Танлов (савдо)лар ўтказиш тартиби ва унинг ҳуқуқий асослари


етказиб берувчилар ёки пудратчилар эълон қилган нархлар ва тавсифномаларни таққослаш


Download 312.5 Kb.
bet2/8
Sana24.12.2022
Hajmi312.5 Kb.
#1053065
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
5 – мавзу Танлов (тендир) савдоларида рақобат(1)

етказиб берувчилар ёки пудратчилар эълон қилган нархлар ва тавсифномаларни таққослаш.

Махсус комиссия буюртмачининг раҳбар ходимлари ва ваколатли мутахассисларидан камида уч нафардан иборат бўлган таркибда тузилади. Махсус комиссиянинг қарори баённома билан расмийлаштирилади.


Қарорларни ошкора ва холисона қабул қилиш, мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари (етказиб берувчилари) учун устуворликни сақлаган ҳолда тендер қатнашчилари учун тенг рақобат шароитлари яратиш тендерлар ўтказишни ташкил этишнинг асосий тамойиллари ҳисобланади.
Тендер савдоларини ташкил этиш тендерларни ўтказиш бўйича доимий ёки вақтинчалик органи бўлган тендер комиссиясига юклатилган. Комиссиянинг ишчи органи тендерларни ўтказишни (товар етказиб берувчиларни олдиндан малакали танлаш, тушадиган таклифларни эксперт баҳолаш, бинолар ва ёрдамчи ходимлар бериш, реклама ишларини ташкил этиш, тендер комиссияси ҳужжатларини ва шу кабиларни амалга оширишни) амалда ташкил этувчи асосий орган ҳисобланади. Комиссия аъзолари сони тоқ (одатда камида тўққиз, ўн бир киши), шу жумладан унинг таркиби қуйидагилардан иборат бўлади:
буюртмачининг вакиллари;
тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари (зарур бўлганда); хизмат кўрсатувчи тижорат банки ва мустақил эксперт
ташкилотлар вакиллари;
буюртмачининг юқори ташкилотлари, вазирликлари, идоралари вакиллари;
тендер савдолари хорижий товар етказиб берувчиларни жалб этган ҳолда ташкил қилинган тақдирда, транспорт-экспедиторлик компаниялари вакиллари.
Буюртмачининг ёки унга қарашли корхоналар ваташкилотлар вакиллари сони тендер комиссияси таркибининг 30 фоизидан ошмаслиги керак.
Тендерни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:

Тендернинг ишчи органисавдолар ўтказилишидан камида


30 кун олдин тендер тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш (бунда ушбу мақсад учун ҳам мамлакатимизда, ҳам чет элларда энг кенг тарқалган ва ихтисослашган журналлар, газеталарни танлаш мажбурий ҳисобланади) ва/ёки мамлакатимиздаги ишлаб чиқарувчиларни, шу жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини албатта жалб этган ҳолда почта, телефакс орқали ёки бошқача шаклда аниқ даъвогарларга расмий таклифномалар юбориш йўли билан даъвогарларга етказади. Ёпиқ тендерлар ўтказилганда тендер тўғрисидаги эълон оммавий ахборот воситаларида чоп этилмайди.

Тендер бошлангунга қадар тендерда иштирок этиш учун қўйиладиган даъвогарларнинг тендер комиссияси томонидан малакали танлови ўтказилади.


Танловда қуйидаги субъектлар иштирок этишларига йўл қўйилмайди:

  • қайта ташкил этиш, тугатилиш ёки банкротлик босқичида бўлган;

  • малакали танлов учун барча зарур ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаган;

  • илгари тузилган контрактлар бўйича қабул қилинган мажбуриятларни зарур даражада бажармаган;

  • тендер эълон қилингунга қадар таъсис этилганига 6 ой бўлмаган;

  • буюртмачи билан суд ёки ҳакамлик муҳокамасида иши кўриб чиқилаётган;

  • тижорат ва молия кўрсаткичлари бўйича тендер комиссиясининг талабларига жавоб бермайдиган ташкилотлар.

Юқоридаги чекловларнинг мақсади савдоларда унинг ташкилотчиси ва иштирокчиларнинг ўртасида манфаатлар


Танлаб олинган қатнашчилар рўйхати тендер комиссияси томонидан тасдиқланади. Тендерда қатнашишга рухсат этишни рад этиш тўғрисидаги қарор тендер комиссияси томонидан қабул қилинади ва бу ҳақда ишчи орган даъвогарларни ёзма равишда хабардор қилади.

Download 312.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling