Транспорт воситалари ижараси шартномаси тушунчаси Шартнома бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 77.3 Kb.
bet13/17
Sana09.04.2023
Hajmi77.3 Kb.
#1344110
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Мулк ижараси шартномасининг алоҳида турлари.

Шартноманинг шакли. Корхонани ижарага бериш шартномаси тарафлар имзолаган битта ҳужжат тарзида ёзма шаклда тузилади ва у нотариал гувоҳлантирилиши ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Корхонани ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
Корхонани ижарага бериш шартномасининг шаклига риоя этмаслик унинг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади (ФКнинг 580-мод­даси). Ушбу қоида императив характерга эга бўлиб, тарафлар шартноманинг шаклига қатий амал қилишлари лозим, акс ҳолда юқорида айтиб ўтилган ҳуқуқий оқибат келиб чиқиши мумкин.
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, ижара шартномасида қуйидагилар:
корхонани ижарага бериш ва ижарага берилган мол-мулкни ишлатиш шартлари;
ижара корхонаси хўжалик фаолиятига оид шартлар;
томонларнинг ижара шартномасини бажариш юзасидан ўзаро мажбуриятлари;
томонларнинг ўз мажбуриятларини бажармаганлиги учун ўзаро жавобгарлиги шартлари;
ижара муддати;
ижара ҳақи миқдори ва уларнинг тўловини амалга ошириш тартиби билан боғлиқ шартлар;
шунингдек, ижарага бериладиган мол-мулкнинг таркиби ва қиймати;
ижара берувчининг мол-мулкни ижарачига шартномада курсатилган ҳолатда бериш мажбурияти;
ижарачининг мол-мулкдан шартнома шартларига мувофиқ фойдаланиш мажбурияти;
томонларнинг мол-мулкни таъмирлаш ва уни тиклаш юзасидан ўзаро тақсимланган мажбуриятлари;
ижарачининг шартнома муддати тугагандан сўнг мол-мулкни ижарага берувчига шартномада кўрсатилган ҳолатда қайтариш юзасидан мажбурияти;
шартнома субъектлари ўзаро келишилган ҳолда зарур деб толган бошқа шартлар ўз ифодасини топиши лозим.
Ижара шартномасида ижарага берилган мол-мулкнинг қиймати ушбу мол-мулк ижарага берилаётган вақтдаги қийматидан келиб чиққан ва унинг эскирганлиги даражаси ҳисобга олинган ҳолда белгиланади. Демак, ижарага берилган мол-мулкнинг келгусида хизмат қилиши, ишлатиш муддати томонларнинг келишувига мувофиқ шарт­номада кўрсатилиши керак бироқ бу муддат фойдаланиш муддатидан, тўлиқ эскириб, ишдан чиқиш муддатидан кўп бўлмаслиги лозим.
Ижарага олинган корхона ижарага олувчига топшириш далолатномаси бўйича топширилади. Агар ижара шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ижарага олинган корхонани топширишга тайёрлаш, шу жумладан топшириш далолатномасини тузиш ва имзолашга тақдим этиш ижарага берувчининг зиммасидаги мажбурият ҳисобланади ва унинг ҳисобидан амалга оширилади. (ФКнинг 581-моддаси).
Корхоналарни ижарага бериш шартномаси қонунга мувофиқ қуйидагиларга амал қилган ҳолда тузилиши зарур:
1. Ижара шартномаси ёзма шаклда тузилиши лозим, чунки оғзаки тузилган шартнома юз бериши эҳтимоли бўлган баҳсли ҳолат­ларда суд ажримлари учун юридик асос бўлиб хизмат қилолмайди.
2. Ҳуқуқ ва мажбуриятлар қонун бўйича шартномада кўрсатил­ган ҳужжатлар ўз вақтида расмийлаштирилган бўлиши лозим.
3. Корхоналарни ижарага бериш шартномаси фақат муомала лаёқатига эга бўлган фуқаролар ва юридик шахслар ўртасида тузилиши керак.
4. Ижара шартномаси ихтиёрий тузилган ва аниқ бир ҳуқуқий мақсадга эришишига қаратилган бўлиши керак яъни шартномада ўз ифодасини топган мақсадлар ижарачи ва ижарага берувчининг ҳақиқий мақсадларига мос тушиши керак. Ижара шартномаси юқори идора буйруғи ҳужжат таъсирида ёки алдаш орқали тузилмаслиги лозим.

Download 77.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling