Транспорт воситалари ижараси шартномаси тушунчаси Шартнома бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Ижарага олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 77.3 Kb.
bet15/17
Sana09.04.2023
Hajmi77.3 Kb.
#1344110
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Мулк ижараси шартномасининг алоҳида турлари.

Ижарага олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:
Ижарага олувчи мол-мулкдан шартнома шартларига мувофиқ, агар бундай шартлар шартномада белгиланган бўлмаса, мол-мулк­нинг вазифасига мувофиқ фойдаланиши лозим.
Агар ижарага берувчининг ёзма огоҳлантиришига қарамай, ижарага олувчи молмулкдан шартнома шартларига ёки мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ фойдаланмаса, ижарага берувчи шартномани муддатидан олдин бекор қилишни ва зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақли.
Ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт.
Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади.
Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ ижарага олинган барча мол-мулк учун яхлит ҳолда ёки унинг ҳар бир таркибий қисми учун алоҳида-алоҳида ҳолда қуйидаги кўринишларда белгиланади:
вақти-вақти билан ёки бир йўла тўланадиган қатьий суммада белгиланган тўловлар тариқасида;
ижарага олинган мол-мулкдан фойдаланиш натижасида олинган маҳсулот ёки даромаднинг белгиланган улуши тариқасида;
ижарага олувчи томонидан ижарага берувчига шартномада келишилган ашёни мулк қилиб ёки ижарага топшириш тариқасида;
ижарага олинган мол-мулкни яхшилаш бўйича шартномада келишилган харажатларни ижарага олувчи зиммасига юклаш тариқа­сида.
Ижарага олувчи ижара шартномаси амал қилиб турган бутун вақт мобайнида корхонани тегишли техник ҳолатда сақлаб туриши, шу жумладан, уни жорий таъмирлаши ва шартномада назарда тутилган ҳолатларда капитал таъмирлаши шарт.
Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ижарага олинган корхонани ишлатиш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, ижарага олинган мол-мулкни суғурталаш бўйича тўловлар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ижарага олувчи зиммасига юклатилади (ФКнинг 582-моддаси).
Агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ижарага олувчи ижарага олинган корхона молмулки таркибига кирувчи моддий бойликларни ижарага берувчининг розилиги билан сотиш, айирбошлаш ва унинг розилигисиз вақтинча фойдаланишга ёхуд қарзга, қўшимча ижарага беришга, шунингдек, корхона бахосини пасайтирмаслик ва ижара шартномасининг бошқа бандларини бузмаслик шарти билан бундай бойликларга нисбатан ижара шартномаси бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсларга ўтказишга ҳақли.
Агар корхонани ижарага бериш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ижарага олувчи ижарага олинган корхонани ижарага берувчининг розилигисиз қайта қуришга, уни кенгайтириб, техник жиҳозлаб, қийматини оширишга ҳақли (ФКнинг 583-мод­даси).
Корхонани ижарага олиш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, корхонани ижарага олувчи ижарага берувчининг рухсатидан қатъи назар, ижарага олинган мол-мулкни ажратиб бўлмайдиган тарзда яхшилаш қийматини олишга ҳақли.
Агар ижарага берувчи ижарага олувчининг бундай яхшилашга қилган харажатлари ижарага олинган мол-мулкнинг қийматини унинг сифати ва (ёки) ундан фойдаланиш хусусиятларини яхшилашга қараганда беқиёс даражада ошириб юборганлигини ёки бундай яхшилашни амалга ошириш вақтида ҳалоллик ва оқилоналик тамойиллари бузилганлигини исботласа, суд уни бундай яхшилаш ҳақини ижарага олувчига тўлаш мажбуриятидан озод қилиши мумкин (ФКнинг 584-моддаси).
Мулк ижараси шартномаси бекор бўлганидан кейин ижарага олувчи ижарага берувчига мол-мулкни ўзига топширилган ҳолатда нормал эскиришини ҳисобга олиб ёки шартномада келишилган ҳолат­да қайтариши лозим.



Download 77.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling