1. Иқтисодиёт / Метрология. Асиллик даражаси ишлари]


ўлчаш воситаларининг қиёслашлараро интервали


Download 475.5 Kb.
bet5/9
Sana30.01.2023
Hajmi475.5 Kb.
#1140930
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
528 29.08.2020

ўлчаш воситаларининг қиёслашлараро интервали — ўлчаш воситаларини иккита кетма-кет қиёслаш орасидаги вақт оралиғи;
қиёслаш услубиёти — бажарилиши ўлчаш воситалари метрологик талабларга мувофиқлигини имконини берувчи, аниқ таърифланган операциялар жамланмасидан иборат ҳужжат.
6. Давлат метрология текшируви ва назорати татбиқ этиладиган соҳалардан ташқарида фойдаланиладиган ўлчаш воситалари қиёслашга ихтиёрий равишда ушбу Қоидаларда белгиланган тартибда тақдим этилиши мумкин.
7. Ўлчаш воситалари ишлаш циклида бирламчи, даврий, навбатдан ташқари, инспекцион ва эксперт қиёслашлардан, хусусан:
бирламчи қиёслашдан — ишлаб чиқаришдан ёки таъмирлашдан сўнг;
даврий қиёслашдан — ўлчаш воситалари қиёслашлараро интервалининг муддати тугаганда;
навбатдан ташқари қиёслашдан — ўлчаш воситалари қиёслашдан ўтказилганлигини тасдиқловчи тамға шикастланганда, ўлчаш воситаси қиёслашдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат йўқотилганда ёки созлаш ишларини ўтказиш зарур бўлган ҳолда, шунингдек, ўлчаш воситаларини узоқ (битта қиёслашлараро интервалдан ортиқ) муддат сақлангандан сўнг фойдаланишга киритишда;
инспекцион қиёслашдан — давлат метрологик назоратини амалга оширишда ўлчаш воситалари қўлланишга яроқлилигини аниқлаш зарур бўлганда;
эксперт қиёслашдан — ўлчаш воситалари созлиги ёки уларнинг қўлланишга яроқлилиги, метрологик тавсифлар бўйича мунозарали масалалар юзага келганда ўтказилади.
8. Бирламчи қиёслашдан барча ўлчаш воситалари нусхалари ўтказилиши лозим, метрологик аттестациядан ўтказилган ўлчаш воситалари бундан мустасно.
9. Ўлчаш воситаларини инспекцион ва эксперт қиёслашдан ўтказишда манфаатдор шахслар ёки уларнинг вакиллари бевосита иштирок этишлари мумкин.
Ўлчаш воситаларини эксперт қиёслаш терговга қадар текширув, суриштирув, тергов, прокуратура органлари ёки суд қарорига (ажримига) асосан ўтказилиши мумкин.
10. Ўлчаш воситаларини қиёслашда аккредитациядан ўтган метрология хизмати томонидан бажарилган ўлчаш воситаларини калибрлаш натижаларидан фойдаланиш мумкин.
11. Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ давлат метрологик текширувидан ўтган ўлчаш ва синов воситалари ёрдамида амалга оширилади.
12. Қиёслаш ўлчаш воситасининг қиёслаш услубиётига мувофиқ ўтказилади.
13. Қиёслашдан ўтказиш вақтида ижрочи ўлчаш воситаларининг ташқи омиллар таъсиридан шикастланиши учун жавоб беради.
14. Ижрочи фақат қиёслашдан ўтказиш вақтида натижалар аниқлигини кафолатлайди. Ўлчаш воситалари ариза берувчига топширилган пайтдан бошлаб ижрочи ўлчаш воситаларининг метрологик тавсифлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги учун жавоб бермайди.
15. Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш ушбу Қоидаларга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
16. Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш ишлари учун ҳақ тузиладиган шартнома шартларига мувофиқ ариза берувчи томонидан тўланади.
Ўлчаш воситаларини инспекцион ва эксперт қиёслашдан ўтказиш учун ҳақ шартномага мувофиқ манфаатдор томон томонидан тўланади.
17. Ўлчаш воситаларини қиёслашнинг ҳар бир кейинги босқичи аввалги босқич натижалари ижобий бўлганда ўтказилади.
2-боб. Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш
18. Ариза берувчи қуйидагиларни илова қилган ҳолда ижрочига қиёслаш ўтказиш тўғрисида ариза беради:
ўлчаш воситалари;
ўлчаш воситаларининг эксплуатация ва техник ҳужжатлари.
19. Ижрочи бир иш куни мобайнида аризани кўриб чиқади ва ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш учун ариза берувчи билан шартнома тузади, қиёслашдан ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда эса, ариза берувчига қиёслаш ўтказишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хат юборади.
Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш учун шартномаларни электрон шаклда ҳам тузиш мумкин.
20. Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш давомийлиги ўн иш кунидан ошмаслиги керак, қиёслашдан ўтказиш вақтининг нормаси техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ кўрсатилган муддатдан ошадиган ўлчаш воситалари бундан мустасно.
21. Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар давлат тилида ёки рус тилида баён этилиши керак. Агар ҳужжатлар бошқа тилларда баён этилган бўлса, у ҳолда уларга асл нусхасига мос таржимаси илова қилинади, унинг ишончлилиги учун ариза берувчи жавоб беради.
22. Ариза берувчидан ушбу Қоидаларнинг 18-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ариза берувчи ўз иҳтиёрига кўра қўшимча равишда бошқа ҳужжатларни ҳам тақдим этиши мумкин.
Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар бевосита, электрон шаклда ёки почта алоқаси орқали тақдим этилиши мумкин.
23. Ўлчаш воситалари қиёслашдан:
стационар қиёслаш лабораторияларида;
кўчма (мобиль) қиёслаш лабораторияларида;
бевосита ўлчаш воситалари жойлашган жойларда, қиёсловчиларни хизмат сафарига юбориш йўли билан ўтказилади.
Қиёсловчиларни хизмат сафарига юбориш, кўчма (мобиль) лабораториялардан фойдаланиш, ишни ташкил этиш тартиби шартнома асосида белгиланади.
24. Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказишда қиёслаш учун мўлжалланган жой шароити қиёслаш усулларини тартибга солувчи ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Фойдаланиш жойида ўлчаш воситаларини қиёслаш ариза берувчининг аризасига кўра ўтказилади.
Бу ҳолда ариза берувчи ижрочининг намунавий ўлчаш воситалари ва ёрдамчи қурилмалари қиёслаш жойига етказилиши ва қайта олиб келинишини таъминлайди.
25. Агар ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш учун ижрочи лабораториясида бутун диапазон бўйича қиёслашнинг техник имкони мавжуд бўлмаса, ариза берувчининг ёзма талабига кўра ўлчаш воситаларини қиёслашни мумкин бўлган диапазонда ўтказишга йўл қўйилади.
26. Ўтказилган қиёслаш натижаларига кўра ўлчаш воситалари қўлланишга яроқли деб тан олинган тақдирда ижрочи томонидан ўлчаш воситаларини қиёслаш баённомаси тузилади ва унинг асосида юқори аниқликдаги ўлчаш воситалари учун ушбу Қоидаларга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ва ишчи ўлчаш воситалари учун 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ўлчаш воситаларининг қиёслашдан ўтказилганлигини тасдиқловчи қиёслаш гувоҳномаси расмийлаштирилади.
Бир турдаги бир нечта ўлчаш воситаларига битта гувоҳнома расмийлаштиришга йўл қўйилади, бундай ҳолларда ўлчаш воситаларининг барча маълумотлари (завод рақами, параметр номи, ўлчаш чегаралари, хатоликлар, аниқлик даражаси) қиёслаш гувоҳномасига иловада кўрсатилади.
27. Қиёслаш тамғасининг изи ўлчаш воситаларига (ёки маҳкамловчи пломбага) ва (ёки) ўлчаш воситаларининг фойдаланиш ҳужжатларига босилади.
28. Ўлчаш воситаларининг конструкция элементларига ва уни ростлаш органларига рухсат берилмаган киришнинг олдини олиш мақсадида ўлчаш воситаларининг махсус жойлари (пломбалаш жойлари мавжуд бўлганда) қиёсловчи томонидан пломбаланади.
29. Ўлчаш воситалари қиёслаш натижаларига кўра кейинги қўлланишга яроқсиз деб тан олинган тақдирда, ижрочи томонидан ушбу Қоидаларга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича ўлчаш воситаларининг қўлланишга яроқсизлиги ҳақида хабарнома берилади, қиёслаш тамғасининг изи эса бекор қилинади.
30. Қўлланишга яроқсиз деб топилган ўлчаш воситалари таъмирлангандан ва техник хизмат кўрсатилгандан сўнг такрорий қиёслашдан ўтказилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Ўлчаш воситаларини қиёслаш ишларини бажаришда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Ушбу Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
3-боб. Якунловчи қоидалар
32. Ўлчаш воситаларини қиёслаш ишларини бажаришда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
33. Ушбу Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш қоидаларига
1-ИЛОВА
Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш
СХЕМАСИ


Download 475.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling