0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Тўлиқсиз доминантлик ҳолатда белгиларнинг ирсийланиши
Download 1.25 Mb.
|
Генетика амалий масалалар
Тўлиқсиз доминантлик ҳолатда белгиларнинг ирсийланиши.
34-масала*. Қўнғир толали ғўза ўсимликлари оқ толали ўсимликлар билан чатиштирилганда, F1 ўсимликлари новвот ранг толали бўлган. F1 ўсимликлари қўнғир толали ва оқ толали ўсимликлар билан қайта чатиштирилганда, ҳар икки ҳолатда ҳам тола ранги бўйича ажралиш кетган. F1 ўсимликлари қўнғир толали ўсимликлар билан қайта чатиштирилганда FB да олинган ўсимликларнинг 1/2 қисми қўнғир ва 1/2 қисми новвот ранг толали бўлган. F1 дурагайлари оқ толали ўсимликлар билан қайта чатиштирилганда эса FB да 1/2 қисм новвот ранг толали ва 1/2 қисм оқ толали ўсимликлар олинган. Белгининг ирсийланиш қонуниятини аниқланг. Новвот ранг толали ўсимликлар ўзаро чатиштирилса кейинги авлодда фенотип бўйича қандай натижа олиш мумкин? Масаланинг ечилиши: Белги Ген Қўнғир тола FrBr Оқ тола Frbr Новвот ранг тола FrBr Frbr қўнғир тола оқ тола P ♀ FrBr FrBr X ♂ Frbr Frbr g FrBr Frbr F1 FrBr Frbr - новвот ранг тола Толанинг қўнғир рангини ривожлантирувчи доминант FrBr гени толанинг оқ рангини ривожлантирувчи рецессив аллел - Frbr устидан тўлиқсиз доминантлик қилганлиги сабабли гетерозиготали генотип - FrBr Frbr янги фенотипнинг (новвот ранг толанинг) ривожланишига олиб келади. новвот ранг тола қўнғир тола P ♀ FrBr Frbr X ♂ FrBr FrBr g FrBr , Frbr FrBr FB FrBr FrBr - қўнғир тола FrBr Frbr - новвот ранг тола FB да иккита фенотип - қўнғир толали ва новвот ранг толали ўсимликлар ҳосил бўлади. Нисбат 1 : 1. Тўлиқ доминантликдан фарқли ўлароқ, гетерозиготали генотип янги фенотип беради. новвот ранг тола оқ тола P ♀ FrBr Frbr X ♂ Frbr Frbr g FrBr , Frbr Frbr FB FrBr Frbr - новвот ранг толали Frbr Frbr - оқ толали нисбат 1 : 1 новвот ранг тола новвот ранг тола P ♀ FrBr Frbr X ♂ FrBr Frbr g FrBr , Frbr FrBr , Frbr F2 FrBr FrBr - қўнғир тола FrBr Frbr - новвот ранг тола FrBr Frbr - новвот ранг тола Frbr Frbr - оқ тола нисбат 1 : 2 : 1 Тўлиқсиз доминантлик ҳолатида иккинчи авлодда генотип ва фенотип бўйича учта синф ҳосил бўлади, уларнинг нисбати 1 : 2 : 1. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling