Pdf-файлидаги расмий манба


Download 110.08 Kb.
bet1/43
Sana07.04.2023
Hajmi110.08 Kb.
#1340298
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
177 24.06.2009



[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.02 Мажбурий суғурта;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.06.00.00 Меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги / 05.06.02.00 Ходимга етказилган зарар учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги / 05.06.02.01 Ходимга тўланиши лозим бўлган зарар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
PDF-файлидаги расмий манба
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида
«Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишнинг тўлақонли фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ҳар йили иш берувчининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифларининг амалда қўлланишини таҳлил қилсин ва зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифларига, уларнинг чекланган даражасига, таркибига ҳамда иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта мукофоти суммасини аниқлашда суғурталовчи томонидан уларни қўлланиш тартибига ўзгартишлар юзасидан таклифлар киритсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.

Download 110.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling