Текин фойдаланиш шартномаси бўйича асосий воситаларни бериш


Download 34.57 Kb.
Sana19.06.2023
Hajmi34.57 Kb.
#1613506
TuriКодекс
Bog'liq
4 tekin foydalanish shartnomasi bo‘yicha asosiy vostalarni berish


ТЕКИН ФОЙДАЛАНИШ ШАРТНОМАСИ БЎЙИЧА
АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИ БЕРИШ
Асосий воситалар объектлари текин фойдаланишга (ссуда) топширилиши ҳам мукин. Текин фойдаланиш (ссуда) шартномаси бўйича бир тараф (ссуда берувчи) иккинчи тарафга (ссуда олувчига) ашёни вақтинча текин фойдаланиш учун бериш мажбуриятини олади ёки беради (Фуқаролик кодекси 617-моддасининг биринчи қисми).
Текин фойдаланиш шартномаларини тузиш ва ижро этиш Фуқаролик кодексининг 353-385, 617-630-моддалари асосида амалга оширилади. Ссуда ҳуқуқий муносабатлари Фуқаролик кодексининг ижара тўғрисидаги қоидаларига (537, 545-моддалар, 540-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари, 553-модданинг тўртинчи қисми, 555-модданинг биринчи ва учинчи қисмлари) биноан тартибга солинади, шунингдек мол-мулкдан текин фойдаланишнинг бошқа турлари учун бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланган алоҳида қоидалар мавжуд ( "Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддаси иккинчи қисми, Уй-жой кодексининг 88-моддаси биринчи қисми, "Гаров тўғрисида"ги Қонуннинг 21-моддаси учинчи қисмидаги учинчи ҳатбош).
Корхоналар ўртасида тузиладиган текин фойдаланиш шартномаси умумий талабларга кўра оддий ёзма кўринишда, ва одатда тарафлар имзолаган битта ҳужжатни тузиш йўли билан тузилади. Юридик ҳужжатлар расмийлаштирилишининг бошқа шакллари ҳам қўлланилиши мумкин (Фуқаролик кодексининг 366-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисми, 107-моддасининг биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари).
Ашёни текин фойдаланишга бериш ҳуқуқига унинг мулкдори ва қонун ёки мулкдор томонидан ваколат берилган бошқа шахслар эга бўлади.
Тижорат ташкилоти ўз муассиси, иштирокчиси (акциядори), раҳбари, ўз бошқарув ёки назорат органларининг аъзоси бўлган шахсга ашёни текин фойдаланишга беришга ҳақли эмас (ФК 618-модда).
Текин фойдаланиш учун бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари, фойдаланиш жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган бошқа ашёлар (истеъмол қилинмайдиган ашёлар) берилиши мумкин
Меҳнат шартномасига мувофиқ иш берувчининг буюртмасини бажариш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва анжомлар касаначига бепул фойдаланиш учун берилиши мумкин (ЎзР ВМнинг 01.07.2008 йилдаги 146-сон Қарори билан тасдиқланган Корхоналарнинг буюртмалари бўйича маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун касаначиларга асбоб-ускуналар ва анжомлар бериш тартиби тўғрисидаги Низом). Бироқ касаначилик шароитларида бепул фойдаланиш учун махсус рўйхат бўйича куч, энергияни кўп талаб қиладиган ва техник жиҳатдан мураккаб бўлган асбоб-ускуналар, шунингдек махсус техника хавфсизлигига риоя этишни талаб қиладиган, касаначилик шароитларида назорат қилиниши мумкин бўлмаган хавфли кимёвий компонентлар берилиши мумкин эмас (Низомнинг 3-банди).
Текин фойдаланиш шартномаси (ссуда) бўйича берилган объектлар бухгалтерия ҳисобида ссуда берувчи мулкдорнинг баланси ҳисобида туради. Масалан, агар ссуда шартномаси бўйича асосий воситаларнинг объекти берилса, у бўйича ссуда берувчи корхона эскиришни ҳисоблаб боришни давом эттириши керак. Текин фойдаланишга берилган асосий воситалар бўйича ҳисобланадиган эскириш суммаси ссуда берувчи корхонанинг бошқа операцион харажатлари ҳисобланади (Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низомнинг 2.3.20-банди).
Текин фойдаланишга берилган асосий воситалар объектлари ссуда берувчи корхонанинг балансида ҳисобда туришда давом этар экан, уларнинг қиймати мол-мулк солиғини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинади. Бунда 01.01.2018 йилгача Солиқ кодекси 269-моддасининг 14-бандига биноан буюртма бўйича ишлар бажариш учун касаначиларга асбоб-ускуналарни бепул фойдаланишга бераётган юридик шахслар тузилган шартномаларга мувофиқ мол-мулк солиғи бўйича солиқ солинадиган базани берилган асбоб-ускунанинг қийматига камайтириш ҳуқуқига эга эдилар.
Текин фойдаланиш (ссуда) шартномаси бўйича асосий воситалар объекталрини топшириш асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси (АВ-1-сон шакл) билан расмийлаштирилади.
Мол-мулкни касаначига бепул фойдаланишга бериш юк хати бўйича тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилганидан сўнг амалга оширилади.

Текин фойдаланиш шартномаси бўйича берилган асосий воситаларнинг ҳисоби

Дебет

Кредит

Ссуда берувчи томонидан текин фойдаланиш учун асосий воситаларнинг берилиши акс эттирилди

0101 “Текин фойдаланиш шартномаси бўйича берилган асосий воситалар”

0100 “Асосий воситалар”

Текин фойдаланишга берилган асосий воситалар бўйича ҳар ойда эскиришни ҳисоблаш

9430"Бошқа операцион харажатлар"

0200 “Асосий воситаларнинг эскириши”

Текин фойдаланиш учун берилган асосий воситалар ссуда берувчига қайтарилди

0100 “Асосий воситалар”

0101 “Текин фойдаланиш шартномаси бўйича берилган асосий воситалар”

Корхона томонидан ссуда шартномаси бўйича бино текин фойдаланишга берилди. Ссуда берувчи корхона - умумбелгиланган солиқлар тўловчиси.
Текин фойдаланиш шартномасини тузишда шунга эътибор қаратиш лозимки, қонунчилик томонидан фойдаланишга топшириш фақат тўлов асосида мумкин бўлган мулк турлари белгиланган:
ер (Ер кодексининг 2-моддаси, 28-моддасининг биринчи қисми),
ер қаъридан фойдаланиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно ("Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонуннинг 21-моддаси).
Шундай тарзда, ссуда шартномаси бўйича ер участкаларини, ер қаъриларини ёки шунга ўхшаш объектларни берилиши қонунга хилоф ҳисобланади, уларни текин фойдаланишга берилиши имконияти қонуний хужжатларда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

Олдинги кичик бўлимлар:

Асосий воситаларни ҳақ эвазига сотиш

Асосий воситаларнинг бошқа корхоналар устав капиталига улуш сифатида чиқиб кетиши


Асосий воситаларни текинга бериш

Кейинги ўринларда:

Айирбошлаш шартномаси бўйича асосий воситаларни бериш


Асосий воситаларнинг тугатилиши натижасида чиқиб кетиши

Инвентарлаш натижаларига кўра асосий воситалар камомадини ҳисобдан чиқариш

Гаров шартномаси бўйича асосий воситаларнинг чиқиб кетиши

Биргаликдаги фаолиятга асосий воситаларни топшириш


Муассис (иштирокчи) жамиятдан чи??анда асосий воситаларнинг чиқиб кетиши

Download 34.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling