Транспорт воситалари ижараси шартномаси тушунчаси Шартнома бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 77.3 Kb.
bet1/17
Sana09.04.2023
Hajmi77.3 Kb.
#1344110
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Мулк ижараси шартномасининг алоҳида турлари.


Мулк ижараси шартномасининг алоҳида турлари.

Режа:


  1. Транспорт воситалари ижараси шартномаси тушунчаси

  2. Шартнома бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

  3. Ижарага берувчининг ҳуқуқлари.

  4. Шартнома юзасидан тарафларнинг жавобгарлиги

  5. Бино ва иншоот ижараси тушунчаси ва ҳуқуқий белгилари

  6. Ижарачи (ижара олувчи)нинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи

  7. Корхонани ижарага бериш шартномаси тушунчаси ва ҳуқуқий белгилари

  8. Ижарага олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари



Транспорт воситалари ижараси шартномаси тушунчаси
Транспорт воситалари ижараси мулк ижараси шартномасининг турларидан биридир. Унинг ижара шартномаси тури сифатида алоҳида кўрсатилиши унинг предметидан келиб чиқади. Транспорт воситалари ижараси шартномасининг предметини ҳар қандай транспорт воситаси ташкил қилади, яъни юклар, йўловчилар ва багаж ташиш бўйича маконда ҳаракатланадиган техник қурилмалар ташкил этади. Транспорт воситаси, мураккаб техник қурилма бўлиб, у айни вақт­нинг ўзида атроф учун ошиқча хавф манбаси ҳам ҳисобланади. Айнан шунинг учун ҳам, яъни шу икки сифатнинг мавжудлиги бу шартномани ижара шартномаларининг алоҳида тури сифатида ажратишга сабаб бўлади. Фуқаролик кодексининг 564-моддасининг 1-2-қисмла­рида транспорт воситасини ижарага бериш шартномаси назарда тутилган. Унга кўра:
Транспорт воситасини экипажи билан ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи транспорт воситасини вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ҳақ эвазига ижарага олувчига беради ва ўз кучи билан уни бошқариш ҳамда техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатади (ФКнинг 564-моддаси 1-қисми).
Транспорт воситасини экипажсиз ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи транспорт воситасини бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатмаган ҳолда вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ижарага олувчига ҳақ эвазига беради (ФКнинг 564-моддаси 2-қисми).
Мулк ижарасининг бошқа турлари учун қўлланиладиган айрим қоидалар жумладан, ижара шартномасини номуайян муддатга қайта тузиш ва ижарага олувчининг ижара шартномасини янги муддатга қайтадан тузишга имтиёзли ҳуқуқи транспорт воситасини ижарага бериш шартномасига нисбатан қўлланмайди. Ушбу ҳолат тарнспорт воситаларини ижарага бериш шартномасининг ўзига хос хусусиятини ифода этади.
Агар ижарага олувчида транспорт воситаларини қайтадан ижа­рага олиш истаги пайдо бўлса, умумий асосларга кўра шартнома тузиши мумкин.
Тарнспорт воситалари ижараси шартномасига қуйидаги ҳуқуқий белгилар хосдир.

Download 77.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling