Намунавий ўҚув дастури


Download 446 Kb.
Sana03.11.2020
Hajmi446 Kb.
#140179
Bog'liq
ПЕДАГОГИК МАХОРАТ ТЕХНОЛОГИЯ ВА МАДАНИЯТ




«ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ, ТЕХНОЛОГИЯ ВА МАДАНИЯТ»

модули бўйича

НАМУНАВИЙ ЎҚУВ ДАСТУРИ




Таълим тури:

малака ошириш

Малака ошириш тоифалари:

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг умумтаълим фанлари ўқитувчилари


ТОШКЕНТ - 2012

Мазкур ишчи ўқув дастур академик лицей(КҲК)лар(и) ўқитувчилари малакасини ошириш курси ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Низомий номидаги ТДПУ Илмий кенгашининг 2012 йил 29 августдаги №3-сонли қарори билан маъқулланган «Нутқ маданияти ва давлат тилида иш юритиш» ўқув предметини ўқитишда инновацион технологиялар» ўқув модули бўйича намунавий ўқув дастури асосида тузилди.




Тузувчи:




БухДУ педагогика каф. Абдуллаев Қ.

Тақризчилар:




БухДУ, п.ф.д., проф Адизов Б.Р.









Ишчи ўқув дастури Бухоро Давлат университети ўқув-методик кенгашининг 2012 йил 22 декабрдаги 3- сонли баённомаси қарори билан маъқулланган.


БухДУ ўқув-методик кенгаши раиси,

ўқув ишлари бўйича проректор: фм.ф.д. Дурдиев Д.Қ.


  1. Тушунтириш хати

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими даражаси оширишнинг зарурий шартларидан бири бу ўқув тарбия жараёнида фаол иштирок этаётган педагогнинг маҳоратини ошириш ҳисобланади. Педагогнинг кўпқиррали ва мураккаб фаолияти заминида ёш авлодни одобли, эътиборли қилиб тарбиялаш, уларни илмий билимлар блан қуроллантириш, етук малакали мутахассисни тайёрлаш каби муҳим вазифалар ётади. Буларни амалга ошириш ўз навбатида педагогнинг хилма-ҳил фаолиятини талаб этади.

Ҳозирги замон педагогининг асосий фазилатларидан бири ўз касбига садоқатлиги, ғоявий эътиқодирлиги, ўз касбини севиши, бу касбга бўлган муҳаббати ўқитувчини бошқа касб эгаларидан ажратиб туради. Чунки таълим муассасасида ўқув тарбия ишининг юқори савияда олиб борилиши фақат ўқитувчининг касбий тайёргарлигига боғлиқ.

Мазкур намунавий ўқув дастури Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисида низом, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Ўзбекистон давлат стандарти,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 28 майдаги «Малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги 1761-сон Қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 августдаги «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 242-сонли қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда таълим тизимида фаолият олиб бораётган математика фани ўқитувчиларининг малакасини ошириш ўқув режасига биноан ишлаб чиқилган.
Модул бирлигининг мақсади: Педагогик маҳорат ўқитувчи, тарбиячиларнинг касбий маҳоратини такомиллаштириш тўғрисидаги фан бўлиб, педагогик маҳоратнинг моҳияти, мазмуни ва касбий маҳоратни шакллантиришнинг йўл ва воситаларини ўрганади. Педагогик маҳорат ўқув предметининг мақсади – педагогларга касбий ижод, маҳорат малакаларини шакллантириш, педагогик техникани эгаллаш тўғрисида бошланғич малакаларни беришдан иборат.
Тингловчилардан модул бирлигидан кутилаётган натижалар:


  • -педагогик маҳоратнинг методологик асосларини ўргатиш;

  • -педагогик маҳоратнинг педагогик техника, педагогик мулоқот, педагогик назокат, педагогик қобилият каби таркибий қисмлари ҳақидаги тасаввурларини шакллантириш;

  • -мустақил равишда педагогик маҳорат сир-асрорларини ифодаловчи билимларни эгаллаш;

  • -эгалланган педагогик-психологик билимлар асосида педагогик маҳоратни ривожлантириш малакаларини ҳосил қилиш;

  • -ўз касбий маҳоратини такомиллаштириш учун малака оширишнинг турли шакл, усул ва воситаларидан фойдаланиш.

Модул бирлиги 30 соатга мўлжалланган бўлиб, назарий-10, амалий-10, мустақил ишга-10 соат ажратилган.



II. Модул номи: Педагогик маҳорат, технология ва маданият

Модулнинг давомийлиги (ажратилган соат миқдори): 30 соат

Мақсад: Тингловчиларда Педагогик маҳорат, технология ва маданият фани бўйича касбга йўналтирилган дарс мазмунини аниқлаш, ўқув материалларини танлаш, ишлаб чиқиш ва бу машғулотларни ўтказиш бўйича билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш.


Тингловчилар ушбу модулни ўзлаштириш жараёнида қуйидаги билим ва кўникмаларга эга бўладилар:


Билим

Кўникма

  • Педагогик маҳорат, технология ва маданият фанинг умумий қонуниятлари асосида тушунча ва категориялари, педагогнинг педагогик маданияти, педагогик билим ва педагогик малака, педагогик тайёргарлик, педагогик етуклик салоҳиятини аниқлаш.

  • Педагогик технологияларнинг мазмуни, мақсади ва вазифалари. Педагогик технологияларнинг ўзига хос хусусиятлари (кафолатланган самарали натижа, аниқ, илмий лойиҳалаштирилган жараён, такрорланиш) билиб оладилар.

  • Ўқув технологияларини ишлаб чиқиш кўникмага эга бўлиш.




  • Ўқув жараёнида интерфаол технологиялардан фойдаланган ҳолда талабаларнинг мустақил фаолиятини ташкил этиш маҳорати ва маданияти эга бўлади



Модул бирликлари бўйича соатлар тақсимоти: 6 соат




Модул таркиби

Ўқув юкламаси, соат

Ҳаммаси

Аудиториядаги ўқув юкламаси

Мустақил иш

Жами

Жумладан:

Назарий

Амалий машғулот

Тажриба алмашиш (куйма машғулот)

1.

Педагогик маҳорат, технология ва маданият фанининг предмети, мақсади ва вазифалари.

6

4

2

2




2

2.

Педагогик технологияларни келиб чиқиш тарихи мақсади ва вазифалари. Педагогик технологияларнинг классификацияси

6

4

2

2




2

3.

Ўқув жараёнида интерфаол технологиялардан фойдаланган ҳолда талабаларнинг мустақил фаолиятини ташкил этиш маҳорати ва маданияти

6

4

2

2

2

2

4.

Ҳамкорлик технологиялари асосида талабалар фаолиятини ташкил этиш маҳорати ва маданияти

6

4

2

2




2

5.

Педагогик технологияларини ишлаб чиқиш қоидалари

6

4

2

2




2

3.

Жами:

30

20

10

10




10



III. МОДУЛ БИРЛИГИНИНГ МАЗМУНИ
3.1. Назарий таълим мазмуни

Модул бирлиги 30 соатга мўлжалланган бўлиб, 10 соат назарий, 10 соат амалий ва 10 соат мустақил ишга ажратилган. Ушбу модул бирлигида тингловчилар педагогик маҳорат, технология ва маданият фанини умумий методологик асослари ва касбга боғлаб ўқитишда фанлараро алоқадорлик ҳамда изчиллик тамойиллари, касбга йўналтирилган машғулотларнинг турлари, касбга йўналтирилган машғулотларни ўтказиш усулларини билиб оладилар билиб оладилар ҳамда касб-ҳунар коллежларида педагогик маҳорат кўникмаларини ривожлантириш, ўқув дарсларини интерфаол усулларида ўтиш кўникма ва малакасига эга бўладилар.


3.2. Амалий таълим мазмуни

Ушбу модул бирлиги семинар-тренинг кўринишида олиб борилиши кўзда тутилган, назарий машғулот амалий машғулот билан биргаликда олиб борилади. Назарий машғулотларда маъруза, савол- жавоб, тақдимот, ақлий ҳужум методларидан фойдаланилади. Назарий машғулотда видеопроектор ёрдамида Power-Point тақдимот дастурида тайёрланган материаллардан, доска ва флипчарт доскаларидан фойдаланилади. Амалий машғулотлар «Кейс стади», «Лойиҳа», «Кичик гуруҳларда ишлаш», «Ролли ўйин» ва «Зиг-заг » методларидан фойдаланиш тавсия этилади.


IV. Назорат саволлари


  1. Педагогик технология тушунча бўйича ЮНЕСКОнинг таърифи:

  2. Таълим технологияси атамаси қачон вужудга келган?

  3. Таълимнинг буюк мақсади билим эмас, балки хатти-ҳаракатларга ўргатишдир ибораси кимга тегишли?

  4. Анъанавий таълимда педагогик муносабатнинг қандай турига асосланади?

  5. Билиш фаолияти назариясига улкан ҳисса қўшган ва билишнинг тажриба, кузатув ва эксперимент методига асос солган Шарқ мутаффакири ким?

  6. Дидактик ўйинли дарсларни ўтказишда қандай талабларга амал қилинади?

  7. Илк бор педагогик психологияда мантиқий ҳукм турларининг шаклланиши (муаммоли, олдиндан кўра билиш) ва хулоса чиқариш планида таълим олувчининг фикрлашини қайси психолог таҳлил қилиб берган?

  8. Қандай ўқитиш технологияси турида педагог фақат биргина ўқувчи билан ўзаро муносабатда бўлади ёки бир ўқувчи фақат ўқитиш воситалари билан ўзаро алоқада ўлади?

  9. Педагогик қобилият таркибини нималар ташкил этади?

  10. Педагогик технологиянинг самарадорлиги нимадан иборат?


V. Мустақил иш топшириқлари
1. Ҳозирги тадқиқотларда педагогик маҳоратнинг ўзига хослиги қайси категорияларда жамланганлигини таърифлаб беринг.

2. Характер, темперамент, қобилият, кучли ҳиссиётлари ва мотивлари, шунингдек психик ҳолатларини кечиши хусусиятлари йиғиндиси педагогик технологияларни ишлаб чиқилишида тутган ўрнини таърифлаб беринг.



3.Сиз таълим бераётган таълим муассасасида дарс жараёнини ташкил қайси илғор педагогик технологиялардан фойдаланади.
VI. Ўқитиш воситалари


  • Слайдлар, компьютер мажмуаси, видеопроектор, кодоскоп, флипчарт, тақдимот слайдлари, доска, бўр, мажмуа, маркерлар, магнитлар, А2, А3, А4 қоғозлари.


VII. Фойдаланиладиган адабиётлар


  1. Йўлдошев Ж., Хасанов С., «Педагогик технологиялар», Ўқув қўлланма, 2009.

  2. Омонов Х.Т., ва бошқалар. «Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат», Дарслик, 2009.

  3. Ҳакимова М.Ф., Хужаев Н., «Педагогик технологиялар», Ўқув қўлланма, 2008.

  4. Назизхўжаева Н.Н., «Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат», Дарслик, 2007.

  5. Азизхўжава Н., «Педагогик технология ва педагогик маҳорат», 2003.

  6. Зязюн И.А., «Основы педагогического мастерства», 1989.

  7. Баженова И.Н., «Педагогик изланиш», 1990.

  8. Кухарев Н.В., «На пути к профессиональному совершенству», 1990.

  9. Фридан А.М., «Педагогический опыт глазами психолога», 1997.

  10. Очилов М. «Янги педагогик технологиялар», 2000.

Download 446 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling