Транспорт воситалари ижараси шартномаси тушунчаси Шартнома бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ижарачи (ижара олувчи)нинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи
Download 77.3 Kb.
|
Мулк ижараси шартномасининг алоҳида турлари.
Ижарачи (ижара олувчи)нинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи
Айтиб ўтилганидек, бино ва иншоотлар кўчмас мулк объектларига киради. Улар ерга ажралмас-узилмас боғланган ва уларнинг кўчирилишида унинг хусусияти ва шаклига зарар етказилмаслик мумкин эмас. Ижарачи томонидан бундай объектларга эгалик қилиш ва фойдаланиш унда бино, иншоот жойлашган ер участкасига нисбатан маълум бир ҳуқуқлар мавжудлигини билдиради. Бундай ҳуқуқларни тўлиқ белгилаш ФКнинг 575-576-моддаларида ўз аксини топган. Белгиланган қоидалар икки ҳолатга нисбатан: бино, иншоотни ижарага берувчи ер участкасининг эгаси, мулкдори ва бино, иншоот жойлашган ер участкаси ижарага берганнинг мулкдори бўлганда ўрнатилган. Биринчи ҳолат бўйича бино, иншоот ижара шартномасида бир вақтнинг ўзида ижарага олувчига ер учусткасига (бино ёки иншоот жойлашган жойга) бўлган ҳуқуқни ўтказиш масаласи ҳал қилинади. Ижарага олувчига шартномада назарда тутилган объект билан бирга ер участкасига бўлган ҳуқуқ бошқа тартибда берилиши ҳам мумкин. Ижарага олувчига топшириладиган тегишли ер участкасига бўлган ҳуқуқ шартномада белгилаб қўйилган бўлмаса, ер участкасининг бино ва иншоот жойлашган ва улардан ўз вазифасига мувофиқ фойдаланиш учун зарур бўлган қисмидан фойдаланиш ҳуқуқи бино ёки иншоот ижарага берилган муддатга ижарага олувчига ўтади (ФКнинг 575-моддаси 3-қ.). Ижарага берувчига мулк ҳуқуқи асосида қарашли бўлмаган ер участкасида жойлашган бино ёки иншоотни ижарага беришга агар бундай участкадан фойдаланишнинг қонунда ёки ер участкасининг мулкдори билан тузилган шартномада белгиланган шартларига зид бўлмаса, ушбу участка мулкдорининг розилигисиз йўл қўйилади (ФКнинг 575-моддаси 4-қ.). Бундан кўриниб турибдики, бундай ҳолатда ижарачига ижарага берувчидан бино ёки иншоот жойлашган ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтади ва улардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун зарур бўлган қисмига тегишли бўлади. Ижара муносабатларини мустаҳкамлашда ва ижарага олувчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қонуншунос айрим масалаларга аниқлик киритиб ўтган. Ижарага олинган бино ёки иншоот жойлашган ер участкаси бошқа шахсга сотилган ҳолларда ер участкасининг бино ёки иншоот жойлашган ва ундан фойдаланиш учун зарур бўлган қисмдан фойдаланиш учун ушбу ер участкаси сотилгунига қадар амалда бўлган шартлар билан ана шу бино ёки иншоотни ижарага олувчи шахс сақланиб қолади (ФКнинг 576-моддаси). Download 77.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling