Танлов (савдо)лар ўтказиш тартиби ва унинг ҳуқуқий асослари


Download 312.5 Kb.
bet1/8
Sana24.12.2022
Hajmi312.5 Kb.
#1053065
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
5 – мавзу Танлов (тендир) савдоларида рақобат(1)


5 – мавзу Танлов (тендир) савдоларида рақобат

Танлов (савдо)лар ўтказиш тартиби ва унинг ҳуқуқий асослари.


Савдолар тизимини такомиллаштириш долзарб масалалардан бўлиб мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишда мухим аҳамият касб этади ҳамда товар (хизмат, иш) ва ҳом-ашё бозорининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, кўрсатилган соҳаларда қонунбузарликларни олдини олиш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадларига хизмат қилади.
Танлов савдоларнинг бир тури ҳисобланади (ким-ошди савдолари билан бир қаторда). Бунда танлов ташкилотчиси томонидан олдиндан тузилган танлов комиссиясининг ҳулосасига кўра энг яхши таклифни берган (кимошди савдоларида энг яхши нарх берган) иштирокчи танлов ғолиби бўлади. Айрим чет эл ҳуқуқий амалиётида танлов савдолари тендер деб юритилади.
Тендер (ингл. Tender – таклиф) деганда товарлар етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш ёки ишларни бажаришни кўзда тутувчи таклифларни ҳужжатларда олдиндан белгиланган шартлар ва муддатларда рақобат, одиллик ва самарадорлик тамойиллари асосида танлаш тушунилади30. Бунда шартнома тендер ғолиби,
яъни талабларга мос келувчи ва энг яхши шартлар кўрсатган иштирокчи билан тузилади.

«Тендер савдоларини ташкил этишни такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сонли Қарорига асосан 2000 йил 1 декабрдан бошлаб давлат бюджети, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ ташкил этилган давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда донор мамлакатлар, халқаро, хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлар билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукумати томонидан тузилган шартномалар доирасида бериладиган хорижий грантлар маблағлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси кафолати остида бериладиган хорижий кредитлар ҳисобига молиялаштириладиган ва битта контракт бўйича қиймати 100 минг АҚШ долларига тенг миқдордан ортиқ бўлган импорт қилинадиган ва мамлакатимизда ишлабчиқарилган хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар тендер асосида харид қилинади. Шунингдек, хорижий етказиб берувчилар билан тузиладиган тендер контрактлари бўйича юклар ташилишини таъминлайдиган транспорт-экспедиторлик компаниялари тендер асосида танланади.


Тендер савдолари 100 минг АҚШ долларига тенг миқдордан ортиқ битта контракт бўйича товарлар етказиб беришни амалга оширишда ўтказилади.
Бундан ортиқ - 300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача тенг суммадаги битта контракт бўйича етказиб беришларни амалга оширишда харидлар буюртмачи томонидан ташкил этиладиган махсус комиссия қарорига кўра энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида тендер савдолари ўтказмасдан қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

харид қилинадиган товарлар, ишлар ва хизматларнинг тавсифномасини, сонини, бажариш муддатини ва товарни етказиб бериш жойини кўрсатган ҳолда таклифларни етказиб берувчиларга ёки пудратчиларга юбориш;


Download 312.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling