Танлов (савдо)лар ўтказиш тартиби ва унинг ҳуқуқий асослари
Биржа савдоларига доир монополияга қарши талаблар
Download 312.5 Kb.
|
5 – мавзу Танлов (тендир) савдоларида рақобат(1)
Биржа савдоларига доир монополияга қарши талабларМамлакатимиз Президенти томонидан қабул қилинган 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1475 сонли “ Давлат харидлари тизимини муқобиллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб қилишни кенгайтириш тўғрисида “ ги қарорига кўра 2011 йилнинг 1 апрелидан мазкур тизимни такомиллаштиришга қаратилган чора- тадбирларни янада мустаҳкамлаш ҳамда Давлат харидлари жараёнининг шаффофлигини таъминлаш бўйича янги тизимнинг жорий этилганлиги ва унинг самаралари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилди. Янги тизим Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржаси томонидан электрон аукцион савдолари тартибида ташкил этилиб, Электрон савдолар Ўзбекистон Республикаси бўйлаб интернет орқали , реал вақт режимида амалга оширилади. Бу ўз навбатида бир қатор қулайликларни келтириб чиқармоқда. Аввало, электрон аукцион тизимининг аҳамиятли жиҳати бюджет ташкилотлари учун сотувчи қидиришга ҳожат йўқ. Биржа сайтига эълон беришнинг ўзи кифоя ва натижада уларга етказиб берувчилар ўз хизматларини таклиф этадилар. Мазкур соҳада 2011-2014 йилларда амалга оширилган ишларни таҳлил этадиган бўлсак, кичик бизнес субъектларининг Давлат харидлари бўйича электрон савдолардаги иштироки 30 мингтани ташкил этганлиги ёки беш баробарга ошганлигини кўриш мумкин. Уларнинг товарлар таъминотидаги улуши 99 фоизга кўпайган. Давлат харидлари бўйича электрон савдоларда дастлабки йилларда ҳар бир талаб учун иккитадан таклиф берилган бўлса, бугунга келиб уларнинг сони олтитадан ошди. Президент қарорини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси ташкил қилинган бўлиб, унинг ишчи органи – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги тайинланди. Бу борада бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 26 мартдаги 69- сонли қарори билан тасдиқланган Низом асосида “ЎзРТХБ” АЖда 2015 йилнинг 1 июнидан биржанинг янги электрон савдо тизими- “ Давлат харидларида электрон каталог “ ишга туширилди. Қисқа вақт ичида мазкур тизим ўзининг ижобий натижаларини кўрсатди. Жорий йилнинг июнь-октябрь ойларида электрон каталог бўйича 36,5 млрд. сўмлик битимлар имзоланиб, 9,3 млрд. сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинди. Бу борада кичик бизнес субъектларининг улуши 100 фоизни ташкил этди32. Биржа савдоларини ўтказишда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар, шу жумладан: биржа савдоларини ўтказиш жараёнига таъсир кўрсатадиган ҳаракатлар, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно; биржа савдолари иштирокчиларининг келишиб олинган ҳаракатлари натижасида жорий биржа нархларининг кескин кўтарилишига ёки қатъий белгиланишига олиб келадиган ҳаракатлар; биржа савдоларида талабнинг ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин бўлган ёлғон маълумотларни тарқатиш билан боғлиқ ҳаракатлар тақиқланади. Шу билан бирга, биржа савдоларини ўтказиш жараёнига таъсир кўрсатадиган ҳаракатлар аниқланганиши биржа савдолари натижалари бўйича тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлади. Download 312.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling