Кун тартибида ўтказиладиган соғломлаштириш тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказиш методикаси
Download 21.55 Kb.
|
КУН ТАРТИБИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН СОҒЛОМЛАШТИРИШ ТАДБИРЛАРИНИ
КУН ТАРТИБИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН СОҒЛОМЛАШТИРИШ ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА ЎТКАЗИШ МЕТОДИКАСИ. Режа: 1- Умум таълим мактабларига жисмоний тарбияни ривожланиши 2- Кун тартибидаги согломлаштириш тадбирлари. 3- Машғулотгача гимнастика машқлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллик даврида болалар жисмоний тарбиясига ва болалар спортига катта эътибор берилмоқда: “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги I-қонун, “Соғлом авлод учун” - Приздент фармони “Ўзбекистон Республикасида футболни ривожлантириш”-вазирлар махкамасининг қарори ва шу кабилар биз, жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларига куч-қувват, ирода, интилиш беради. Бу давлат дирректив хужжатларини амалга ошириш учун биз бутун дили-жонимиз билан хам назарий, хам амалий билимларни юкори даражада беришга интиламиз, ўқувчиларнинг саломатлигини мустахкамлаш йўлларини қидирамиз, болажонларда жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишни уйготиш уларни соглом, жисмонан бақувват қилиб камолга етказиш бизнинг бурчимизга тушади. 5 Жисмоний тайёргарлик ва “Саломатлик” пойдеворини энг кичик ёшдан қуришни бошлаш керак. Бу ёшдаги болаларда ҳаракат кўникма ва малакаларининг шаклланиши шиддатли бўлади. Уларнинг бўйи ва мускул кучлари ортади, ҳаракат координациялари яхшиланади. Ҳаракат амплитудиясини, тезлигини, йўналишини, ритмини ва ифодалилигини ажрата билиш кўникмаси такомиллашади, ҳаракатини тахлил қилиш қобилияти маълум фазаларга ажратилган ҳолда ривожланади. Ўз-ўзини назорат этиш ва ўзининг ҳамда ўртоқларининг ҳаракатларини бахолаш қобилиятлари ривожланади. Бола ҳаракат натижаларини бажариш сифатига боғлиқлигини тушунади, яхши натижаларга эришиш учун ҳаракат қилади. Бошланғич таълим мактабларда болалар фаолиятининг асосий бўлимларидан бирини жисмоний тарбия бўйича олиб бориладиган ишлар ташкил этади. Бу иш ўқитувчилар томонидан ҳамда врач ва бошқа мутахассислар /мусиқа рахбарлари ва бошқалар/ қатнашган холда махсус дастур бўйича амалга оширилди. Жисмоний тарбиянинг мақсади болаларни хартомонлама гармоник ривожланган, жисмонан бақувват, хаётга, меҳнатга, Ватанни химоя қилишга тайёр қилиб вояга, камолга етказишдир. Мактаб ёшидаги ўқувчиларни тарбиялаш вазифалари Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия тизимининг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб 3 -та асосий а) соғломлаштириш, б) таълимий, в) тарбиявий гурухларга бўлинади. Боланинг соғлиғини акс эттирувчи кўрсатгичларидан бири тана бўлимларининг ўзаро нисбатининг тўғрилигидир: ёши ўсиши билан оғирлиги, бўйи ва кўкрак қафасининг айланаси пропоционал ўзгариши лозим. Охирги йилларда жисмоний тарбия ва спортга катта эътибор берилиши туфайли болалар учун ҳамма шарт-шароитлар яратилмоқда: спорт мажмуаси, алоҳида стадионлар, спорт заллар, хавзалар, теннис майдончалари ва бошқалар, спорт анжомлари ва ускуналар. Шундай бўлса ҳам олиб борилган илмий тадқиқот ишларининг тахлили мактаб ёшдаги болаларнинг жисмоний ривожланиши ва тайёргарлигининг пастлигини, дастур талабларига етарлича жавоб бераолмаслигини тақидлайди. Энг кичик ёшдан бошлаб ҳаракатсизлик ошиб бормоқда. Бунинг асосий сабаби мактабгача тарбия муассасаларида, бошланғич синфларда жисмоний тарбия масалалари юқори даражага кўтарилмаган. Боғча тарбиячилари ҳамда бошланғич синф ўқитувчиларининг бу масала бўйича назарий ва амалий билими етарли даражада эмас. Жисмоний тарбиянинг ҳамма шакллари амалга оширилмайди, бажарилса ҳам етарли даражада эмас. Жисмоний тарбия машғулотидан ташқари мунтазам кун тартибидаги соғломлаштириш тадбирларини қатъий тартибда олиб борилиши лозим. Уларга биринчи навбатда машғулотгача ўтказиладиган гимнастика, катта танафусларда ўтказиладиган ўйинлар, умумтаълим дарсларда ўтказиладиган “Қувноқ дақиқалар”, мустақил жисмоний машқлар киради ва куни узайтирилган гурухларда спорт соатлари. Булар албатта болаларда Мактаб кун тартибида соІломлаштириш тадбирлари Машгулотга ча ґтказиладига н гимнас-тика Умумтаълим дарсларда ґтказиладиган іувноі даіиіалар Катта танаффус-ларда ґтказиладиг ан ґйинлар ва жисмоний машілар Кун узайтири-лган гурухларда ґтказиладига н спорт соатлари 6 ҳаракат фаоллигини нисбатан оширади. Таълим муассасалари кун тартибида олиб бориладиган жисмоний тарбия ишларига “Машғулотгача гимнастика”, яъни 1 дарс бошланишдан олдин ўтказиладиган гимнастика; умумтаълим дарс жараёнида олиб бориладиган “Қувноқ дақиқалар”; “Узайтирилган танаффусларда ўтказиладиган ҳаракатли ўйинлар”; куни узайтирилган гурухларда “Спорт соатлари” киради. Машғулотгача гимнастика – ҳар куни биринчи дарс бошланишдан олдин ўтказиладиган жисмоний машқлардир. Маълумки, мактабга болаларнинг бази бирлари олдинроқ келса, бошқалари гимнастика бошланиш пайитига ётиб келадилар. Ўқувчиларнинг бази бирлари мактабга келгунча қадар ўйнаб, югуришларга улгурган бўлса, базилари кечикмаслик учун шошилиб келишади, айримлари шошилмасдан, ланж холатда келадилар ва хали уйқуда бўладилар. Демак, дарс бошланишдан олдин ҳамма ўкувчиларнинг ҳолати, диққати ҳар хил бўлади. Шунинг учун “Машғулотгача гимнастика”ни ўтказишдан мақсад ҳамма болалар диққатини ақлий меҳнатга (дарсга) жалб этишдир, яъни бирини тинчлантириш бўлса, бошқасини эса уйғотишдир. Ана шунинг учун ўтказиладиган машғулотгача гимнатика айни муддаодир. Махсус танлаб олинган машқлар болаларнинг тинчитади, улардаги хаяжонланиш холатини босади, болаларни тетиклаштиради. Машғулотгача гимнастика машқлар комплексини тузишда ўқувчилар кийимини ифлос қилмасликни хисобга олиш керак, чунки улар мактаб формасида машқ бажарадилар. Танланган машқлар таниш ва оддий бўлишлари керак. Машғулотгача ўтказиладиган гимнастиканинг ҳар бир мажмуаси: - мускул ва юрак – томир тизимига ҳар томонлама таъсир кўрсатиш; - ўқувчиларнинг қадди қоматига ижобий таъсир кўрсатиш; - жисмоний юкланишнинг узвийлиги; - машқларнинг ўқувчиларга таниш бўлиши ва енгил бажарилиши; - эмоционал холатини ошириш; - ўтказиш жойининг талабга жавоб беришнинг тақозо этади. Дарсдан олдин бажариладиган машғулотгача гимнастиканинг аҳамияти ва унинг қиймати жудда катта: дарс материалларини тўғри ва яхши ўзлаштиришига имконият яратади ҳамда ўқувчиларни эмоционал холатини, кайфиятини кўтаради. Шунинг учун ҳар бир шахар, район ва қишлоқ мактабларда ташкил қилиш ҳамда ўтказиш шарт. Мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллеж маъмурияти ва жисмоний тарбия ўқитувчилари бу тадбирларни яхшилаб йўлга қўйиш учун ўқитувчилар жамоаси, ўқувчилар активи ва ота -оналар билан биргаликда тайёргарлик ишини олиб бориш керак. Албатта, бу масала ўқувчилар хаётига кириб бориш учун уни ҳар бир таълим муассасалар педагогик жамоасида жиддийроқ мухокама қилиб чиқиш керак ва директор буйруғига биноан бу тадбирни мунтазам ташкил қилиш ва ўтказиш лозим, чунки бу холда ўқувчиларнинг интизоми яхшиланиб, бу мухум тадбирга бутун педагогик жамоаси сафарбар қилинади. Республикамизнинг иқлим шароитини хисобга олиб, муассаса майдончасига қум – шағал ётқизиб шиббалаш ва атрофига дарахтлар ўтказилса ёки ёнғирдан сақлайдиган ва исиқ кунларда салқин берадиган соябонлар бош устига нур бўлади. Жисмоний тарбия ўкитувчиси дарсдан олдин ўтказиладиган гимнастика машқларини самарали олиб бориш учун энг фаол ўқувчилар ҳамда энг яхши спортчилардан ўзига ёрдамчиларни тайёрлашлари лозим. Машғулотгача гимнастика машқларини ўтказувчиларни тайёрлашдаги энг яхши усул семинар ўтказишдир. Семинарда қуйидаги шартларга амал қилиш керак: 1. Ҳар бир ёшдаги ўқувчиларнинг жамоатчи инструкторлари билан машқлар мажмуасини алохида-алохида ўрганиш; 2. Ҳар бир машқни номини айтиб, унинг қандай бажарилишини ўқувчиларга кўрсатиб, уларга машқни бажариб кўришни таклиф қилиш, машқнинг таъсирини тушунтириб, бажаришда йўл қўйиладиган хатоларни эслатиб ўтиш 3. Инструкторларга ҳамма машқларни белгиланган тартибда бажартириб, ҳар бир ҳаракат ва ҳолатлар тўхтаб-тўхтаб, уларни аниқ ижро этиш; 4. Ҳаракатларни аниқ бажара олмаган ўқувчиларга шу ҳаракатни пухта ўрганиб олгунларига қадар ҳаракатларни такрорлаш; 5. Жисмоний тарбия ўқитувчиси ва синф раҳбарлари дарс жараёнида машқлар мажмуасини ўргатаётган пайтларида ўқувчиларни жамоатчи инструкторлик талабларини тўғри бажаришларига кўмаклашишлари лозим. 7 Ўқувчиларга машқлар мажмуасини жисмоний тарбия дарсларида ўргатилади. Шунингдек бу мажмуа чиройли ёзилиб, кўзга кўринарли жойга осиб қўйилиши лозим. Ўқувчилар бу мажмуани ўйда ўзлари мустақил равишда такрорлайдилар. Кўпчилик мактабларнинг тажрибасига асосан, ўқувчиларда дарсдан олдин ўтказиладиган гимнастикага хавас уйғотиш учун синфлараро мусобақа ташкил этилиб, махсус саломатлик бурчаги тузиш, унга натижаларни ёзиб бориш шарт. Бунинг учун энг фаол ўқувчилардан хакамлар танланиб, улар ҳар бир синфда машқларни бажариши, хулқи, фаолликларини бахолайдилар. Ўкувчиларнинг уюшқоқлиги кўп жихатдан улар билан олиб борилган тайёргарлик ишларга боғлиқ бўлади. Танлаб олинган машқлар мажмуасини бажариш учун ҳар бир синфга майдонда алохида доимий жойни ажратиб қўйиш лозим. Гимнастика машқлари мусиқа билан ўтказилса, янада яхши бўлади. Дарсдан олдин ўтказиладиган “Машғулотгача гимнатика” машқлар мажмуасини бошланғич синфларда 7-8 дақиқа давом этади. Ҳар бир машқлар мажмуаси ўқувчиларга бир хафта давомида бажарилиши мумкин. Ўқувчиларда машқларни бажаришга бўлган хавасни ошириш мақсадида ҳар 2-3 кундан кейин машқлар мажмуасининг бирор қисмини ўзгартириб туриш лозим. Жисмоний машқлар мажмуасини умуман жисмоний тарбия ўқитувчиси ўзи ишлаб чиқади. Кеинчалик эса бу ишнинг жамоатчи инструктор ёки спортчи ташаббускор иқтидорли ўқувчиларга топшириш мумкин, албатта жисмоний тарбия ўқитувчисининг назорат асосида. Жисмоний машқлар мажмуасини, шу жумладан хамда асосий мускулларга таъсир этадиган қилиб тузилиши мақсадга мувофиқдир. Дарсдан олдин ўтказиладиган гимнастиканинг асосий мазмуни буюмларсиз олиб бориладиган одддий умум ривожлантирувчи машқлар ташкил қилади. Ҳамма ўқувчиларни бир майдонга жойлаштириш имконига эга бўлган муассасалар ҳамма ёшдаги ўқувчилар билан бир жойда ўтказадилар. Агар бундай имкониятлар йўқ бўлса, унда гурухларга бўлиниб имконияти бор жойларда ҳар гурухлар билан алохида ўтказилади. Шу жумладан бошланғич синфлар билан. Улар ҳам 1 синфлар, 2 синфлар, 3 синфлар, 4 синфлар алохида жуфланган холда ўтишлари мумки н. Иложи бўлса 1-2 синф ўкувчилари ва 3-4 синф ўкувчилари алохида олиб борилади ёки 1-4 синф ўкувчилари билан бир жойда ўтказилади. Агарда педагогик ва методик нуқтаий назардан ҳамда гигиеник ва санитарияга риоя қилган холда тўғри ташкил қилиб ўтказилса ҳаммасида ўқув ишига фақат ижобий таъсир этади. Лекин бу тадбир йил давомида мунтазам узлуксиз олиб борилиши шарт. Бу унитилмайдиган зарур соҒломлаштириш тадбирдир. Бунга катта маъсулият ва эътибор билан қараш лозим, чунки умумтаълим дарсларда, айниқса биринчисоатда материалларни ўзлаштиришга кўмаклашади. Машгулотгача гимнастикани бутун мактаб ўқувчилари билан ёки алохида синфлар билан ўтказиш мумкин. Машғулотгача гимнатика мактаб кийимида ўтказилади, шунинг учун кийимлар ифлос бўлмайдиган, бажаришга қийин бўлмаган машқлар танланади. Булардан ташқари машқларни танлашда болаларни ёши, жинси хисобга олинади. Масалан, оёқларни олдинга кўтариш, қиз болалар спорт формасида бўлмаганлиги туфайли бажаришга уяладилар ёки қўлларга таяниб ётган холда қўлларни букиб ёзиш машқлари. Бу машқларни бажаришга тоза ва чиройли кийимлари ифлос бўлиши мумкин. Машғулотгача гимнастика турган жойида юриш, нафас олиш ва тўғри қоматга келтирувчи машқлардан, шу жумладан нисбатан организмга ҳам тасир этадиган машқлардан мавжуд бўлади. Download 21.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling