Транспорт воситалари ижараси шартномаси тушунчаси Шартнома бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 77.3 Kb.
bet4/17
Sana09.04.2023
Hajmi77.3 Kb.
#1344110
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Мулк ижараси шартномасининг алоҳида турлари.

Ижарага берувчининг ҳуқуқлари.
Ушбу шартнома юзасидан тарафларнинг (ижарага берувчи ва ижарага олувчи) ҳуқуқлари кўпроқ талаб қилишдан иборат бўлиб, зиммаларига юклатилган мажбуриятларни тегишли ёки лозим даражада бажармаганликлари натижасидан келиб чиқади.
Жумладан, ижарага берувчи ижарага олувчидан транспорт воситасидан фойдаланганлик учун шартномада белиганган ҳақни ўз вақтида тўлашни, транспорт воситасини экипажсиз ижарага берилганда ижарага олувчидан шартнома амал қилиб турган бутун муддат давомида ижарага олинган транспорт воситасини тегишли ҳолатда сақлаб туришини, транспорт воситасидан унинг фаолият мақсадига мос равишда фойдаланишни, уни жорий таъмирлашни, шунингдек, агар шартномада бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса, капитал таъмирлашни ҳам амалга оширишни ҳамда шартномада назарда тутилган муддат тугаши билан ижарага берилган тарнспорт воситасини ўзига қайтариб беришини талаб қилишга ҳақли.
Транспорт воситаси экипажи билан ижарага берилганда, ижарага берувчи транспорт воситасини тижорат мақсадида ишлатиш муносабати билан ёнилғи ва фойдаланиш жараёнида сарфланадиган бошқа материаллар ҳақини, йиғимлар ва бошқа чиқимларни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Фуқаролик кодексининг 567-моддасида гарчи транспорт воситаси экипажи билан ижарага берилган бўлсада, бироқ ушбу транспорт воситасидан тижорат мақсадларида фойдаланганлик учун сарф қилинадиган харажатлар кимнинг зиммасида бўлишлиги назарда тутилган. Унга кўра: агар транспорт воситасини ижарага бериш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, транспорт воситасини тижорат мақсадида ишлатиш муносабати билан ёнилғи ва ишлатиш жараёнида сарфланадиган бошқа материаллар ҳақини тўлаш, йиғимлар ва бошқа чиқимларни тўлаш ижарага олувчи зиммасида бўлади.
Фуқаролик кодексининг 568-моддасида транспорт воситаси уни сақлаш, бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатмаган ҳолда ижарага берилганида ижарага олувчининг мажбуриятлари кўрсатиб ўтилган. Унга кўра: ижарага олувчи транспорт воситасини ижарага бериш шартномаси амал қилиб турган бутун муддат давомида ижарага олинган транспорт воситасини тегишли ҳолатда сақлаб туриши, жумладан уни жорий таъмирлашни, шунингдек, агар шартномада бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса, капитал таъмирлашни ҳам амалга ошириши шарт.
Ижарага олувчи ижарага олинган транспорт воситасини ўз кучи билан бошқаради, шунингдек ундан тижорат мақсадида ва техник фойдаланишни амалга оширади.
Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ижарага олувчи ижарага олинган транспорт воситасини сақлаш, уни суғурталаш, шу жумладан ўз жавобгарлигини суғурталаш, транспорт воситасини ишлатиш билан боғлиқ харажатларни амалга оширади.
Шунингдек, шартнома юзасидан ижарага олувчи шартномада назарда тутилган тарнспорт воситасидан фойдаланганлик учун белгиланадиган ижара ҳақини ўз вақтида тўлаб туриш, ижара шартномасида назарда тутилган транспорт воситаларидан унинг мақсадларига мувофиқ равишда фойдаланиш ҳамда шартномада кўрсатилган муддат тугаши билан ижарага олувчи ижарага олинган транспорт воситасини нормал эскириш даражасини ҳисобга олган ҳолда ижарага берувчига қайтариб бериши мажбуриятларини олади.

Download 77.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling