Транспорт воситаси ижараси шартномаси


Download 18.54 Kb.
Sana27.08.2023
Hajmi18.54 Kb.
#1670449
Bog'liq
ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИ ИЖАРАСИ


ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИ ИЖАРАСИ
ШАРТНОМАСИ
01.05.2023йил Хазорасп тумани
Кейинги ўринларда “Ижарага берувчи” деб аталадиган Сабиров Мумин Тожибаевич паспорт серияси АВ раками 6341254 31.03.2017 йилда Хоразм вилояти Хазорасп тумани ИИБ томонидан берилган. ир томондан, кейинги ўринларда “Ижарачи” деб аталадиган Ижарачи ташкилот номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли Фаолиятини белгиловчи ҳужжатнинг номи (тури) асосида иш юритувчи Ижарачи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О. иккинчи томондан қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар:
1. Шартнома предмети
1.1. Шартномага мувофиқ Ижарага берувчи унга тўла хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган қуйидаги автомобилни (русуми, давлат рақами, спидометр кўрсаткичи (км), техник ҳолати, кузов рақами, двигатель рақами, шасси рақами) техник кўрикдан ўтказган ва унинг ҳолати тўғрисида техник паспортга белги қўйган ҳолда Ижарачига топшириш, Ижарачи эса вақтинча фойдаланиш учун уни ижарага олиш ва ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
1.2. Ижарачи автомобилдан қуйидаги мақсадларда фойдаланади:
Автотранспорт воситасидан фойдаланиш мақсади кўрсатилади
2. Ижара ҳақи ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби
2.1. Автомобилнинг қиймати қайта нархлаш коэффициентлари ва амортизация меъёрларини ҳисобга олган ҳолда Ижарага берилган автомотранспорт қиймати сўмни ташкил этади.
2.2. Ижара ҳақи Ижарачи томонидан ойига Ижара тўлови миқдори сўм миқдорда ҳар ойнинг бошланишидан Ижара тўловининг ҳар ойда тўланадиган санаси кун олдин тўлаб борилади.
3. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
3.1. Ижарага берувчи шартнома имзолангандан кейин Автотранспортни топшириш муддати кун ичида автомобилни Ижарачига топширади.
3.2. Автомобилни жорий таъмирлаш ва профилактика кўригидан ўтказиш Автотранспортни жорий таъмирловчи томон ҳисобидан амалга оширилади.
3.3. Капитал таъмирлаш Автотранспортни капитал таъмирловчи томон томонидан ҳар Автотранспортни капитал таъмирлаш муддати ойда амалга оширилади.
3.4. Авария ҳолатида айбдор тараф Авария ҳолатида таъмирлаш муддати муддат ичида ўз ҳисобидан автомобилни таъмирлайди.
3.5. Агар авария учинчи шахсларнинг айби билан содир этилган бўлса, Учинчи томон айби билан авария содир бўлса даъво қилувчи шахс (юридик шахс) учинчи шахсга нисбатан Учинчи томон айби билан авария содир бўлса даъво қилиш муддати муддат ичида даъво талаблари қўяди ва ўз ҳисобидан таъмирлашни амалга оширади.
3.6. Форс-мажор ҳолатлари келиб чиққанда тарафлар қуйидаги тартибда харажатларни тақсимлайдилар:
Форс мажор ҳолатида харажатларни тақсимлаш тартиби.
3.7. Автомобиль ушбу шартнома имзоланишидан олдин ўтказилган техник кўрикда аниқланган ва техник паспортда қайд этилган ҳолатда Ижарага берувчи томонидан топширилиши ва Ижарачи томонидан қайтариб топширилиши лозим.
3.8. Ижарачи автомобилни қайтариб топшириши ҳақида Ижарага берувчини камида Автомобилни қайтариш ҳақида хабардор қилиш муддати олдин хабардор қилиши лозим.
4. Тарафларнинг жавобгарлиги ва низоларни ҳал қилиш тартиби
4.1. Ижара ҳақини белгиланган муддатда тўламаган Ижарачи тўлови кечиктирилган ҳар бир кун учун Ижарага берувчига ижара ҳақининг Ижара тўлови кечиктирилганда тўланадиган пеня миқдори фоизи миқдорида пеня тўлайди.
4.2. Тарафлар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаганликлари учун Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур шартномага мувофиқ жавобгар бўладилар.
4.3. Тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар тарафларнинг ўзаро келишуви асосида ҳал этилади. Тарафлар келишувга эришмаган тақдирда, низо белгиланган тартибда судда ҳал этилади.
5. Шартноманинг бошқа шартлари
5.1. Шартномага киритилаётган барча ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма равишда тузилган ва иккала тараф томонидан имзоланган ҳолдагина ҳақиқий ҳисобланади.
5.2. Шартнома Шартномани бошланиш муддати дан бошлаб кучга киради ва Шартноманинг якуний муддати гача амал қилади.
5.3. Шартнома 2 нусхада тузилган бўлиб, иккаласи ҳам бир хил юридик кучга эга.
5.4. Мазкур шартномада назарда тутилмаган масалалар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.
6. Тарафларнинг реквизитлари ва имзолари:

Ижарага берувчи:
Сабиров Мумин Тожибаевич Ижарага берувчи ташкилот ҳисоб рақами
Ижарага берувчи ташкилот СТИР рақами
Сабиров Мумин Тожибаевич ­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­__________

Ижарачи:
Ижарачи ташкилот номи
Ижарачи ташкилотнинг ҳисоб рақами
Ижарачи ташкилот СТИР рақами
Ваколатли шахс Ф.И.О. ва имзоси

Download 18.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling