Мавзу: ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ
2017 - 2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши:
“Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш”
Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолган ҳолда қуйидаги вазифалар белгиланди:
- Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш
- Солиқ юкини камайтириш
- Солиққа тортиш тизимини соддалаштириш сиёсатини давом эттириш
- Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва тегишли рағбатлантирувчи чораларни кенгайтириш
Ушбу вазифаларнинг бажарилиши тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш ва солиқлар воситасида рағбатлантириш заруратини кўрсатмоқда.
Ҳаракатлар стратегиясининг 3-устувор йўналишида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб:
- Самарали солиқ маъмуриятчилигини йўлга қўйиш. Бунда солиқ ставкалари пасайтирилиши ёки айрим солиқлар бекор қилинишини инобатга олган ҳолда бюджет барқарорлигини таъминлаш чоралари назарда тутилади.
- Солиқ кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш. Бунда хорижий мамлакатлар тажрибаси инобатга олиниши ҳамда ҳалол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш ва яширин фаолият юритадиганларни жазолаш механизми назарда тутилади.
- Самарасиз солиқ ва божхона имтиёзларини босқичма-босқич бекор қилиш каби йўналишлар бўйича белгиланган вазифалар жадаллик билан амалга оширилмоқда.
Ҳаракатлар стратегиясининг “Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш” чора-тадбирлари ( 4.4-банди)
- Сифатли таълим хизмати имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш
- Илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятни рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этиш самарали механизмини яратиш, ихтисослаштирилган илмий-экспериментал лаборатория ташкил этиш
- Давлат идоралари ходимларини қисқа ва ўрта муддатли ўқув курсларида ўқитиш тизимини амалга ошириш. Бунда раҳбарлик лавозимларига захирага олинган, изланувчан, истеъдодли ходимларнинг ривожланган хорижий давлатларда малака ошириш назарда тутилган.
Солиқ ходимлари Туркия, Россия, Жанубий Корея, Япония, БАА мамлакатларида малака ошириш ва стажировкада бўлдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |