232-масала. Агар aa гомозиготали индивидлар популяциянинг 2 фоизини ташкил қилса, у ҳолда AA, Aa генотипларнинг частоталарини аниқланг.
233-масала. Қуйидаги популяцияларда A аллели (p) ва a аллели (q) нинг учраш частоталарини аниқланг:
a) AA = 48%, Aa = 38%, aa = 14%;
a) AA = 54%, Aa = 36%, aa = 10%;
a) AA = 46%, Aa = 42%, aa = 12%.
234-масала. Маккажўхори ўсимликлари популяцияларида альбинос ўсимликлар (aa) 0,0035 частота билан учрайди. A ва a аллелларининг ҳамда AA, Aa генотипларининг учраш частоталарини ҳисоблаб чиқинг.
235-масала. 64000 туп жавдар ўсимлигининг 110 тупи рецессив гомозиготали (aa) ҳолатида бўлган альбинос ўсимликлардан иборат бўлса, A ва a аллеллари ҳамда альбинизм белгисини сақловчи гетерозиготали ўсимликларнинг учраш частотаси қандай бўлади?
236-масала. Нўхат ўсимлигининг 4 та қизил гулли, лекин генотип бўйича гетерозиготали (Aa) ва 1 та қизил гулли, лекин гомозиготали (AA) ўсимликларини бир неча авлод давомида экиб ўрганилган. Нўхат ўсимлигининг ўз-ўзидан чангланиб кўпайишини билган ҳолда F4 да ривожланадиган генотип ва фенотипларнинг нисбатини аниқланг.
237-масала. Иккита популяция қуйидаги генотипик частоталарга эга:
биринчиси - 0,24 AA, 0,32 Aa ва 0,44 aa
иккинчиси - 0,33 AA, 0,14 Aa ва 0,53 aa.
Панмиксия ҳолатида кейинги авлоддаги генотипларнинг нисбати қандай бўлади?
238-масала. Қуйидаги частоталарга эга бўлган индивидлар гуруҳи мавжуд: 1) 60% AA ва 40% aa;
2) 50% AA, 30% Aa ва 20% aa;
3) 30% AA, 40% Aa ва 30% aa.
Панмиксия ҳолатида AA, Aa ва aa генотипларнинг иккинчи авлоддаги частотасини аниқланг.
239-масала. Айрим аҳоли популяцияларида альбинослар (aa) 0,00005 частота билан учрайди. A ва a аллеларининг ҳамда AA ва Aa генотипларнинг популяциядаги частотасини аниқланг.
240-масала. Европа популяцияларида альбинизм 7х10-10 миқдорда учрайди. Популяцияда альбинизмни ташувчи 1 та одам барча одамлар сонининг қанчасига тўғри келишини аниқланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |