1. Иқтисодиёт / Метрология. Асиллик даражаси ишлари]
Download 475.5 Kb.
|
528 29.08.2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОКОЗ: 1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.01.00.00 Мудофаанинг умумий масалалари] давлат мудофаасини таъминлаш; [ОКОЗ
[ОКОЗ: 1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.02.00 Метрология / 09.07.02.02 Метрология хизматлари] [ТСЗ: 1.Иқтисодиёт / Метрология. Асиллик даражаси ишлари] Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори Ўзбекистон Республикасида метрология хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикасида ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш тизимининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, шунингдек, метрология хизматлари кўрсатишда шаффофликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Қуйидагилар: Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш қоидалари 1-иловага мувофиқ; Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш қоидалари 2-иловага мувофиқ; Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш қоидалари 3-иловага мувофиқ; Синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш қоидалари 4-иловага мувофиқ; Ўлчаш воситаларини калибрлашдан ўтказиш қоидалари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. «Ўзстандарт» агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин. 3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаментига ҳамда «Ўзстандарт» агентлиги бош директори Д.Н. Саттаров зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ Тошкент ш., 2020 йил 29 август, 528-сон Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 августдаги 528-сон қарорига 1-ИЛОВА [ОКОЗ: 1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.02.00 Метрология / 09.07.02.03 Давлат метрология текшируви ва назорат] Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш ҚОИДАЛАРИ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Ушбу Қоидалар ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш, ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаш ва тасдиқланган ўлчаш воситалари турини Ўзбекистон Республикасининг ўлчаш воситалари давлат реестрига киритиш тартибини белгилайди. 2. Ушбу Қоидалар талаблари давлат метрологик текшируви ва назорати татбиқ этиладиган соҳада ўлчаш воситаларини қўллайдиган барча жисмоний ва юридик шахслар учун мажбурий ҳисобланади. Қуйидаги соҳаларда қўлланиладиган ўлчаш воситалари кейинчалик уларнинг тури тасдиқлаган ҳолда давлат синовларидан ўтказилиши керак: [ОКОЗ: 1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.15.00 Ветеринария ва зоотехника тадбирлари; 2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.01.00 Асосий қоидалар; 3.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.01.00 Умумий қоидалар / 14.01.01.01 Соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув] соғлиқни сақлаш, ветеринария, атроф муҳитни муҳофаза қилиш; моддий бойликларни ва ёқилғи-энергетика ресурсларини ҳисобга олиш; [ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.02.00 Солиқ соҳасида бошқарув] солиқ, божхона, савдо-тижорат, почта ва телекоммуникация; заҳарли, тез алангаланувчи, портловчи ва радиоактив моддаларни сақлаш, ташиш ҳамда йўқ қилиш; умумий овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, реализация қилиш ва хизматлар кўрсатиш; аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш, ёнғин хавфсизлигини, сув объектларида инсонларнинг хавфсизлигини таъминлаш; [ОКОЗ: 1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.06.00 Саноат хавфсизлиги (шунингдек, 09.10.03.00 га қаранг)] саноат хавфсизлигини таъминлаш; [ОКОЗ: 1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.01.00.00 Мудофаанинг умумий масалалари] давлат мудофаасини таъминлаш; [ОКОЗ: 1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.02.00 Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси] меҳнат хавфсизлигини ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш; сертификатлаштириладиган маҳсулотнинг хавфсизлиги ва сифатини аниқлаш; [ОКОЗ: 1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.01.00 Геодезия; 2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.02.00 Картография] геодезик, картографик ва гидрометеорологик ишларни бажариш; ўлчаш воситаларини давлат синовидан, қиёслашдан, калибрлашдан, таъмирлаш ва метрологик аттестациядан ўтказиш; фойдали қазилмаларни қазиб олиш; расмий спорт мусобақаларини ўтказиш; маҳсулот ва хизматлар мувофиқлигини баҳолаш бўйича ишларни бажариш. 3. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади: Download 475.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling