Вилоятида мавжуд ички имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда куз-қиш мавсумида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларининг барқарор ишлашини таъминлаш тўғрисида намунавий Ҳисобот шакли
Download 19.47 Kb.
|
Намунавий хисобот шакли худудлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 24 октябрь куни куз-қиш мавсумида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича ўтказилган йиғилишда
- ---- мингта
- “онлайн” режимда
- Ўзим бошчилигимда вилоятдаги фахрийлар, таниқли маданият ва санъат арбоблари ҳамда журналист ва блогерлар
- 2 - 3 куб метр
- Ҳурматли Президент
- ----- мингта
- Раҳмат Сизга ҳурматли Президент.
_________________ вилоятида мавжуд ички имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда куз-қиш мавсумида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларининг барқарор ишлашини таъминлаш тўғрисида намунавий ҲИСОБОТ ШАКЛИ Ҳурматли Президент, Сиз раҳбарлигингизда жорий йил 24 октябрь куни куз-қиш мавсумида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича ўтказилган йиғилишда берган топшириғингиздан кейин, ҳудуддаги ҳар бир туман ва шаҳарлардаги мавжуд имкониятлар тармоқ ва соҳалар кесимида ўрганиб чиқилди. Сўнгги йилларда ҳудудларда газ таъминотини яхшилаш, ҳисобини юритиш ва назоратини амалга ошириш бўйича Сиз томонингиздан қаратилган эътибор натижасида, вилоятдаги ---- мингта аҳоли хонадонларига замонавий электрон газ ҳисоблагичлари ўрнатилди ҳамда 3581 мингта тадбиркорлик субъектлари АСКУГ тизими билан тўлиқ қамраб олинди. Натижада вилоятдаги газ истеъмоли ҳажмларини “онлайн” режимда масофадан назорат қилиш ва таҳлилини юритиш имконияти яратилди. Хусусан, АСКУГ тизими бўйича юритилаётган мониторинг ва таҳлилларга кўра, вилоятдаги аксарият истеъмолчилар томонидан куннинг барча вақтларида, жумладан аҳоли уйда бўлмаган ёки ҳаво ҳарорати иссиқ бўлган вақтларда ҳам табиий газ истеъмоли бир хиллиги кузатилмоқда. Шу сабабли, табиий газдан мақсадли ва оқилона фойдаланишни ташкиллаштириш ҳамда истеъмол маданиятини янада ошириш учун истеъмолчилар онгига ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш лозимлиги юзасидан Ўзим бошчилигимда вилоятдаги фахрийлар, таниқли маданият ва санъат арбоблари ҳамда журналист ва блогерлар иштирокида “1 куб газни тежанг” шиори остида тарғибот-ташвиқот тадбирлари амалга оширилмоқда. Мазкур тадбирларни тизимли равишда ташкиллаштирилиши, куз-қиш мавсумида аҳоли уйда бўлмаган ёки ҳаво ҳарорати мўътадил бўлган вақтларда хонадондаги иситиш тизимидаги ҳароратни бор-йўғи 3-4 даражага тушириш ҳамда газ жиҳозларига бироз эътиборлироқ бўлиб, маънан эскирган газ жиҳозларини замонавий, самарадорлик даражаси юқори ва энерготежамкорларига алмаштириш орқали ҳар бир хонадонда кунлик 2 - 3 куб метр ёки вилоят бўйича эса ----- - ------ куб метр табиий газ ҳажмларини бўшатиб, бошқа соҳаларга йўналтириш имконияти яратилади. Ҳурматли Президент, аҳоли истеъмолчиларида олиб борилаётган тарғибот тадбирлари билан бир қаторда, вилоятдаги --- та тадбиркорлик субъектлари фаолияти, уларда жорий этилган газ жиҳозлари индивидуал тарзда ўрганиб чиқилди ҳамда ички имкониятлардан самарали фойдаланиб, ишлаб чиқариш фаолияти ва кўрсаткичларига таъсир кўрсатмаган ҳолда --- та тадбиркорлардаги эскирган газ жиҳозларини ---- муддатда самарадорлиги юқори ва энерготежамкорларига алмаштиришга, шунингдек, --- та йирик тадбиркорлар томонидан иш вақтларини мақбуллаштириш ва жиҳозлардан самарали фойдаланишга келишилди. Бунинг натижасида, ойлик ---- млн куб метр табиий газ ҳажмлари бўшатилиб, мазкур газ ҳажмлари заруриятдан келиб чиқиб, мавсумий истеъмолчиларга йўналтириш имкониятлари яратилади. Бундан ташқари, табиий газ ҳисобини юритиш жараёнларини янада такомиллаштириш мақсадида, вилоятдаги 19 та туман ва шаҳарлар 84 та йирик ҳудудларга ажратилиб, ҳудудларнинг кириш қисмига 57 дона ҳисоблагичлар ўрнатилди ҳамда “онлайн” мониторинг қилиш имконини берувчи автоматлаштирилган тизим ишга туширилди. Қолган 84 дона ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари йил якунига қадар якунланади. Ҳурматли Президент, шу ўринда суюлтирилган газ таъминотини рақамлаштириш бўйича вилоятда амалга оширилган ислоҳотлар учун Сизга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Мазкур тизимнинг жорий этилиши натижасида вилоятдаги ----- мингта истеъмолчилар суюлтирилган газ таъминотини онлайн режимда назорат қилиш ҳамда ўзаро ҳисоб-китоб жараёнларида очиқлик ва шаффофлик таъминланди. Бу эса ушбу йўналишда бизни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишига сабаб бўлиб, мурожаатлар сонини кескин камайтиришга эришилди. Ҳурматли Президент, ёқилғи-энергетика ресурслари тақчиллиги бўйича жаҳонда кузатилаётган вазиятни ҳамда табиий газга бўлган талаб ва эҳтиёжни инобатга олиб, куз-қиш мавсумида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича барча зарур чораларни кўрган ҳолда тизимли ишларни ташкиллаштирамиз. Раҳмат Сизга ҳурматли Президент. Download 19.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling