Транспорт воситалари ижараси шартномаси тушунчаси Шартнома бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 77.3 Kb.
bet16/17
Sana09.04.2023
Hajmi77.3 Kb.
#1344110
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Мулк ижараси шартномасининг алоҳида турлари.

Шартноманинг бекор бўлиши. Корхоналарни ижарага бериш шартномаси одатда шартнома муддати тугагандан сўнг ижарага олинган мол-мулк ижарага берувчига қайтарилиши билан бекор бўлади.
Баъзи ҳолларда корхона ижараси шартномаси муддатидан аввал ҳам бекор қилиниши мумкин. Шартноманинг бундай бекор килиниши ижарага берувчининг ҳам, ижарага олувчининг ҳам ташаббуси билан бўлиши мумкин. ФКнинг 552-моддасида кўрсатилганидек ижа­ра шартномаси ижарага олувчининг талаби билан қуйидаги ҳолларда муддатидан аввал бекор қилинади:
агар ижарага берувчи мол-мулкни фойдаланиш учун ижарага олувчига бермаса ёхуд мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ фойдаланишига тусқинлик қилса;
ижарага берувчи шартномада белгиланган муддатларда, агарда шартномада муддат белгиланган бўлмаса, мақбул муддатларда ўз зиммасидаги мол-мулкни капитал таъмирлаш вазифасини бажармаса;
ижарага олувчи жавобгар бўлмаган ҳолатлар туфайли мол-мулк фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолса.
Шартнома ижарага берувчининг ташаббуси билан ҳам бекор қилиниши мумкин. ФКнинг 551-моддасида кўрсатилганидеқ шартнома ижарага берувчининг ташаббуси билан қуйидаги ҳолларда суд томонидан муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин, агар ижарага олувчи:
ижара берувчининг ёзма огоҳлантиришига қарамасдан мол-мулкдан шартнома шартларини ёки мол-мулкнинг вазифаларини жиддий равишда бузган ёхуд бир неча марта бузган ҳолда фойдаланса;
мол-мулкни жиддий ёмонлаштирса;
шартномада белгиланган тўлов муддатини кетма-кет бузиб, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўламаса;
қонун ҳужжатларига ёки шартномага мувофиқ капитал таъмирлаш ишларини бажариш ижарага олувчи зиммасидаги мажбурият бўлган ҳолларда шартномада белгиланган муддатларда, шартномада бундай муддат белгиланган бўлмаса, мақбул муддатларда мол-мулкдан капитал таъмирлашни амалга оширмаса.
Ижарага берувчи ижарага олувчини ёзма равишда огоҳлантир­гандан ва унга ўз мажбуриятларини бажариш учун имконият берганидан кейингина шартнома муддатидан олдин бекор этилишини талаб қилишга ҳақли.



Download 77.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling