Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси тўҒрисидаги низомни
II. Жамғарманинг асосий вазифалари ва функциялари
Download 0.6 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
II. Жамғарманинг асосий вазифалари ва функциялари
7. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади: қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқароларнинг давлат пенсия таъминотини ташкил этиш, фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тайинлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларининг қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминлаш; пенсиялар ва бошқа тўловларни тўлиқ ҳажмда молиялаштириш ва тўланишини ташкил этиш, улар бўйича ҳисоб ва ҳисоботни юритиш; тизимли асосда пенсиялар тайинлаш ва уларни қайта ҳисоблашнинг доимий таҳлилини ўтказиш ва мониторингини олиб бориш, фуқароларнинг пенсия таъминотига йўналтириладиган маблағлардан қатъий мақсадли фойдаланилишини таъминлаш; Олдинги таҳрирга қаранг. боқувчисини йўқотган тақдирда, шунингдек меҳнатда майиб бўлганлик ёки ходим меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик туфайли тайинланган пенсияларга тўланган маблағларни даъволар бўйича айбдор юридик ва жисмоний шахслардан белгиланган тартибда ундириб олишни ташкил этиш. (7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 июндаги 189-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 281-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддаси «б»-«ж»-бандларига мувофиқ тайинланган имтиёзли пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш учун маблағларни юридик шахслардан белгиланган тартибда ундириб олишни ташкил этиш; (7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 372-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 4-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. (7-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон) 8. Жамғарма ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади: а) Жамғарманинг даромадлари бўйича: Олдинги таҳрирга қаранг. Жамғарма ижтимоий солиқ ва бошқа тўловлардан тушган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигидаги (кейинги ўринларда Ғазначилик деб аталади) ҳисоб рақамига жамлайди ҳамда пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация ва бошқа тўловлар бўйича харажатларни молиялаштиришга йўналтиришни таъминлайди; (8-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102- сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон) ҳар йили манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Жамғарма даромадлари тушумлар прогнозини ишлаб чиқади; давлат ижтимоий суғуртаси тизимининг барқарорлигини таъминлаш ва уни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш мақсадида Жамғарма даромадлари ва харажатларининг ўртача ва узоқ муддатли прогнозларини тайёрлайди; Олдинги таҳрирга қаранг. боқувчисини йўқотган тақдирда, шунингдек меҳнатда майиб бўлганлик ёки ходим меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик туфайли тайинланган пенсияларга сарфланган маблағларни «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ айбдор юридик ва жисмоний шахслардан регресс даъволар бўйича белгиланган тартибда ундириб олади. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling