Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси тўҒрисидаги низомни


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/10
Sana27.03.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1300465
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

VI. Жамғармани бошқариш 
25. Жамғарманинг Кузатув кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори 
органи ҳисобланади, унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
қарори билан тасдиқланади. Жамғарма Кузатув кенгашининг мажлислари йил 
чорагида камида бир марта ўтказилади. Жамғарманинг ижро этувчи аппарати 
Кузатув кенгашининг ишчи органи ҳисобланади. 
Мажлисни Кузатув кенгаши раиси, у бўлмаганда эса — раиснинг ўринбосари 
ўтказади. Кузатув кенгаши мажлиси, агар унда кенгаш аъзоларининг камида учдан 
икки қисми қатнашса ҳуқуқий ваколатли бўлади (кворумга эга бўлади). 
Кузатув кенгашининг қарори унинг мажлисда қатнашган аъзоларининг 
оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Кузатув 
кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади. 
26. Жамғарманинг Кузатув кенгаши ваколатларига қуйидагилар тегишли 
бўлади: 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда 
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогноз параметрларини, шунингдек 
Жамғарма харажатларининг ҳар йилги сметасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш; 
Жамғарма ижро этувчи аппарати, ҳудудий бошқармаларининг амалга 
ошириладиган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш ва тасдиқлаш; 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа 
ташкилотлар масъул ходимларининг Жамғарма ваколатига тегишли бўлган 
масалалар бўйича ҳисоботларини эшитиш; 
(26-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли 
қарори 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 
2017 й., 37-сон, 997-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Жамғармага 
ижтимоий солиқ ва бошқа тўловларнинг тўлиқ ҳамда ўз вақтида тўланишини 
таъминлаш тўғрисидаги ахборотини эшитиш; 
(26-банднинг 
бешинчи 
хатбошиси 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун 
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон) 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Жамғарманинг ижро 
этувчи директорини, унинг ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан 
озод қилиш тўғрисида тақдимнома киритиш; 


Жамғарманинг ҳудудий бошқармалари тўғрисидаги намунавий низомни 
тасдиқлаш; 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари 
Пенсия жамғармасининг Пенсиялар тайинлаш бўйича туман (шаҳар) бўлими 
комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш; 
Жамғарманинг ижро этувчи аппарати фаолиятини, айниқса Жамғарма 
даромадларини шакллантириш, уни ўз вақтида молиялаштириш ва ундан мақсадли 
фойдаланиш юзасидан назорат қилиш; 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
топшириқлар, ведомостлар ва почта ўтказмалари бўйича тўланадиган 
пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация ва бошқа тўловлар жўнатилиши ва 
етказиб берилиши бўйича хизматларга ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш; 
(26-банднинг 
ўнинчи 
хатбошиси 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сонли 
қарори 
таҳририда — ЎР 
ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 590-модда) 
Жамғарма фаолияти ҳамда фуқароларнинг ижтимоий таъминотга ва давлат 
ижтимоий суғуртасига бўлган давлат томонидан кафолатланган ҳуқуқлари амалга 
оширилиши билан боғлиқ бошқа функцияларни амалга ошириш. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling