1. Иқтисодиёт / Метрология. Асиллик даражаси ишлари]


Босқичлар Субъектлар


Download 475.5 Kb.
bet6/9
Sana30.01.2023
Hajmi475.5 Kb.
#1140930
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
528 29.08.2020

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1. Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказишучун ариза ва зарур ҳужжатларни тайёрлайди.
2. Ижрочига ариза ва ҳужжатларни беради.

Зарур бўлган ҳолларда




2-босқич

Ижрочи

Аризани кўриб чиқади:
ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш учун техник имкониятлар мавжуд бўлганда, ариза берувчи билан тегишли шартнома тузади;
ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш имконияти бўлмаганда ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш имконияти мавжуд эмаслиги тўғрисида ариза берувчига ёзма равишда хабар беради.

Бир иш куни мобайнида




3-босқич

Ариза берувчи

Ижрочига ўлчаш воситаларини ва ўлчаш воситаларининг фойдаланиш ҳужжатларини тақдим этади.

Зарур бўлган ҳолларда




4-босқич

Ижрочи

Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказади:
қиёслашнатижалари ижобий бўлганда ўлчаш воситасини қиёслаш гувоҳномасини беради;
қиёслаш натижалари салбий бўлганда ўлчаш воситаларининг қўлланишга яроқсизлиги ҳақида хабарнома беради
ва қиёслаш тамғасининг изини бекор қилади.

Ўн иш куни мобайнида

Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш қоидаларига
2-ИЛОВА

* Ўлчаш воситаларининг қиёслаш гувоҳномаси шакли 2021 йил 1 январдан амалга киритилади
Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш қоидаларига
3-ИЛОВА

* Ўлчаш воситаларининг қиёслаш гувоҳномаси шакли 2021 йил 1 январдан амалга киритилади
Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш қоидаларига
4-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 августдаги 528-сон қарорига
4-ИЛОВА
Синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш
ҚОИДАЛАРИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Қоидалар «Метрология тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказишни ташкил этиш ва ўтказиш тартибига қўйиладиган талабларни белгилайди.
2. Ушбу Қоидалар давлат метрологик текшируви ва назорати татбиқ этилиш соҳасида қўлланадиган ёки қўлланишга мўлжалланган синов воситаларига тааллуқли.
Қуйидаги соҳаларда қўлланиладиган синов воситалари метрологик аттестациядан ўтказилиши лозим:
соғлиқни сақлаш, ветеринария, атроф муҳитни муҳофаза қилиш;
моддий бойликларни ва ёқилғи-энергетика ресурсларини ҳисобга олиш;
солиқ, божхона, савдо-тижорат, почта ва телекоммуникация;
заҳарли, тез алангаланувчи, портловчи ва радиоактив моддаларни сақлаш, ташиш ҳамда йўқ қилиш;
умумий овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, реализация қилиш ва хизматлар кўрсатиш;
аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш, ёнғин хавфсизлигини, сув объектларида инсонларнинг хавфсизлигини таъминлаш;
саноат хавфсизлигини таъминлаш;
давлат мудофаасини таъминлаш;
меҳнат хавфсизлигини ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш;
сертификатлаштириладиган маҳсулотнинг хавфсизлиги ва сифатини аниқлаш;
геодезик, картографик ва гидрометеорологик ишларни бажариш;
ўлчаш воситаларини давлат синовидан, қиёслашдан, калибрлашдан, таъмирлаш ва метрологик аттестациядан ўтказиш;
фойдали қазилмаларни қазиб олиш;
расмий спорт мусобақаларини ўтказиш;
маҳсулотлар ва хизматлар мувофиқлигини баҳолаш бўйича ишларни бажариш.
3. Синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказишдан асосий мақсад жоиз оғиш чегараларида синов шароитларининг худди ўзидай такрорланиш имкониятини тасдиқлаш ва синов воситасининг белгиланган мақсадига мувофиқ фойдаланиш учун яроқлилигини аниқлашдан иборат.
4. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:

Download 475.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling