Транспорт воситалари ижараси шартномаси тушунчаси Шартнома бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Ижарага берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 77.3 Kb.
bet14/17
Sana09.04.2023
Hajmi77.3 Kb.
#1344110
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Мулк ижараси шартномасининг алоҳида турлари.

Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Ижарага берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:
Ижарага берувчи ижарага олувчига вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун мулкий комплекс сифатида бутун корхонани ёки унинг бир қисмини ҳақ. эвазига бериш мажбуриятини олади. Ижарага берувчи мол-мулкни ижарага олувчига шартнома шартлари ва мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолатда топширмоғи лозим. Мол-мулкни топширишга тайёрлаш, шу жумладан, тошнириш далолатномасини тузиш ва имзолашга тақдим этиш ижарага берувчининг бурчи бўлиб, унинг ҳисобидан амалга оширилади.
Агарда корхонани ижарага бериш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мол-мулк барча мансуб ашёлари ва унга алоқадор ҳужжатлар (техник паспорт, сифат сертификата ва б.қ.) билан бирга ижарага топширилади. Ижарага берувчи ижарага олувчига ижарага берилган корхонани шартномада кўрсатилган муддатда топшириши лозим. Башарти шартномада бундай муддат кўрсатилган бўлмаса, мақбул муддатда топширилмаган бўлса, ижара олувчи ФКнинг 331-моддасига мувофиқ, корхонани ундан талаб қилиб олиш ва ижронинг кечикканлиги туфайли етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш ёки шартномани бекор қилиш ва унинг бажарилмаганлиги сабабли етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Ижарага берувчи ижарага топширилган корхонадан ёки унинг бир қисмидан фойдаланишга тўлиқ ёки қисман тўсқинлик қиладиган камчиликлари учун, хатто у шартнома тузиш вақтида булар ҳақида билмаган бўлса ҳам жавобгардир.
Бундай камчиликлар аниқланганда ижарачи ўз хоҳишига кўра:
ижарага берувчидан ёки мол-мулкдаги камчиликларни текинга бартараф этишни ёки мол-мулкдан фойдаланганлик ҳақини мутаносиб камайтиришни ёхуд мол-мулкдаги камчиликларни бартараф этиш учун қилган ўз харажатларини қоплашни талаб килишга;
ижарага берувчини олдиндан огоҳлантирган ҳолда унга кам чиликларни бартараф этишга сарфланган харажатлари суммасини мол-мулкдан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақдан бевосита чегириб қолишга;
шартномани муддатидан олдин бекор қилишни талаб килишга ҳақли.
Ижарага олувчининг талабларидан ёки унинг мол-мулкдаги камчиликларни ижарага берувчи ҳисобидан бартараф этиш ниятидан хабардор қилинган ижарага берувчи ижарага топширилган мол-мулкни тегишли ҳолатда бўлган бошқа шундай мол-мулк билан дарҳол алмаштириб бериши ёки мол-мулкдаги камчиликларни текинга бартараф этиши мумкин.
Корхонани ижарага бериш шартномасини тузиш вақтида ижарага берувчи олдиндан айтиб қўйган ёки ижара олувчига олдиндан маълум бўлган ёхуд шартномани тузишда ёки корхонани ижарага топшириш пайтида уни кўздан кечирганда ёхуд унинг созлиги текширилганда ижарага олувчи аниқлаш керак бўлган камчиликлар учун ижарага берувчи жавобгар бўлмайди.
Корхонани ижарага бериш шартномасини тузишда ижара берувчи ижарага олувчини ижарага топширилаётган корхонага нисбатан учинчи шахсларнинг барча ҳуқуқлари ҳақида огоҳлантирилиши лозим. Ижара берувчи томонидан бу мажбуриятнинг бажарилмаслиги ижара олувчига корхонадан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақни камайтиришни ёхуд шартномани бекор қилиш ва зарарни тўлашни талаб қилиш ҳуқуқини беради.
Агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ижарага берувчи ижарага топширилган корхонани ёки унинг бир қисмини ўз ҳисобидан капитал таъмирлаши шарт.
Капитал таъмирлаш мулк ижараси шартномасида белгиланган муддатда, агар бу муддат шартномада белгиланмаган ёки томоннинг зарурати туфайли ўтказилмаса, мақбул муддатда амалга оширилмоғи лозим.
Ижарага берувчининг капитал таъмирлаш мажбуриятининг бажарилмаслиги ижарага олувчига ўз хоҳишига кўра;
- шартномада белгиланган ёхуд томоннинг зарурат тақозо этаётган капитал таъмирлашни амалга ошириб таъмирлаш қийматини ижарага берувчидан ундириб олиш ёхуд мол-мулкдан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақ ҳисобига ўтказиш;
- ҳақни тегишинча камайтиришни талаб қилиш;
- шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ва зарарнинг қопланишини талаб қилиш ҳуқуқини беради.

Download 77.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling