Терининг кўриниши ўзгарган апокрин безларидан иборатдир
Download 16.56 Kb.
|
1 2
Bog'liqCут безлари терининг кўриниши ўзгарган апокрин безларидан иборатдир
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳомиладор бўлмаган аёл сут безининг тузилиши.
Cут безлари терининг кўриниши ўзгарган апокрин безларидан иборатдир. Тараққиёти. Сут безларининг куртаклари ҳомила тараққиётининг иккинчи ойида эпидермиснинг бутун тана бўйлаб чўзилган иккита зич тизимчаси сифатида пайдо бўлади ва сут чизиғи деб номланади. Ҳар бир сут чизиқларининг олдинги юзасида эпидермис қалинлашиб сут нуқтасини ҳосил қилади. Эпидермал тизимчадан остида ётган мезенхимага 20-25 тача эпидермал тизимча ўсиб киради. Уларнинг дистал охири шохланиб кетади ва сут безларининг куртакларини ҳосил қилади. Балоғат ёшига етгунча сут безлари ҳар икки жинсда бир хил тузилишга эга бўлиб, ривожланаётган эпителиал найлар жойлашган бириктирувчи тўқимадан иборат. Ҳар иккала жинсда сут безларининг тараққиётидаги фарқ балоғат ёшига етганда бошланади. Уғил болаларда без аппарати тараққиёти, тўхтайди, редукцяялашган ҳолатда қолади. Қиз болаларда эса без найларидан ёки сут йўллари деб аталувчи найлардан ён ўсимталар ҳосил бўлади, уларнинг охирларида қопчасимон кенгаймалар—секретор охирла-ри (альвеолалар) ёки ацинуслар пайдо бўлади. Ҳамма безлар зўр бериб катталашади ва йирик мураккаб най альвеолали без кўринишини олади. Бир вақтнииг ўзида бириктирувчи тўқимада ёғ ҳужайралари йиғила бошлайди, бу сут безларига қабариқ шаклни беради. Сут безларининг тараққиёти ва тузилиши ҳомиладорлик ва лактация даврида ниҳоясига етади. Тузилиши. Сут безлари ўзининг тузилиши ва фаолиятида ҳомиладорлик ва лактация билан боғлиқ бўлган даврийликка эга. Шунинг учун сут безининг уч ҳолатини фарқлаш мумкин: 1) балоғат ёшида, яъни безнинг тинчлик давридаги тузилиши: 2) сут безининг ҳомиладорлик давридаги тузилиши; 3) сут безининг лактация давридаги тузилиши. Ҳомиладор бўлмаган аёл сут безининг тузилиши. Тўла ривожланган сут безлари аёлларда альвеоляр-найсимон тузилишга эга бўлиб, сўрғичдан радиал йўналган 15-25 та бўлакдан иборат. Ҳар бир бўлак бир-биридан ёғ ҳужайраларига бой бириктирувчи тўқимали қатлам билан ажралган. Ҳар бир бўлим кенглиги 2-4,5 мм келадиган ўзининг сут йўлига эга. Бу йўллар кўкракнинг пигментли майдони соҳасига келиб кенгаяди: ва сут синуслари ни ҳосил қилади. Улар сўрғичда торайиб, унинг чўққисида 0,4-0,7 мм диаметрдаги сут тешикларини ҳосил қилиб очилади. Сут тешикларининг сони сут йўлларининг сонидан камдир. Сут синуслари альвеолаларда ишланадиган сутнинг йиғилувчи резервуари ҳисобланади. Ҳар бир бўлак, ўз навбатида, сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқима ёрдамида кичик бўлакчаларга бўлинади.Ҳар бир бўлакча охирги секретор бўлимлар - альвеолалар ва сут йўлидан иборат. Бўлакчалараро бириктирувчи тўқима қатламларида коллаген толалар кам, ҳужайра элементлари мўл бўлиб, уларнинг орасида фибробласт, макрофаглар, семиз ҳужайралар, лимфоцитлар ва эозинофиллар учрайди. Жинсий цикл давомида секретор бўлим охирларида маълум бир ўзгаришлар бўлиб ўтади. Альвеолаларнинг катталашуви овуляциядан бир неча кун олдин бошланиб, 20-кунгача давом этади. Аммо 22-23-кунлардан бошлаб, кўп альвеолаларда пролиферация жараёни тўхтаб, кичиклашади. Менструациядан 9-10 кун ўтгандан кейин сут безларининг ўсиши янгитдан бошланади. Сут йўллари диаметрига қараб ё бир қаватли кубсимон, ёки цилиндросимон эпителий билан қопланади. Сўрғичга яқинлашган сари эпителий икки қаторли бўлади, сут тешиги соҳасида у кўп қаватлига айланади. Сут безининг сўрғичи терининг бўртмасидан иборат бўлиб, унинг эпидермиси кучли равишда пигментлашган ва юқори қаватлари мугузланган. Дерма сўрғич ва сўрғич атрофи соҳасида эпидермисга баланд сўрғичлар ҳосил қилиб ботиб киради. Шу ер, айниқса, капсулага ўралган рецептор нерв охирларига бойдир. Бу зонада рецепторларнинг мўллиги лактация даврида сут бези асосий фаолиятининг нерв рефлектор механизмларга боғлиқ канли-гини кўрсатади. Сўрғичнинг асосида сўрғичнинг таранглашувига ёрдам берувчи, сут чиқарув йўлининг оғзида жойлашган айлана силлиқ мушак толалари ётади. Бундан ташқари, сўрғич атрофи дермасида радиал ётувчи мушак тутамларининг қисқаришидан сўрғич бўртиб туради. Сўрғич атроф майдонида тер ва ёғ безлари ҳам мавжуд. Сут безларининг бириктирувчи тўқимасида қон томирлар мўл. Сўрғич соҳасида, сўрғич веналарини қон билан тўлдириб, ўзига хос эрекцияни юзага келтирувчи артериоловенуляр анастомозлар жойлашади. Download 16.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling