Транспорт воситалари ижараси шартномаси тушунчаси Шартнома бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 77.3 Kb.
bet12/17
Sana09.04.2023
Hajmi77.3 Kb.
#1344110
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Мулк ижараси шартномасининг алоҳида турлари.

МУАММОЛИ САВОЛЛАР

1. Бино ва иншоотларни ижарага бериш шартномасининг тушунчаси ва ҳуқуқий белгилари.


2. Шартнома шакли.
3. Ижарага топшириш тартиби.
4. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
5. Томонларнинг шартнома юзасидан жавобгарлиги.
КОРХОНАНИ ИЖАРАГА БЕРИШ ШАРТНОМАСИ


Корхонани ижарага бериш шартномаси тушунчаси ва ҳуқуқий белгилари
Фуқаролик кодексининг 579-моддасининг 1-қисмида корхонани ижарага бериш шартномаси назарда тутилган бўлиб, унга кўра: “Корхонани ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун мулкий комплекс сифатида бутун корхонани ёки унинг бир қисмини ҳақ эвазига бериш мажбуриятини олади, ижарага берувчи бошқа шахсларга ўтказиши мумкин бўлмаган ҳуқуқ ва мажбуриятлар бундан мустано”.
Берилган таърифга кўра корхонани ижарага бериш шартномасининг ҳуқуқий белгилари қуйидагича.
Биринчидан, шартнома икки томонлама характерга эга, яъни шартнома тарафларининг ҳар бирида ҳам ҳуқуқ, ҳам мажбурият мавжуд.
Иккинчидан, шартнома ҳақ бараварига тузилади, яъни ижарага берувчи бутун корхонани ёки унинг бир қисмини ҳақ эвазига ижарага олувчига бериш мажбуриятини олади.
Учинчидан, шартнома консенцуал характерга эга.
Корхонани ижарага бериш шартномаси натижасида ижарага берувчидан ижарага олувчига мулк ҳуқуқининг фақат икки эълементи, эгалик қилиш ва фойдаланишгина ўтади. Тасарруф қилиш эса мулкдор қўлида сақланиб қолади.
Корхонани ижарага бериш шартномаси муддатли шартномалар таркибиги кириб, бу муддат шартномада аниқ белгилаб қўйилади. Корхоналар учун бу муддат 5 йилдан кам бўлмаслиги лозим.
Корхонани ижарага бериш мулк ижарасининг алоҳида тури сифатида белгиланиши қуйидаги хусусиятлар билан ифодаланади.

  1. Корхонанинг фаолияти бевосита ишлаб чиқариш билан боғлиқ.

  2. Корхона кўчмас мулк таркибига киради.

  3. Корхона Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг мустақил тижоратчилик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахс мақомига эга субъектидир.

Корхона ижарага берилаётганда ижарага берувчининг кредиторлар олдидаги мажбурияти. Корхона ижарага берилиши натижасида ижарага берувчининг шу корхонага оид барча қарз мажбуриятлари ижарага олувчига ўтиши муносабати билан Фуқаролик кодекси шу мажбуриятлар бўйича кредиторларнинг ҳуқуқларини ҳимоялашнинг қўшимча чораларини белгилаган.
Жумладан, шартнома тузиш жараёнида ижарага берувчи ўз қарзларини ижарага олувчининг зиммасига ўтказиши ҳақида кредиторларини ёзма равишда огоҳлантириши шарт, кредиторлар бунга рози бўлмасалар, огоҳлантиришни олган вақтдан бошлаб уч ой давомида ижарага берувчидан тегишли мажбуриятларни бекор қилишни ёки муддатидан олдин бажаришни ва шу туфайли етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли. Агар шу муддатда мазкур талаблардан биронтаси билдирилмаса, кредитор тегишли қарзнинг ижарачига ўтказилишига розилик берган деб ҳисобланади.
Ижарага берувчидан мажбуриятларни бекор қилишни ёки муддатидан олдин бажаришни ва зарарни қоплашни талаб қилган кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиб бўлинганидан кейингина корхона ижарачига топширилиши мумкин.
Корхона мулкий комплекс сифатида ижарага берилганидан кейин ижарага берувчи билан ижарага олувчи топширилган корхона таркибига киритилган ва ижарага олувчига кредиторнинг розилигисиз ўтказилган қарзлар бўйича солидар жавобгар бўладилар.
Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ижарага берувчининг тегишли фаолият билан шуғулланиш учун махсус рухсатнома (лицензия) асосида олган ҳуқуқлари ижарага олувчига берилиши мумкин эмас. Ижарачи махсус рухсатнома (лицензия)си бўлмаганлиги сабабли бажара олмайдиган мажбуриятларни шартнома бўйича топширилаётган корхона таркибига киритиш ижарага берувчини кредиторлар олдидаги тегишли мажбуриятлардан озод қилмайди.

Download 77.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling