Транспорт воситалари ижараси шартномаси тушунчаси Шартнома бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Биринчидан, шартнома икки томонлама характерга эга, яъни шартнома тарафларининг ҳар бирида ҳам ҳуқуқ, ҳам мажбурият мавжуд. Иккинчидан
Download 77.3 Kb.
|
Мулк ижараси шартномасининг алоҳида турлари.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Транспорт воситасини экипажи билан ижарага бериш
Биринчидан, шартнома икки томонлама характерга эга, яъни шартнома тарафларининг ҳар бирида ҳам ҳуқуқ, ҳам мажбурият мавжуд.
Иккинчидан, шартнома ҳақ бараварига тузилади. Шартномада албатта муқобил ижро яъни ҳақ тўлаш назарда тутилиши лозим. Учинчидан, шартнома консенцуал характерга эга. Шартнома натижасида ижарага берувчидан ижарага олувчига мулк ҳуқуқининг фақат икки эълементи, эгалик қилиш ва фойдаланишгина ўтади. Тасарруф қилиш эса мулкдор қўлида сақланиб қолади. Юқорида шартномага берилган таърифдан кўриниб турибдики, транспорт воситалари ижараси шартномасининг икки тури мавжуд: Транспорт воситасини экипажи билан ижарага бериш. Транспорт воситасини экипажсиз ижарага бериш. Транспорт воситасини экипажи билан ижарага бериш ҳақида сўз юритганда, аввало экипаж деганда нима назарда тутилишини ва унинг таркибига кималар киришини англаб олиш зарур. Экипаж сўзи рус тилидан таржима қилинганда шахсий таркиб деган маънони англатади. Яъни, темир йўл, автотранспорт воситалари, сув, ҳаво, космик ва шунга ўхшаш маконда мустақил ҳаракатлана оладиган техник қурилмаларни бошқариш учун тайинланадиган шахслар жамоасидир. Уларнинг таркибига: ҳайдовчи, меҳаник, инженери, экспедитор ва шу кабилар киради. Транспорт воситаларини экипажи билан ижарага бериш шартномасининг ўзига хос хусусияти мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардир: Шартнома предмети ҳар қандай турдаги транспорт воситалари: темир йўл, автомабиль, сув, ҳаво, космик ва шунга ўхшаш маконда мустақил ҳаракатлана оладиган техник қурилмалар; Транспорт воситалари бошқариш ва улардан техник фойдаланиш бўйича ижарага берувчи ўз кучи билан, яъни экипаж ёрдамида ёки айнан ижарага берувчи билан меҳнат ёки ишларни бажаришга доир бошқа муносабатларда бўлган, масалан, пудрат шартномасига асосланган ходимлар орқали хизмат кўрсатади; Транспорт воситасини ижарага олувчига эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ўтади. Ижарага берувчи шартнома предметига эгалик қилишни ўзади сақлаб қола олмайди, бироқ транспорт воситасини бошқаришни ижарага берувчининг ходимлари давом эттирадилар ва одатда тегишли мулкка эгалик қиладилар. Шунинг учун ҳам вақтинча ходимлар транспорт воситаларини бошқара туриб, иш бажарувчининг эмас, балки бегона шахсларнинг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилишлигини назарда тутиш керак бўлади. Транспорт воситасини экипажи билан ижарага бериш шартномасининг мазмунидан унда ижарага берувчининг икки турдаги мажбурияти бирлаштирилганлигини англаш мумкин: а) мулкдор ўзига тегишли бўлган транспорт воситасини вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ҳақ эвазига ижарага олувчига беради; б) ўз кучи билан уни бошқариш ҳамда техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатади. Транспорт воситаларини экипажи билан ижарага бериш шартномаси ўзида ижара ва хизмат кўрсатиш (пудрат) шартномаларининг хусусиятларини ифодалаган, чунки ижарага берувчи ижарага олувчига транспорт воситаларини бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатади. Шартнома тузилиши ҳам тегишли равишда жойлаштирилган (564-модданинг 1-қисми). Бироқ бу шартномани аралаш деб айтиш мумкин эмас, чунки у кодекс билан алоҳида тартибга солинади. Шунинг учун ҳам транспорт воситаларини экипажи билан ижарага бериш шартномасига ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш ёки пудрат тўғрисидаги нормаларни фақат аналогия бўйича қўллаш мумкин бўлади. Транспорт воситаларини экипаж билан ижарага бериш шартномасининг ўзига хос хусусиятлари ижарага берувчининг зиммасида кўпроқ мажбуриятлар мавжудлигини билдиради. Транспорт воситалари ижарасининг иккинчи тури транспорт воситаларини экипажсиз ижарага бериш бўлиб, унга қуйидаги хусусиятлар хосдир: Шартнома предмети ҳар қандай турдаги транспорт воситалари: темир йўл, автомабиль, сув, ҳаво, космик ва шунга ўхшаш маконда мустақил ҳаракатлана оладиган техник қурилмалар; Транспорт воситасини бошқариш ва техник хизмат кўрсатиш ижарага олувчининг ўзи томонидан ёки учинчи шахс ёрдамида амалга оширилади. Шартноманинг ушбу турида транспорт воситасини бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатиш ижарага берувчи томонидан амалга оширилмайди. Шартномага мувофиқ транспорт воситаси ижарага олувчининг эгалиги ва фойдаланишига ўтади. Ижарага берувчи эгаликни ўзида сақлаб қолмайди. Шартноманинг мақсади – транспорт воситасини ўз эгалиги ва фойдаланишга олиш, уни мустақил, техник ва тижорат хизмати учун ишлатиш. Бундан ташқари, айрим турдаги транспорт воситаларини ижарага беришнинг хусусиятлари Фуқаролик кодексида ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилган. Download 77.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling