Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси тўҒрисидаги низомни


IV. Пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/10
Sana27.03.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1300465
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

IV. Пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа 
тўловларни молиялаштириш тартиби 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
14. Жамғарма маблағлари: 
фуқароларга давлат пенсияларининг барча турлари; 
18 ёшгача ногиронлиги бўлган боланинг ота-оналаридан бирига (васийга, 
ҳомийга) бир ойда қўшимча дам олиш куни учун тўловлар; 
қонун 
ҳужжатларига 
мувофиқ 
Жамғарма 
маблағларидан 
молиялаштириладиган бошқа харажатлар учун сарфланади. 
Бошқа харажатлар бўйича Жамғарма сметаси Жамғарманинг Кузатув 
кенгаши томонидан тасдиқланади. 
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги 
ПҚ-5102-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий 
базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
15. Фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар ва компенсация 
тўловлари ва бошқа тўловларни молиялаштириш учун Жамғарманинг ҳудудий 
бўлинмалари томонидан Ғазначиликнинг бўлинмаларида ҳисоб рақамлари 
очилади. 
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги 
ПҚ-5102-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий 
базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
16. Жамғарманинг ҳудудий бошқармалари тўлов тўланадиган ҳар бир 
ойнинг 15-кунигача фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация 
тўловлари ва бошқа тўловлар тўлаш учун маблағларга бўлган эҳтиёж ҳажмини 
белгилайди ҳамда Жамғарманинг ижро этувчи аппаратига буюртманома тақдим 
этади. 


(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги 
ПҚ-5102-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий 
базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон) 
17. Жамғарманинг ижро этувчи аппарати Жамғарма харажатларини 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда: 
жорий тўлов ойининг 15-кунигача — ўтган ойнинг эҳтиёжи ҳисоб-китобидан 
келиб чиқиб 50 фоиз миқдоридаги суммани; 
жорий тўлов ойининг 27-кунигача — амалдаги эҳтиёжнинг тақдим этилган 
миқдоридан қолган суммани молиялаштиради. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
18. Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари пенсиялар, ижтимоий 
нафақалар, компенсация ва бошқа тўловлар учун маблағларни пенсияни етказиб 
бериш (топшириш) юкланган ташкилот ва банкларнинг ҳисоб рақамларига ўтказади. 
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун 
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Жамғарманинг 
туман 
(шаҳар) 
бўлимлари 
ташкилотларнинг 
буюртманомалари бўйича 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларнинг ота-
оналаридан бирига қўшимча дам олиш кунлари учун ва қонун ҳужжатларида 
назарда тутилган бошқа тўловларни тўлашга маблағларни молиялаштиради. 
(18-банднинг 
иккинчи 
хатбошиси 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун 
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон) 
19. Жамғарманинг ҳисоб рақамларидан маблағларни қонун ҳужжатларида 
назарда тутилмаган мақсадларда ўтказиш ва вақтинча олиб қўйиш тақиқланади. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling