Транспорт воситалари ижараси шартномаси тушунчаси Шартнома бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 77.3 Kb.
bet11/17
Sana09.04.2023
Hajmi77.3 Kb.
#1344110
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
Мулк ижараси шартномасининг алоҳида турлари.

Шартномани бажариш.Бино ва иншоот ижара шартномасининг махсус қоидалар билан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларидан бири шартномани бажаришдир ФКнинг 578-моддаси 1-қисми. Бино ёки иншоотни ижарага берувчи томонидан топшириш ва ижарага олувчи томонидан қабул қилиб олиш тарафлар имзолайдиган топшириш далолатномаси ёки топширишга доир бошқа ҳужжат бўйича амалга оширилади. Бино ёки иншоотни топшириш далолатномаси имзолангунга қадар амалий жиҳатдан қабул қилинмаган ва шартнома бажарилмаган ҳисобланади. «Агар қонунда ёхуд бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ижарага берувчининг бино ёки иншоотни ижарага олувчининг эгалигига ёки фойдаланишига топширилганидан ва тарафлар топшириш тўғрисидаги тегишли ҳужжатни имзолаганларидан кейин бажарилган ҳисобланади.
Тарафлардан бирининг бино ёки иншоони шартномада назарда тутилган шартларда топшириш тўғрисидаги ҳужжатни имзоладан бош тортиши тегишли бўлишлигига қараб, ижарага берувчининг мол-мулкни топшириш бўйича ўз мажбуриятларини, ижарага олувчининг эса, мол-мулкни қабул қилиб олиш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бош тортиш деб қаралади. (ФКнинг 578-м., 2-3-қисмлари). Ижарага берувчи томонидан ижарага топшириш мажбуриятини бажармаслик унга нисбатан ноқулай вазиятни келтириб чиқаради, шунингдек, унга умумий мажбуриятлардан ташқари мажбуриятни бажармаганлиги натижасида етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини юклайди.
Агар ижарага берувчи ижарага олувчига ижарага берилган мол-мулкни шартномада кўрсатилган муддатда башарти шартномада бундай муддат кўрсатилган бўлмаса, оқилона муддатда топширилган бўлса, ижарага олувчи ФКнинг 331-моддасига мувофиқ бу мол-мулкни ундан талаб қилиб олиш ва шартномага мувофиқ ижронинг кечикканлиги туфайли етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш ёки шартномани бекор қилиш ва унинг бажарилмаганлиги сабабли етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга (ФКнинг 541-м., 4-қ.). Кредитор мажбурият нарсаси бўлган ашёни ўзига топширишни талаб қилиш зарарнинг қопланишини талаб қилиш ҳуқуқи­га ҳақли (ФКнинг 331-м. 2-қ.). Ижарага олувчи томондан ижарага берилаётган бино ёки иншоотни қабул қилиш мажбуриятини бажармаслик унга нисбатан маълум бир оқибатларни бир оқибатларни и. ФКнинг 34-боби 4-парагрифда бундай ҳолатни тартибга солувчи қоидалар бўлмаса ҳам, ижарага олувчи қонунни ёки бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни ёхуд ижара шартномасини бузиб ижарага олинган мулкни қабул қилмаса ёки қабул қилишдан бош тортса, ижарага берувчи ижарага олувчидан ижара объектини қабул қилишни талаб қилиши ёки шартномани бажаришдан бош тортиши мумкин. Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасининг муддати тугаганда ёки бекор қилинганда, ижарага олинган бино ёки иншоот ФКнинг 578-моддада назарда тутилган қоидаларга риоя этган ҳолда ижарага берувчига қайтарилиши лозим. Мана шу мулоҳазалар билан бино ва иншоот ижара шартномаси ҳақидаги фикрларга якун ясасак бўларди, чунки ФКда белгиланган қоидалар ва бу турдаги шартноманинг ўзига хос хусусиятлари тўлиқ очиб берилди, лекин бу турдаги ҳуқуқий муносабатларнинг юридик адабиётларда яна бир хусусияти тўғрисида турли фикрлар мавжуд. Бино ва иншоот ижара шартномаси хусусиятлари ҳақидаги қизғин фикрлардан бири бундай шартномаларни тузишда субъектлар доираси маълум бир вақтда ўзгача, яъни ижарага берувчи томонидан айнан мулкдор эмас, балки оператив бошқарув ёки хўжалик юритиш ҳуқуқи бўйича тасарруфида бўлган балансида турувчи мулкдор ижарага берувчи бўлиши мумкин.
Хулоса қиладиган бўлсак бино ва иншоатларни ижарага бериш шартномаси ўзига хос хусусиятга эга эканлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ лекин жуда кўп ҳуқуқшунос олимлар ва мутахасисларда кўплаб ижобий фикрлар, мулоҳазалар борлигини юқорида ўзингиз гувоҳи бўлдингиз. Ҳақиқатдан ҳам ушбу муносабат долзарб бўлган ва долзарб бўлиб келмоқда. Сабаби, бозор муносабатлари ривожланиб бораётган бир вақтда ҳар бир тадбиркор ёки ишбилармон субъектларга бинолар ва иншоатлардан ижара асосида фойдаланиш зарурати туғилади. Шунинг учун хозирда ҳаракатда бўлган қонун хужжатларни яна ҳам такомиллаштиришимиз лозим.



Download 77.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling