Транспорт воситалари ижараси шартномаси тушунчаси Шартнома бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Мазкур шартномани ҳуқуқий тартибга солишда
Download 77.3 Kb.
|
Мулк ижараси шартномасининг алоҳида турлари.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасининг шакли.
Мазкур шартномани ҳуқуқий тартибга солишда Фуқаролик кодексининг 535-557-моддалари ва 573-578-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикасида «Ижара», «Ер» тўғрисидаги қонунлар, ижара тўғрисидаги умумий қоидалар ва махсус қоидалар тўлиқ қўлланилади.
Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасининг шакли. Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси тарафлар имзолайдиган битта ҳужжат тарзида ёзма шаклда тузилади. Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасининг шаклига риоя этмаслик унинг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади. Бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ва рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади (ФКнинг 574-моддаси). Бино ва иншоот шартномаси кўчмас мулк билан боғлиқ барча битимларга мажбурий шарт сифатида нотариал йўл билан гувоҳлантиришни умумий тартиб қилиш муаммоси мақсадга мувофиқ (ёки мақсадга номувофиқ) лигини инобатга олиб, қуйидаги фикрларни билдириш мумкин: Биринчидан, кўчмас мулк билан боғлиқ битим ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни Давлат рўйхатидан ўтказишнинг мажбурий шартига нотариал шарти тасдиқлашнинг қўшилиши мулкий муносабатлар иштирокчиларга қўшимча тарзда мажбурият юклайди. Бунда гап ўзини оқламайдиган вақт ва ортиқча маблағларни сарфлаш ҳақида бормоқда. Бу борадаги битимларни нотариал йўл билан гувоҳлантиришнинг мажбурий тартиби функционал вазифаси ва юридик мазмунига кўра кўчмас мулкни Давлат рўйхатидан ўтказишнинг тизими бу борада шундай масалаларни ҳал қилиш учун қаратилганлигини, нотариал тартибда битимлар учун қўйиладиган талаблар: тузилаётган битимларнинг қонунийлигини текшириш, уларнинг оммавий ҳақиқийлигини таъминлаш ва бошқалар. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни мажбурий нотариал йўл билан гувоҳлантириш мақсади Давлат рўйхатидан ўтказишнинг олдида турган мақсадлари билан тўла мос келади. Иккинчидан, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни ва кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни Давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини нотариал йўл билан гувоҳлантиришга алмаштириб бўлмайди, чунки Давлат рўйхатидан ўтказиш тизими орқали кўчмас мулк объектларини ягона давлат реестрига киритиш имкониятини беради. Учинчидан, Давлат рўйхатидан ўтказиш ёрдамчи функцияларга эга эмас ва бу адвокатларни жалб этишни талаб этади. Бу эса кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал йўл билан гувоҳлантиришни киритишга асос бўла олмайди. Агар мулкий муносабатлар иштирокчилари нотариусдан (адвокатдан эмас) ҳуқуқий ёрдам олишни хоҳламасалар, улар ҳеч қандай тўсқинликсиз нотариусдан олишлари мумкин. Ўз.Р. ФКнинг 574-моддаси 3-қисмида шартнома Давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. Бундан ташқари ФКнинг 357-моддасида шартномаси тузилган пайтдан кучга киради, дейилган ва тарафлар учун ҳуқуқ ва мажбуриятлар келтирилади. Шунинг учун бино ва иншоот ижара шартномаси фақатгина давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб кучга киради, давлат рўйхатидан ўтказиш унга қадар бўлган даврда у ҳеч бир аҳамиятга эга бўлмайди. Кўчмас мулк билан боғлиқ битим ва шартномалари Давлат рўйхатидан ўтказиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи асл нусха ҳужжатида, яъни ижара шартномасида гувоҳлантирувчи регистрация-қайд қилиш штамп ёзуви қўйилади. Бино ва иншоот ижара шартномасининг давлат рўйхатидан ўтказилиши бир вақтнинг ўзида ижарага берувчининг мулкка ёки бошқа ижарага берилаётган мулкий ҳуқуқларга, ижарага берилаётган объектга ҳуқуқларини чекланишини англатади. Бино ва иншоот ижара шартномаси ҳақидаги маълумотлар давлат рўйхат реестрининг III бўлимига киритилган. Бу бўлимда махсус боб мавжуд бўлиб, у ижара ҳақидаги маълумотларни жамлайди. Ижара ҳақидаги маълумотларга «ижара предметлари» графасига ижарага олинаётган кўчмас мулк объекти ёки уни қисми ҳақида маълумотлар «муддат» графасига ижарага бериш муддатининг боғланиш куни ва тугалланиш куни ёки ижарага бериш муддатининг бошланиши ва унинг узайтирилганлиги агар муддат чегараси белгиланган бўлмаса, узайтирилган ижара деган жойга «муддатсиз» деб ёзилади. Бино ва иншоотни ижарага бериш шартномаси тугаганда бундай ёзувлар устига штамп қўйилиб, ижарага берувчининг мулкка ёки бошқа ижарага берилаётган мулкий ҳуқуқларга қўйилаётган чекловлар олиб ташланиб, у ўша ҳуқуқларга тўлиқ эга бўлади. Download 77.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling