1-мавзу. Геодезия тўғрисида умумий маълумот Режа: Геодезия фани ва унинг вазифалари


Download 0.54 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana17.06.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1547212
  1   2   3   4
Bog'liq
1 Мавзу Геодезия тўғрисида умумий маълумот



1-мавзу. Геодезия тўғрисида умумий маълумот 
Режа: 
1. Геодезия фани ва унинг вазифалари 
2. Геодезиянинг халқ хўжалигидаги ва давлат мудофаасидаги ўрни 
3. Геодезия фанининг тарихий ривожланиш ҳақида қисқа маълумот 
4. Ернинг шакли ва катталиги. 
1.Геодезия фани ва унинг вазифалари 
Геодезия фанининг асосий вазифалари илмий ва илмий техник 
масалаларини ечишдан иборат. Ернинг шакли ва ўлчашларини аниқлаш, унинг 
гравитация майдонини ўрганиш, геодезия фанининг асосий илмий вазифаси 
ҳисобланади. Ернинг ички тузилиши, ер қобиғини горизонтал ва вертикал 
деформацияси, океан ва денгизларнинг қирғоқларини ўрганиш, денгизлар сув 
сатҳларининг баландликлар фарқини аниқлаш, ер қутбларини ўзгариши каби 
масалаларни ечишда геодезия фанининг аҳамияти катта. Юқоридаги 
масалаларни ечишда астрономия, геология, геофизика, геоморфология ва 
бошқа ер тўғрисидаги фанлар билан биргаликда тадқиқот ва ўлчаш ишлари 
олиб борилади.
Ер сунъий йўлдошлари, космик кемаларни учирилиши, янги ўлчаш ва 
кузатиш асбобларини яратилиши ернинг, ойнинг ва бошқа планеталарнинг 
шакли, катталикларини, гравитация майдонларини ўрганишда сифат жиҳатдан 
катта ўзгаришларга олиб келди. Ернинг шаклини аниқлаш билан бирга 
материклардан Дунё океанларидаги оролларга координаталарни узатишда, ер 
юзасида бажариладиган асосий геодезик ишларни ягона системага 
бирлаштиришда ҳам фойдаланилмоқда. Бунинг натижасида космик геодезия 
деб ўқитиладиган фан вужудга келди.
Геодезия қатор илмий ва илмий техник фанларга бўлинади. 
Олий геодезия. Ер шакли ва катталигини аниқлаш, уни ташқи гравитация 
майдонини ўрганиш, геодезик таянч тармоқларини барпо этиш, юқори 
аниқликда нуқталарни аниқ координаталарини аниқлаш олий геодезиянинг 
асосий вазифалари ҳисобланади.
Бундан ташқари Қуёш системасидаги планеталарнинг шакл ва 
катталиклари, гравитация майдонини ўрганиш масалалари ҳам бу фаннинг 
вазифасига киради.
Топографик карта, план ва профиллар тузиш мақсадида бажариладиган 
геодезик ишлар назарияси ва амалиёти билан топография (геодезия) фани 
шуғулланади. Топографияда Ернинг қуруқлик қисмидаги ўлчаш ишлари 
ўрганилади.
Океанлар, денгизлар, уларнинг қирғоқлари ва тубини ўрганиш билан 
шуғулланадиган фан гидрография деб номланади. Топографик карта ва 
планлар тузишда ердан, (авиациядан) космосдан олинган фотосуратларни кенг 


ишлатилиши натижасида геодезияда фототопография ва аэрофототопография 
деган соҳалар вужудга келди. Фотосуратлар орқали суратга олинган 
объектларни ўзаро ҳолатини аниқлаш ва суратга олиш ва фотосуратларда 
ўлчашларни бажариш усуллари ва асбобларини ўрганадиган фанга 
фотограмметрия дейилади. 
Ер ости иншоотларини (шахта, тунел, метро) қуришда ер бағридаги 
ўлчаш ишларини ўрганиш ва бажариш билан шуғулланадиган геодезия соҳаси 
маркшейдерия деб юритилади. Маркшейдерия геодезиянинг тоғ ишларида 
қўлланилишидир.
Геодезиянинг илмий техник ва амалий вазифалари ҳаддан ташқари 
турли бўлиб, умумлаштирган ҳолда қуйидагиларни келтириш мумкин: 
танланган координата системасида ер юзасидаги айрим нуқталарнинг 
ҳолатини аниқлаш; турли мақсадлар учун жойнинг карта ва планларини 
тузиш; лойиҳалаш, қурилиш, инженерлик иншоотларидан фойдаланиш, ер 
юзаси ва унинг қаъридаги қазилма бойликлардан фойдаланиш мақсадидаги ер 
юзасида ва унинг остидаги ўлчаш ишларини бажариш; ҳарбий мақсадлардаги 
геодезик маълумотларни тайёрлаш ва ҳ. к.
Юқоридагилардан шундай хулосага келишимиз мумкин, геодезия– 
ернинг шакли ва катталигини ўрганишда, ер юзасидаги нуқталарнинг бир-
бирига нисбатан ҳолатини аниқлашда, ер юзасининг карта, план ва 
профилларини тузишда ҳамда инженерлик иншоотларини барпо қилишда ва 
улардан фойдаланишда бажариладиган ўлчашлар назарияси ва амалиёти 
ҳақидаги фандир.
Ер юзасида чизиқлар узунлиги, чизиқлар ва йўналишлар орасидаги 
горизонтал ва вертикал бурчаклар, нуқталарнинг бир-бирига нисбатан 
баландликлари ўлчанади. Бу ўлчашларга геодезик ўлчашлар дейилади ва улар 
ҳилма-хил геодезик асбоблар ёрдамида бажарилади. Геодезик ўлчашлардан 
фойдаланиб, амалий ёки илмий масалани ечишда ўлчаш натижалари 
математик жиҳатдан қайта ишлаб чиқилади.
Фан ва техниканинг тараққиёти натижасида геодезия фани ривожланиб 
борди ва ҳозирда кўп тармоқли фанга айланди: иншоотларни лойиҳалаш учун 
зарур бўлган геодезик материалларни олиш мақсадида далада бажариладиган 
геодезик ўлчаш ва ҳисоблаш график ишлари; лойиҳа асосида қуриладиган 
иншоотни бош ва асосий ўқларни, характерли нуқталарни жойдаги ҳолатини 
аниқлаш; қурилиш жараёнида иншоот ўлчамларини (геометриясини) лойиҳага 
мослигини таъминлаш; махсус жиҳозлар, дастгоҳларни геометрик шартларни 
бажарган ҳолда ўрнатиш ва созлаш; қурилаётган иншоотларнинг ўлчамларини 
лойиҳада берилган ўлчамларга мослигини аниқлаш мақсадида ижроий 
съёмкани бажариш; иншоот қурилиши ва ундан фойдаланилиши жараёнида 
турли омиллар, унга таъсир этувчи қўчлар (юклар), антропоген омиллар 
оқибатида иншоотда ва унинг асосидаги деформацияларни ўрганиш билан 
шуғуланадиган геодезиянинг яна бир соҳасига инженерлик геодезияси деб 


аталади. Умумлаштирган ҳолда айтишимиз мумкин, инженерлик геодезияси 
турли инженерлик-қидирув ишларида, инженерлик иншоотларини лойиҳалаш 
ва қуришда, улардан фойдаланишда геодезик ишларни ташкил қилиш ва 
бажариш билан шуғулланади.
Юқорида қайд этилган барча геодезияга оид фанларни амалиётда 
фойдаланиш назарияси ва амалиётини ўрганувчи фанга амалий геодезия деб 
аталади, инженерлик геодезияси унинг бир бўлими ҳисобланади.
Геодезия жуда кўп фанлар, жумладан астрономия, математика, физика, 
электроника, география, геология ва бошқа фанлар билан узвий боғлиқ бўлиб, 
ўз фаолиятида бу фанларнинг ютуқ ва натижаларидан кенг фойдаланади. Ўз 
навбатида астрономия, геология, география, геофизика ва бошқа фанлар 
геодезия фанининг тадқиқот ва натижаларидан фойдаланади. 

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling