Транспорт воситалари ижараси шартномаси тушунчаси Шартнома бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 77.3 Kb.
bet5/17
Sana09.04.2023
Hajmi77.3 Kb.
#1344110
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Мулк ижараси шартномасининг алоҳида турлари.

Ижарага олувчининг ҳуқуқлари.
Агар ижара шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ижарага олувчи ижарага олинган транспорт воситасини экипаж билан ёки экипажсиз ижара шартномаси шартлари асосида ижарага берувчининг розилиги билан қўшимча ижарага беришга ҳақли (ФКнинг 569-модда 1-қисми)
Ижарага олувчи ижарага берувчининг розилигисиз ўз номидан, агар ижара шартномасида назарда тутилган транспорт воситаларидан фойдаланиш мақсадларига, борди-ю бундай мақсадлар белгилаб қўйилган бўлмаса, транспорт воситасининг вазифасига хилоф бўлма­са, учинчи шахслар билан ташиш шартномаларини ва бошқа шартномаларни тузишга ҳақли (ФКнинг 569-модда 2-қисми).
Шунингдек, ижарага олувчи шартномада белгиланган шартларга ва талабга жавоб берадиган тарнспорт воситасини ўзига топширилишини, агар тарнспорт воситаси экипажи билан ижарага олинадиган бўлса, экипаж таркибини юқори малакали ва етарли тажрибага эга бўлишлигини, тарнспорт воситасидан шартномада белгиланган ва тарнспорт воситасининг мақсадларига мос равишда, эркин фойдаланишга бирон-бир тарзда тўсиқ қўймаслигини талаб қилишга ҳақли.


Шартнома юзасидан тарафларнинг жавобгарлиги
Тарнспорт воситалари ижараси шартномасида икки турдаги жавобгарлик назарда тутилган:

  1. Транспорт воситасига етказилган зарар учун жавобгарлик.

  2. Транспорт воситаси билан етказилган зарар учун жавобгарлик.

Транспорт воситасига етказилган зарар учун жавобгарлик Фуқаролик кодексининг 570-моддасида қуйидагича баён этилган.
Ижарага берилган транспорт воситаси ҳалокатга учраган ёки шикастланган тақдирда, агар ижарага берувчи транспорт воситаси қонун ёки шартномага мувофиқ ижарага олувчи жавобгар бўладиган ҳолатларда ҳалокатга учраганини ёки шикастланганлигини исбот қилса, ижарага олувчи етказилган зарарни ижарага берувчига тўлаши шарт.
Транспорт воситаси билан етказилган зарар учун жавобгарлик. Экипаж билан ижарага берилган транспорт воситаси, унинг механизмлари, қурилмалари, жиҳозлари ва шу кабилар билан учинчи шахсларга етказилган зарар учун жавобгарлик, Фуқаролик кодекснинг 57-боби қоидаларига мувофиқ, ижарага берувчи зиммасида бўлади. Ижарага берувчи зарар ижарага олувчининг айби билан етказилганлигини исботласа, учинчи шахсларга тўланган пул суммасини қоплашни ижарага олувчидан регресс тартибида талаб қилишга ҳақли.
Транспорт воситаси сақлаш, бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатмаган ҳолда ижарага берилганида транспорт воситаси, унинг механизмлари, қурилмалари, жиҳозлари ва шу кабилар билан учинчи шахсларга етказилган зарар учун Фуқаролик кодексининг 57-боби қоидаларига мувофиқ ижарага олувчи жавобгар бўлади.

Download 77.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling