1. Иқтисодиёт / Метрология. Асиллик даражаси ишлари]


Download 475.5 Kb.
bet7/9
Sana30.01.2023
Hajmi475.5 Kb.
#1140930
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
528 29.08.2020

ариза берувчи — синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказишдан манфаатдор бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
ижрочи — белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган метрология хизматлари;
синов шароитлари — синовлар жараёнидаги таъсир этувчи омиллар ёки объектнинг ишлаш режимларининг мажмуи.
5. Синов воситаси ундан фойдаланиш цикли давомида бирламчи, даврий, навбатдан ташқари, инспекцион ва эксперт метрологик аттестациядан, хусусан:
бирламчи аттестация — ишлаб чиқаришдан чиқарилгандан, импорт бўйича олиб келингандан ёки таъмирлашдан кейин, шунингдек, синов воситаларини фойдаланишга топширишда ва монтаждан сўнг фойдаланишга тайёрлашда;
даврий аттестация — синов воситаларининг эксплуатация ҳужжатларида белгиланган интервал вақти тугаганда ёки уни бирламчи метрологик аттестациядан ўтказиш пайтида синов воситаларининг тавсифлари техник ҳужжатларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида;
навбатдан ташқари аттестация — синов воситаларининг аттестациядан ўтганлигини тасдиқловчи пломба бузилганда, синов воситаси метрологик аттестациядан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат йўқотилганда ёки созлаш ишларини бажариш зарур бўлган ҳолда, шунингдек, синов воситаларини узоқ муддат сақлашдан кейин фойдаланишга топширишда;
инспекцион аттестация — давлат метрологик назоратини амалга оширишда синов воситаларининг фойдаланиш учун яроқлилигини аниқлаш зарур бўлган ҳолда;
эксперт аттестация — синов воситаларининг созлиги ёки уларнинг яроқлилиги, меъёрланган техник тавсифларга мувофиқлиги бўйича мунозарали масалалар юзага келганда ўтказилади.
6. Бирламчи метрологик аттестация жараёнида қуйидагилар белгиланади:
аниқ турдаги маҳсулотнинг синов услубиётлари ҳужжатларида белгиланган ташқи таъсир этувчи омилларни ёки синов объектининг иш режимларини ўзидай қайта тиклаш имконияти;
синов шароитлари параметрларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат талабларида белгиланган кўрсаткичлардан оғиши;
ходимларнинг хавфсизлигини ва атроф-муҳитга зарарли таъсир мавжуд эмаслигини таъминлаш;
даврий метрологик аттестация пайтида текширилиши керак бўлган ускуналар тавсифларининг рўйхати, шунингдек, уларни қўллаш усуллари, воситалари ва даврийлиги.
Даврий аттестация синов ускуналаридан фойдаланиш жараёнида, унинг тавсифларининг синов услубиётларининг ҳужжатлари ва эксплуатация ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш учун зарур бўлган ҳажмда амалга оширилади.
7. Синов воситаларини инспекцион ва эксперт аттестациядан ўтказиш жараёнида манфаатдор шахслар ёки уларнинг вакиллари бевосита иштирок этишлари мумкин.
Синов воситаларини эксперт аттестациядан ўтказиш терговга қадар текширув, суриштирув, тергов, прокуратура органлари ёки суднинг қарорига (ажримига) асосан ўтказилиши мумкин.
8. Синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш ишлари учун ҳақ тузиладиган шартнома шартларига мувофиқ ариза берувчи томонидан тўланади.
Инспекцион ва эксперт аттестациядан ўтказиш учун ҳақ шартнома асосида манфаатдор томон томонидан тўланади.
9. Синов воситаларини аттестациядан ўтказиш ушбу Қоидаларга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
10. Синов воситаларини бирламчи ёки даврий метрологик аттестациядан ўтказишнинг ҳар бир кейинги босқичи аввалги босқич натижалари ижобий бўлганда бажарилади.
2-боб. Синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш
11. Ариза берувчи ижрочига синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш учун қуйидагилар кўрсатилган аризани юборади:
ариза берувчини тўлиқ номи манзили ва реквизитлари;
синов воситаларини ишлаб чиқарувчи мамлакат;
синов воситаларининг номи, белгиланиши ҳамда унинг инвентар ёки завод рақами;
баҳоланиши керак бўлган тавсифлар.
12. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
синов воситаси;
синов воситаларининг эксплуатация ва техник ҳужжатлари;
синов воситасини бирламчи ва даврий метрологик аттестациядан ўтказиш дастури ва услубиёти.
13. Синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш:
стационар лабораторияларда;
кўчма (мобиль) лабораторияларда;
бевосита синов воситалари жойлашган жойларда, ижрочининг мутахассисларини хизмат сафарига юбориш йўли билан ўтказилади.
Ижрочининг мутахассисларини хизмат сафарига юбориш, кўчма (мобиль) лабораториялардан фойдаланиш, ишни ташкил этиш тартиби шартнома асосида белгиланади.
14. Синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказишда метрологик аттестация учун мўлжалланган жой шароитлари синов воситаларини бирламчи ва даврий метрологик аттестациядан ўтказиш услубиёти ва дастурида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Синов воситаларини улардан фойдаланиш жойида метрологик аттестациядан ўтказиш ариза берувчининг аризасига кўра ўтказилади. Бу ҳолда ариза берувчи ижрочининг намунавий ўлчаш воситалари ва ёрдамчи қурилмалари метрологик аттестациядан ўтказиш жойига етказилиши ва қайта олиб келинишини таъминлайди.
15. Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар давлат тилида ёки рус тилида баён этилиши керак. Агар ҳужжатлар бошқа тилларда баён этилган бўлса, у ҳолда уларга асл нусхасига мос таржимаси илова қилинади, унинг ишончлилиги учун ариза берувчи жавоб беради.
16. Ариза берувчидан ушбу Қоидаларнинг 12-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ариза берувчи ўз ихтиёрига кўра қўшимча равишда бошқа ҳужжатларни ҳам тақдим этиши мумкин.
Ариза ва унга илова қилинаётган ҳужжатлар бевосита, электрон шаклда ёки почта алоқаси орқали тақдим этилиши мумкин.
17. Ижрочи бир иш куни мобайнида аризани ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқади, метрологик аттестациядан ўтказиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинганда, ариза берувчи билан тегишли шартнома тузади, метрологик аттестациядан ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда эса, ижрочи уч иш куни мобайнида ариза берувчига метрологик аттестациядан ўтказишни рад этиш сабаблари кўрсатилган хат юборади.
Синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш учун шартномалар электрон шаклда ҳам тузилиши мумкин.
18. Синов воситаларини бирламчи ва даврий метрологик аттестациядан ўтказиш бирламчи ва даврий метрологик аттестация дастури ва услубиётига мувофиқ амалга оширилади.
19. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган синов воситаларининг бирламчи ва даврий метрологик аттестация дастури ва услубиёти лойиҳаси давлат метрология хизмати органларида уч иш куни мобайнида экспертизадан ўтказилиши лозим.
Синов воситалари бирламчи ва даврий метрологик аттестация дастури ва услубиёти лойиҳаси экспертизаси натижалари ижобий бўлганда ижрочи эксперт хулосани расмийлаштиради.
Синов воситалари бирламчи ва даврий метрологик аттестация дастури ва услубиёти лойиҳаси экспертизаси натижалари салбий бўлганда, ижрочи бир иш куни давомида номувофиқлик сабабларини кўрсатган ҳолда эксперт хулосасини расмийлаштиради ва уни ариза берувчига тақдим этади.
Ариза берувчи эксперт хулосасида кўрсатилган эътирозлар асосида номувофиқликни бартараф қилади. Ариза берувчи томонидан номувофиқликлар бартараф этилгандан кейин, синов воситалари бирламчи ва даврий метрологик аттестация дастури ва услубиёти асосида синов воситаси уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда бирламчи метрологик аттестациядан ўтказилади. Ҳужжатларни қайта экспертиза қилиш учун тўлов ундирилмайди. Номувофиқликларни бартараф қилиш бўйича белгиланган муддатдан кейин топширилган ҳужжатлар янгидан топширилган ҳисобланади.
Экспертиза ўтказиш вақтида аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш муддати ўттиз иш кунидан ошмаслиги керак.
20. Ариза берувчи синов воситалари бирламчи ва даврий метрологик аттестация дастури ва услубиёти лойиҳасини ишлаб чиқишни давлат метрология хизмати органларига ва (ёки) шу турдаги ишларни бажариш бўйича техник ваколатли шахсларга топшириши мумкин.
Ижрочи томонидан ишлаб чиқилган синов воситалари бирламчи ва даврий метрологик аттестация дастури ва услубиёти лойиҳаси экспертизадан ўтказилмайди, бироқ ариза берувчи билан келишилади.
Синов воситалари бирламчи ва даврий метрологик аттестация дастури ва услубиёти, синов воситаларига техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
21. Синов воситаларини бирламчи ва даврий метрологик аттестациядан ўтказиш дастури ва услубиётининг амал қилиш муддати чегараланмаган ва агар у аниқлик ва қайта тикланувчанлик бўйича аттестациядан ўтказилаётган синов воситасига қўйиладиган талабларга жавоб берса, ундан ариза берувчи (келишув бўйича) ёки метрология хизмати томонидан келгусида бир турдаги синов воситасини аттестациядан ўтказиш учун қўлланиши мумкин.
22. Зарурат бўлганда, метрологик аттестациянинг зарур тарзда ўтказилишини таъминлаш учун ариза берувчи ёрдамчи ускуналарни тақдим этади.
23. Синов воситалари таркибига кирадиган ўлчаш воситалари метрологик текширувдан ўтиш пайтига фойдаланишга яроқлилигини тасдиқловчи амалдаги ҳужжатларга эга бўлиши керак.
24. Ижрочи синов воситаларини бирламчи ва даврий метрологик аттестациядан ўтказиш дастури ва услубиётига мувофиқ беш иш кунидан ошмайдиган муддатда синов воситасининг хоссаларини текширади, синов натижалари эса ушбу Қоидаларга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича метрологик аттестация баённомаси ва 3-иловага мувофиқ шакл бўйича далолатнома билан расмийлаштирилади.
25. Метрологик аттестация натижалари ижобий бўлганда ижрочи ушбу Қоидаларга 4-иловада келтирилган шакл бўйича икки иш куни мобайнида синов воситаларининг метрологик аттестацияси сертификатини расмийлаштиради.
Метрологик аттестация натижалари салбий бўлганда ижрочи ушбу Қоидаларга 5-иловада келтирилган шакл бўйича икки иш куни мобайнида синов воситаларининг яроқсизлиги тўғрисида хабарнома беради.
26. Синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш давомийлиги ўн иш кунидан ошмаслиги керак, метрологик аттестациядан ўтказиш вақтининг нормаси техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ кўрсатилган муддатдан ошадиган ўлчаш воситалари бундан мустасно.
3-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш ишларини бажаришда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Ушбу Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш қоидаларига
1-ИЛОВА
Синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш
СХЕМАСИ


Download 475.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling