1. Иқтисодиёт / Метрология. Асиллик даражаси ишлари]


Босқичлар Субъектлар


Download 475.5 Kb.
bet4/9
Sana30.01.2023
Hajmi475.5 Kb.
#1140930
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
528 29.08.2020

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1. Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш (стандарт намуналар бундан мустасно) учун ариза ва зарур ҳужжатларни тайёрлайди.
2. Ижрочига ариза ва ҳужжатларни беради.

Зарур бўлган ҳолларда

2-босқич

Ижрочи

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади:
метрологик аттестациядан ўтказиш учун техник имкониятлар мавжуд бўлганда — ариза берувчи билан тегишли шартнома тузади;
метрологик аттестациядан ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда — ариза берувчига метрологик аттестациядан ўтказишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хат юборади.

Бир иш куни мобайнида

3-босқич

Ижрочи

Метрологик аттестация дастурини ва қиёслаш услубиётини ишлаб чиқади (зарурат бўлганда).

Уч иш куни мобайнида

4-босқич

Ижрочи

Метрологик аттестация дастурига мувофиқ ўлчаш воситаларининг хоссаларини текширади ва текшириш натижаларига кўра метрологик аттестация баённомаси ва далолатномасини расмийлаштиради.

Уч иш куни мобайнида

5-босқич

Ижрочи

Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш натижалари ижобий бўлганда ҳужжатларни «Ўзстандарт» агентлигига юборади.
Ўлчаш воситаларининг хоссаларини текшириш натижалари салбий бўлган тақдирда ариза берувчига метрологик номувофиқликлар сабабларини кўрсатган ҳолда далолатномани беради.

Бир иш куни мобайнида

7-босқич

Ижрочи

Ўлчаш воситалари реестрда рўйхатга олингандан кейин реестр учун Ўлчаш воситалари таърифини расмийлаштиради ва метрологик аттестация сертификатини беради.

Икки иш куни мобайнида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш қоидаларига
2-ИЛОВА
Стандарт намуналарни метрологик аттестациядан ўтказиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1. Стандарт намунани метрологик аттестациядан ўтказиш учун ариза ва зарур ҳужжатларни тайёрлайди.
2. Ижрочига ариза ва ҳужжатларни беради.

Зарур бўлган ҳолларда

2-босқич

Ижрочи

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади:
стандарт намуналарни метрологик аттестациядан ўтказишга ариза берувчи билан шартнома тузади;
метрологик аттестациядан ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда — ариза берувчига метрологик аттестациядан ўтказишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хат юборади.

Бир иш куни
мобайнида

3-босқич

Ижрочи

Техник топшириқни метрологик экспертизадан ўтказади:
стандарт намуна ҳужжатларининг метрологик экспертизаси натижалари ижобий бўлганда эксперт хулосани расмийлаштиради ва техник топшириқни келишади;
стандарт намуна ҳужжатларининг метрологик экспертизаси натижалари салбий бўлганда номувофиқлик сабабларини кўрсатган ҳолда далолатномани расмийлаштиради ва уни ариза берувчига тақдим этади.

Беш иш куни мобайнида

Ариза берувчи

Метрологик экспертиза натижалари салбий бўлганда — номувофиқликларни бартараф этади ва ҳужжатларни қайта ишланган техник топшириқни экспертиза қилиш учун тақдим этади.

Ўттиз иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

Ижрочи

Техник топшириқни қайта метрологик экспертизадан ўтказади ва стандарт намуна ҳужжатларининг қайта метрологик экспертизаси натижалари ижобий бўлганда эксперт хулосани расмийлаштиради ва техник топшириқни келишади.

Уч иш куни мобайнида

4-босқич

Ариза берувчи

Техник топшириқ келишилгандан сўнг:
техник топшириққа мувофиқ метрологик ва техник тавсифларни аниқлаш бўйича илмий-тадқиқот ва илмий-тажриба ишларини ўтказади;
техник ҳисобот тузади ва метрологик экспертиза ўтказиш учун ижрочига тақдим этади.

Зарур бўлган ҳолларда

5-босқич

Ижрочи

Техник ҳисоботни метрологик экспертизасини ўтказади:
стандарт намунани метрологик экспертизадан ўтказиш натижалари ижобий бўлганда ҳужжатларни «Ўзстандарт» агентлигига юборади;
стандарт намуна ҳужжатларини метрологик экспертиза ўтказиш натижалари салбий бўлганда номувофиқлик сабаблари кўрсатилган ҳолда далолатномани расмийлаштиради ва уни ариза берувчига тақдим этади.

Уч иш куни мобайнида

6-босқич

«Ўзстандарт» агентлиги

Стандарт намунани реестрда рўйхатга олади.

Бир иш куни мобайнида

7-босқич

Ижрочи

Стандарт намунанинг метрологик аттестация сертификатини расмийлаштиради.

Бир иш куни мобайнида

Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш қоидаларига
3-ИЛОВА

Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш қоидаларига
4-ИЛОВА


Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш қоидаларига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш
ТИЗИМИ

Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш қоидаларига
6-ИЛОВА
Стандарт намуналарни метрологик аттестациядан ўтказиш учун
АРИЗА

Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш қоидаларига
7-ИЛОВА


Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 августдаги 528-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш
ҚОИДАЛАРИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Қоидалар «Метрология тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат метрология текшируви ва назорати татбиқ этиладиган соҳаларда фойдаланиладиган ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш тартибини белгилайди.
Ушбу Қоидалар тегишли маъмурий регламентларга биноан кўрсатиладиган давлат хизматларига асосан амалга ошириладиган табиий газ, электр энергияси, сув истеъмолини ҳисобга олиш приборларини (ҳисоблагичларни) даврий қиёслашдан ўтказишга нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Давлат метрология текшируви ва назорати татбиқ этиладиган соҳада қўлланадиган, Ўзбекистон Республикаси ўлчаш воситалари давлат реестрига (кейинги ўринларда реестр деб аталади) киритилган ўлчаш воситалари қиёслашдан ўтказилиши лозим.
3. Қуйидаги соҳаларда қўлланиладиган ўлчаш воситалари қиёслашдан ўтказилиши лозим:
соғлиқни сақлаш, ветеринария, атроф муҳитни муҳофаза қилиш;
моддий бойликларни ва ёқилғи-энергетика ресурсларини ҳисобга олиш;
солиқ, божхона, савдо-тижорат, почта ва телекоммуникация;
заҳарли, тез алангаланувчи, портловчи ва радиоактив моддаларни сақлаш, ташиш ҳамда йўқ қилиш;
умумий овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, реализация қилиш ва хизматлар кўрсатиш;
аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш, ёнғин хавфсизлигини, сув объектларида инсонларнинг хавфсизлигини таъминлаш;
саноат хавфсизлигини таъминлаш;
давлат мудофаасини таъминлаш;
меҳнат хавфсизлигини ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш;
сертификатлаштириладиган маҳсулотнинг хавфсизлиги ва сифатини аниқлаш;
геодезик, картографик ва гидрометеорологик ишларни бажариш;
ўлчаш воситаларини давлат синовидан, қиёслашдан, калибрлашдан, таъмирлаш ва метрологик аттестациядан ўтказиш;
фойдали қазилмаларни қазиб олиш;
расмий спорт мусобақаларини ўтказиш;
маҳсулотлар ва хизматлар мувофиқлигини баҳолаш бўйича ишларни бажариш.
4. Ўқув (намойиш қилиш) мақсадлари учун қўлланадиган ҳамда катталикларнинг ўзгаришини, уларнинг қийматларини баҳоламасдан кузатиш учун қўлланадиган, идикаторлар туркумига киритилган техник воситалар қиёслашдан ўтказилмайди.
5. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
ариза берувчи — ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказишда манфаатдор бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
ижрочи — белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган давлат метрология хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган ёхуд ташкилотлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қиёсловчи — аккредитациядан ўтказилган давлат метрология хизмати ёки давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг метрология хизматларининг зарур малакага эга бўлган, аниқ бир ўлчаш тури бўйича тайёргарликдан ўтган мутахассиси;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
қиёслаш тамғасининг изи — ўлчаш воситаси ва (ёки) техник ҳужжатга босилган, ўлчаш техникаси воситаларини қиёслаш қониқарли натижалар билан ўтказилганлигини тасдиқлайдиган, шунингдек, ўлчаш воситаларини, шу жумладан, ростловчи қурилмаларни ҳар қандай рухсат берилмаган киришдан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган белги;
қиёслаш тамғаси — белгиланган шакл ва мазмундаги ўйма белгилар майдонига эга бўлган, ўлчаш воситасига ва (ёки) уларнинг фойдаланиш ҳужжатларига изи босиб тушириладиган ва уларни қиёслашдан ўтказилганлигини ва қўлланиш учун яроқлилигини тасдиқловчи техник қурилма;

Download 475.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling