтаи назаридан, уларни алоҳида мухокама қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling