Жиззах вилояти ҳокимлиги, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда вилоят бошқарма, ташкилотларида ижро интизоми идоралараро ягона


Download 244.23 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana01.04.2023
Hajmi244.23 Kb.
#1317361
  1   2
Bog'liq
454-3-0-Q 22 (6)



e-qaror.gov.uz
454-3-0-Q/22
1
2022 - yil 20 - avgust
454-3-0-Q/22
Jizzax viloyati hokimligi
Жиззах вилояти ҳокимлиги, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда
вилоят бошқарма, ташкилотларида ижро интизоми идоралараро ягона
электрон тизимини жорий этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари
ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий
ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини
кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил
10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармони ва ““Ijro.gov.uz” ижро интизоми
идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини
таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил
31 майдаги ПҚ–5132-сон қарорига мувофиқ Жиззах вилояти ҳокимлиги, шаҳар
ва туманлар ҳокимликлари ҳамда вилоят бошқарма, ташкилотларига
янгиланган “Ijro.gov.uz” (edo.ijro.uz) ижро интизоми идоралараро ягона
электрон тизими (кейинги ўринларда – “edo.ijro.uz” электрон тизими)ни
ўрнатиш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 5-, 6- ва 25-моддаларига асосан
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Вилоят ҳокимлиги марказий аппаратида “UNICON-SOFT” МЧЖ
мутахассислари томонидан “edo.ijro.uz” электрон тизими синов тарзида жорий
этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. “edo.ijro.uz” электрон тизими Жиззах вилоят ҳокимлиги, шаҳар ва
туманлар ҳокимликлари ҳамда вилоят бошқарма, ташкилотлари, шунингдек,


e-qaror.gov.uz
454-3-0-Q/22
2
ўз тизимига тегишли таркибий бўлинмаларининг ички электрон ҳужжат
айланиш тизими этиб белгилансин.
3. Жиззах шаҳар ва туманлар ҳокимлари, вилоят бошқарма, ташкилотлари
раҳбарлари бир ой муддатда  “UNICON-SOFT” МЧЖ билан биргаликда
“edo.ijro.uz” электрон тизимига уланишни таъминласинлар. Бунда, “edo.ijro.uz”
электрон тизимидан доимий фойдаланиш бўйича тегишли харажатларни
молиялаштириш чоралари кўрилсин.
4. Вилоят ҳокими ўринбосарлари, котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари
ва бўлим бошлиқлари, вилоят ҳокимлиги Ишлар бошқарувчиси (Абдувахобов)
вилоят ҳокимлигида иш юритиш (айрим тоифадаги ҳужжатлар бундан
мустасно) қоғоз кўринишда юритилишига чек қўйилсин ва фақат “edo.ijro.uz”
электрон тизими орқали юритилиши таъминлансин.
Бунда, 2022 йилнинг 1 сентябрь санасидан бошлаб вилоят ҳокимлигининг
барча ҳужжатлари (айрим тоифадаги ҳужжатлар бундан мустасно) тегишли
ижрочи ҳокимликлар, вилоят бошқарма ва ташкилотларига ижро муддатлари
аниқ белгиланган ҳолда фақатгина “edo.ijro.uz” электрон тизими орқали
юборилиши белгилаб қўйилсин.
5. Вилоят ҳокимлиги Умумий бўлим мудири Ю.Маматқулов, Жисмоний
ва юридик шахлсар мурожаатлари билан ишлаш бўлими бошлиғи
Ф.Абдулҳакимов вилоят ҳокимлигининг барча кирувчи ва чиқувчи
ҳужжатларини фақат “edo.ijro.uz” электрон тизимида юритилишини қатъий
назорат қилсин (айрим тоифадаги ҳужжатлар бундан мустасно).
6. Вилоят ҳокимидан чиқаётган барча хат ва ҳужжатлар мажбурий
тартибда вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини
ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини
таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси, вилоят ҳокимлиги Юридик
хизмати раҳбари, умумий бўлим мудири ҳамда Ижро интизоми назорати
бўлими бошлиғи билан келишилган ҳолда киритилиши йўлга қўйилсин.
7. Ижро интизоми назорати бўлими бошлиғи Л.Ёқубов “edo.ijro.uz”
электрон тизимида 1-, 2-, 3- картотекалар бўйича назоратга олинган ҳужжатлар
ва вилоят ҳокимининг топшириқлари ижроси ҳолати бўйича маълумотларни
белгиланган муддатларда вилоят ҳокимига киритиб борилишини таъминласин.
8. Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари в.б Д.Худайшукуров, Ижро
интизоми назорати бўлими бошлиғи Л.Ёқубов “edo.ijro.uz” электрон тизимида
1-, 2-, 3- картотекалар бўйича назоратга олинган ҳужжатлар ва вилоят
ҳокимининг топшириқлари ижросини ўз вақтида таъминламаган раҳбар ва
тегишли масъулларга нисбатан интизомий ва бошқа жазо чораларини қўллаш



Download 244.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling