Маърузалар матни 1-маъруза. Маълумотлар базасини бошқариш тизимининг турлари ва уларни яхлитлигини таъминлаш


Download 0.63 Mb.
bet16/33
Sana18.06.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1590916
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   33
Bog'liq
3 Ma\'lumotlarni himoyalash modellari ma\'ruzalar 1

4. Маълумотлардан масофадан фойдаланиш модели реляцион МББТлар учун ташқи хотирада маълумотларни жойлаштиришнинг ва физик манипуляциялашнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олишга асосланган. RDA – моделда МББТда маълумотлардан фойдаланиш компоненти иккита бошқа компонентлардан (тақдимий ва татбиқий компонентлардан) тўлалигича ажратилган ва тизим серверида жойлаштирилади.
Маълумотлардан фойдаланиш компоненти SQL – сервер деб аталувчи МББТ дастурий қисмининг мустақил қисми сифатида амалга оширилади ва тизим серверининг ҳисоблаш қурилмасида ўрнатилади. Бошқача айтганда, SQL – сервер маълумотлар машинаси ролини ўйнайди. 5.2-расмда RDA – модели схемаси келтирилган.
5.2-расм. Маълумотлардан масофадан фойдаланиш модели.

Тизим серверида жойланувчи маълумотлар базаси файлида (файлларида) маълумотлар базасининг тизимли каталоги ҳам мавжуд бўлиб, унда, жумладан, рўйхатга олинган мижозлар, уларнинг ваколатлари ва ҳ. хусусидаги маълумотлар ҳам жойлаштирилади.


Мижоз қурилмаларида интерфейс ва татбиқий функцияларни амалга оширувчи МББТнинг дастурий қисми ўрнатилади. Фойдаланувчи тизимнинг мижоз қисмига кириб, у орқали тизим серверида рўйхатдан ўтади ва маълумотларни ишлашни бошлайди.
Тизимнинг татбиқий компоненти (сўровлар библиотекаси, маълумотларни ишлаш муолажалари) тўлалигича мижоз қурилмасида жойлаштирилади ва бажарилади. Татбиқий компонент ўз функциясини амалга оширишда SQL – серверга йўналтирилувчи керакли SQL – йўриқномаларни шакллантиради. SQL – сервер турли мижозлардан SQL – йўриқномаларни қабул қилади ва мувофиқлаштиради, уларни бажаради, маълумотлар яхлитлигига чеклашларнинг текширилишини ва бажарилишини таъминлайди ва мижозларга SQL – йўриқномаларни ишлаш натижаларини маълумотлар (жадваллар) набори кўринишида юборади.
Шу тариқа, мижознинг сервер билан мулоқоти SQL – йўриқномалар орқали ўтади, сервердан мижоз қурилмаларига эса фақат ишлаш натижалари, яъни хажми бўйича маълумотлар базасидан жиддий кам бўлган маълумотлар набори узатилади. Натижада тармоқ юкланиши кескин камаяди, сервер эса фаол марказий функция мақомига эга бўлади. Ундан ташқари SQL – сервер кўринишидаги МББТи ядроси бир неча фойдаланувчиларнинг биргаликда ишлашида маълумотларнинг чекланган яхлитлигини ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича анъанавий ва муҳим функцияларни таъминлайди.
RDА – моделнинг бошқа, кўринмайдиган афзаллиги – ахборот тизимларининг татбиқий компоненталарининг ўзаро алоқа интерфейсининг умумий маълумотлар билан унификацияланганлиги. Бундай ўзаро алоқа SQL тили доирасида махсус протокол ОDВС (Open Database Connectivity – маълумотлар базасидан ошкора фойдаланиш) орқали стандартлаштирилган. Ушбу протокол кўп протоколликни, яъни тақсимланган тизимлардаги мижоз қурилмаларида МББТ хилига боғлик эмасликни таъминлашда муҳим ўрин тутади.
МББТининг кўп протоколлиги – МББТнинг дастлаб турли хил МББТига мўлжалланган татбиқий дастурларга хизмат қилиш қобилияти. Бошқача айтганда, сервердаги МББТ ядросининг махсус компоненти (ODBS драйвери деб аталувчи) сўровларни қабул қилиш, ишлаш ва натижаларни бошқа, “бегона” реляцион МББТ бошқарувида ишловчи мижоз қурилмаларига жўнатиш қобилиятига эга.
Бундай имконият қандайдир ташкилотда мавжуд локаль маълумотлар базаси асосида шахсий ёки бошқа хил реляцион МББТ бошқарувида тақсимланган ахборот тизимини яратишда мослашувчанликни жиддий оширади.
Мижоз ҳисоблаш қурилмаларига қўйиладиган юқори талаблар RDА – моделининг камчилиги ҳисобланади, чунки ахборот тизими предмет соҳасининг ўзига хос хусусияти орқали аниқланувчи маълумотларни ишлашнинг татбиқий дастурлари уларда бажарилади.
Бошқа бир камчилиги – тармоқ трафигининг жиддийлиги, яъни маълумотлар базаси серверидан баъзи холларда етарлича жиддий ҳажмни эгалловчи маълумотлар (жадвал) наборлари мижозларга жўнатилади.


5. Маълумотлар базаси сервери модели – PDА-моделининг ривожи. Сақланувчи муолажалар механизми унинг ўзаги ҳисобланади. PDA – моделидан фарқли ўлароқ, ахборот тизимининг муайян предмет сохаси учун белгиланган, SQL тили воситалари орқали тавсифланган ходисалар, қоидалар ва муолажалар маълумотлар билан бирга тизим серверида сақланади ва унда бажарилади. Бошқача айтганда, татбиқий компонент тўлалигича тизим серверида жойланади ва бажарилади. Маълумотлар базаси сервери модели схематик тарзда 5.3-расмда келтирилган.

5.3 – расм. Маълумотлар базаси сервери модели

DBS – моделининг мижоз қурилмаларида фақат интерфейс компоненти (тақдимий компонент) жойланади. Бу эса мижознинг ҳисоблаш қурилмасига талабларнинг жиддий камайишига олиб келади. Фойдаланувчи мижоз қурилмасидаги тизим интерфейси орқали маълумотлар базасига маълумотларни ишлаш бўйича фақат керакли муолажалар, сўровлар ва бошқа функциялар чақириқларини жўнатади. Маълумотлардан фойдаланиш ва уларни ишлаш бўйича барча чиқимли амаллар серверда бажарилади ва мижозга фақат ишлаш натижалари жўнатилади (RDA моделида эса маълумотлар набори жўнатилади). Бу эса DBS – моделида тармоқ трафигининг RDA – моделига қараганда жиддий камайишига олиб келади.


Таъкидлаш лозимки, тизим серверида барча тизим фойдаланувчиларининг татбиқий масалалари бир вақтда бажарилади. Натижада сервер ҳисоблаш қурилмаларига (диск мухити ва асосий хотира хажмига, тезкорлигига) талаблар кескин ошади. Бу DBS – моделининг асосий камчилиги ҳисобланади.
Тармоқ юкининг камайишидан ташқари, тармоқ серверининг актив роли, унда ходисалар, қоидалар ва муолажалар механизмини сақлаш ва бажариш, тақсимланган ахборот тизимини предмет соҳасини барча нюансларига адекватроқ ва самарали “созлаш” имконияти DBS – моделининг афзаллиги ҳисобланади.
Ундан ташқари маълумотлар ҳолати ва ўзгаришининг бир-бирига мувофиқлигининг ишончли таъминланиши натижасида маълумотларни саралаш ва ишлаш имконияти ошади, фойдаланувчиларнинг умумий маълумотлар билан коллектив ишлаши ўзаро самарали мувофиқлаштирилади.

6. Сервер ҳисоблаш ресурслари тезкорлиги ва хотирасига нисбатан талабларни турли ҳисоблаш қурилмалари бўйича тарқатиш учун иловалар сервери модели ишлатилади.


AS-моделида ахборот тизимининг татбиқий компоненти тизим ресурсларининг юқори тезкорлиги бўйича ихтисослаштирилган қўшимча серверга ўтказилади. Ушбу моделнинг схемаси 5.4-расмда келтирилган.

5.4-расм. Иловалар сервери модели

DBS – моделига ўхшаб, мижоз қурилмаларида тизимнинг фақат интерфейс қисми, яъни тақдимий компоненти жойлаштирилади. Аммо маълумотларни ишлаш функцияларининг чақириқлари иловалар серверига жўнатилади ва унда ушбу функциялар тизимнинг барча фойдаланувчилари учун биргаликда бажарилади. Фойдаланиш ва маълумотларни ўзгартириш бўйича паст даражали амалларни бажариш учун иловалар сервери, RDA – моделидагидек, SQL – серверга мурожаат этади, унга SQL – муолажалари чақириқларини жўнатади ва мос ҳолда, ундан маълумотлар наборини олади.


Маълумки, алоҳида маъноли қийматга эга маълумотлар (SQL – йўриқномалари) устида бажариладиган амалларнинг кетма-кет мажмуи транзакция деб аталади.
Бу нуқтаи назаридан, иловалар сервери SQL – сервер бажарадиган транзакцияларни шакллантиришни бошқаради. Шу сабабли, иловалар серверида ўрнатилувчи МББТнинг дастурий компоненти транзакцияни ишлаш монитори (Transaction Processing Monitors - TPM) ёки оддийгина транзакция монитори деб ҳам юритилади.
AS – модель, DBS – моделининг кучли томонларини сақлаган ҳолда, ахборот тизими ҳисоблаш схемасининг оптималь қурилишига имкон беради, аммо RDA – моделидек тармоқ трафигини оширади.
Амалда аралаш моделлар ишлатилади. Оддий татбиқий функциялар ва маълумотлар яхлитлигини таъминлаш серверда сақланувчи муолажалар орқали мададланади (DBS – модель), предмет соҳасининг мураккаброқ функциялари эса мижоз қурилмаларидаги (RDA – модель) ёки иловалар серверидаги (AS – модель) татбиқий дастурлар ёрдамида амалга оширилади.



Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling