Pdf-файлидаги расмий манба


XI. Аннуитетлар шартномасини ўзгартириш ва муддатидан олдин тўхтатиш


Download 110.08 Kb.
bet14/43
Sana07.04.2023
Hajmi110.08 Kb.
#1340298
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   43
Bog'liq
177 24.06.2009

XI. Аннуитетлар шартномасини ўзгартириш ва муддатидан олдин тўхтатиш
71. Аннуитетлар шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчи иш берувчига (аннуитентларга) киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда қайта расмийлаштирилган аннуитетлар шартномаси бўйича суғурта полисини бериши шарт. Бунда аннуитетлар шартномаси бўйича илгари берилган суғурта полиси (полислари) ўз кучини йўқотади.
72. Аннуитетлар шартномаси қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин тўхтатилади:
а) суғурта мукофоти аннуитетлар шартномасида белгиланган муддатда ва миқдорда тўланмаганда;
б) аннуитент аннуитет шартномаси амал қилган даврда вафот этганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
(72-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
73. Аннуитетлар шартномаси муддатидан олдин тўхтатилган тақдирда қоплов пули иш берувчига тўланади. Бунда иш берувчи кўрилган зарарни ундириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга кўрилган зарарни ундириш юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беради.
Аннуитент вафот этган вақтда иш берувчи тугатилган тақдирда товон пули Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланади. Бунда аннуитентнинг вафоти муносабати билан кўрилган зарарни ундириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга уни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(73-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
XII. Суброгация
74. Иш берувчи мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчи томонидан ундирилган зарарлар бўйича жавобгар бўлган шахсга нисбатан эга бўлган талаб қилиш ҳуқуқи суғурта товонини тўлашни амалга оширган суғурталовчига у тўлаган сумма доирасида ўтади.
Иш берувчи суғурта товонини олишда суғурталовчига унинг суғурта ҳодисаси юзага келишида айбдор бўлган шахсга нисбатан қайта талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириши учун барча зарур ҳужжатларни бериши шарт.
Агар иш берувчи суғурталовчи томонидан ундирилган зарар юзасидан жавобгар бўлган шахсга нисбатан ўзининг талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечса ёки ушбу ҳуқуқни амалга ошириш иш берувчининг айбига кўра мумкин бўлмай қолса суғурталовчи иш берувчидан суғурта товонининг тўланган суммасини қайтариб беришни талаб қилишга ҳақлидир.

Download 110.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling