Антропоген омиллар Ҳозирги вақтда антропген юнонча сўз бўлиб «антропос»


Download 31.42 Kb.
bet1/5
Sana08.03.2023
Hajmi31.42 Kb.
#1254248
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Антропоген омиллар


Антропоген омиллар

Ҳозирги вақтда антропген (юнонча сўз бўлиб «антропос» инсон) табиатдаги энг кучли омил ҳисобланилади. Инсон тирик организмларга бевосита ва билвосита таъсир этиб, уларнинг яшаш шароитларини ўзагртириб, қирилиб кетишига сабаб бўлмоқда Инсоннинг фаолияти туфайли ер юзида кўплаб ўсимлик ва ҳайвонлар йўқалиб кетмокда. Миллион йиллар давомида шаклланиб таркиб топган дунё манзараси инсон туфайли бир неча ўн йилликларда беқиёс даражада ўзгартириб юборилди. Одамзод ҳамма вақт атроф-муҳитдан асосан ресурслар манбаи тарзида фойдалниб келмокда. ХХ асрнинг биринчи ярмига келиб бу ўзгаришлар жиддий тус олди.


Атроф-муҳитнинг ифлосланиши табиат ва инсон фаолияти билан боғлиқ тарзда рўй беради. Табиий ифлосланишнинг асосий манбалари: вулқан, зилзила, сел, кўчки сув тошиши, кучли шамоллар, ёнғинлар каби табиий жараёнларни тушунсак. Инсон хўжалиги фаолияти натижасида келиб чиқадиган ифлосланишни антропоген ифлосланиш дейилади. Антропоген ифлосланишнинг табиий компоненти бўйича: сувнинг ифлосланиши, ҳаво, тупроқ ландшафтларни ифлосланиши каби гуруҳлардан иборат. Антропоген ифлосланишнинг давомийлигига кўра: вақтинча ва доимий; тарқалиш кўламига кўра: сайёравий, минтақавий(худуддий ёки регионал) ва маҳаллий (локал) гуруҳларга ажратилинади. Ифлосланиш тури ва манбалари жиҳатидан: физик, кимёвий, биологик, механик ва бошқа турларга бўлинади.
Физик ифлосланиш – иссиқлик, ёруғлик, шовқин, электромагнит, радиоактив нурлар, тебранишлар киради.
Шовқин – суроннинг инсон саломатлигига айниқса асаб тизимига, эшитиш органларига зарар келтиради. Бунинг оқибатида инсон тез чарчайдиган бўлиб қолишига, ақлий қобилияти пасайишига, ҳар хил юрак ва асаб касалликларига олиб келади. Инфратовушлар (эшитилмас товушлар) ҳам инсон саломатлигига салбий таъсир қилади. Одамларда бу товуш қўрқиш туйғусини ҳосил килади. Электромагнит ифлосланишда тўлқинларнинг ўзунлиги ўртача 10 устида минус 14 м дан бир неча км.гача таъсир килади. Тўлқин ўзунлигига қараб гамма, ренген, ультрабинафша нурлар, кўриш нурларига, инфрақизил нурлар микровольновий ва радионурланишларга ажралади. Электромагинт тўлқинлари телевизор, радио алоқа физиотерапия асбоблари элекро тармоқлар киради.
Кимёвий ифлосланиш - кучли заҳарланишга, сурункали касаллика шунингдек концероген, мутоген ва теротоген таъсир килади. Оғир металлардан қўрғошин, симоб, кадимий, мишяклар инсонга оғир оқибатлар олиб келади.Симоб организмага тушганда минимато касаллигига яъни асаб тизимига таъсир қилиб ўлимгача олиб келади. Кадимий организмга тушса буйрак ишини бўзади, скелетга таъсир килади. 30-40 мг ўлимга олиб келади. Қарши кўрашда витамин Д ва Гдан фойдаланилади. Мишьяк қоринда оғриқ ҳосил қилади, юрак ва буйрак иш фаолиятини бўзади ав тери ракига олиб келади. Симоб тузлари 0.5 г мишьяк - 0.06г қўрғошин - 20-50 г ўлимга олиб келади. Гербецид ва пеститецидлардан, нефт, тошкўмир маҳсулотларини ёққанда, органик моддалр олишда кимёвий заводларда кўп бирикмалар ҳавога кўтрилади булар ҳам тирик организмларн салбий таъсир қилади ва ҳавони ифлослантиради.
Биологик ифлосланиш - ҳавода сув ва тупроқда тарқалган вирус, микроблар инсонларни, ҳайвонларни касалликка олиб келади.
Механик ифлосланиш - чиримайдиган ҳар қандай чиқиндилар тушунилади. Ер усти, океанлар бу чиқиндилар билан тўлиб бормокда.
Антропоген ифлосланиш кучайган сари турли, баъзан инсон ҳаёти учун ўта хавфли экологик муаммолар келтириб чиқарётгани кун сайин равшанлашмокда. Бу ташвишли ҳол албатта.
Кескин муаммолардан бири бўлган сайёравий муаммолар бўлиб унинг ўзига хос хусусияти Ер юзидаги барча инсонларга таълуқли эканлигидадир. Инсон томонидан чиқарилаетган чиқиндиларнинг бир қисми ҳавода бир қисми океанларда тўпланмокда ҳеч нарса изсиз йўқолмайди. Шу туфайли уларни бартараф қилиш йўлларини излаш ва зудлик билан амалга ошириш барча мамлакатлар олдидаги ечимини кўтаётган бош масала бўлмоғи лозим..

Download 31.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling