0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Кодоминантлик ҳолатда белгиларнинг ирсийланиши


Download 1.25 Mb.
bet12/76
Sana01.03.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1238988
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

Кодоминантлик ҳолатда белгиларнинг ирсийланиши.
Кодоминантлик ирсийланишда одатдаги доминант-рецессив тарзидаги ўзаро таъсир кузатилмайди. Генотипдаги ҳар хил икки аллел ўзаро фаолият кўрсатиб, ўзига хос белгининг ирсийланишини таъминлайди. Кодоминантликка мисол қилиб ABO тизимига кирувчи одамларда қон группасининг ирсийланишини кўрсатиш мумкин. Одамларда тўрт хил қон группалари мавжуд: O (I), A (II), B (III), AB (IV). Қон группалари I генининг уч типдаги аллеллари - IA, IB, IO томонидан бошқарилади. I қон группасига эга одамларнинг генотипи - OO; II қон группасига эга одамларнинг генотипи - AA ёки AO; III қон группасига эга одамларнинг генотипи - BB ёки BO. Доминант A ва B аллелларига эга бўлган одамларда А ва B аллеллари ўзаро биргаликда IV (AB) қон группасини белгилайди.


39-масала*. Онаси учинчи ва отаси биринчи қон группасига эга бўлган бола ота-онасидан бирининг қон группасига эга бўлиши мумкинми? Онаси тўртинчи, отаси биринчи қон группасига эга бўлса-чи?
Масаланинг ечилиши:
Белги Ген
I қон группаси OO
III қон группаси BB, BO
IV қон группаси AB

Масаланинг биринчи пунктида кўрсатилишича, она III қон группасига эга бўлган ҳолда BB ёки BO генотипли, ота биринчи қон группасига эга бўлганлиги сабабли генотипи - OO. Икки вариантни ҳам кўриб чиқамиз:


III қон группа I қон группа III қон группа I қон группа
P ♀ BB X ♂ OO P ♀ BO X ♂ OO
g B O g B, O O
F1 BO - III қон группа F1 BO - III қон группа
OO - I қон группа
Агар ота-она BO ва OO кўринишдаги генотипларга эга бўлса, фарзанд ота-онадан бирининг қон группасига эга бўлади.
Масаланинг иккинчи пунктига кўра, ота-онанинг қон группалари бўйича генотиплари аниқ:
IV қон группа I қон группа
P ♀ AB X ♂ OO
g A, B O
F1 AO - II қон группа, BO - III қон группа
Фарзанд ота-онадан бирининг қон группасига эга бўлмайди. Фарзанд II- ёки III- қон группасига эга бўлади.


40-масала. Туғруқхонада иккита чақалоқни алмаштириб қўйишди. Улардан бирининг ота-онаси биринчи ва иккинчи қон группасига, иккинчисиники эса иккинчи ва тўртинчи қон группасига эга бўлган. Болаларнинг қон группаси текширилганда, улардан бирининг қон группаси биринчи ва иккинчисиники эса иккинчи эканлиги аниқланди. Болаларнинг қайси ота-онага тегишли эканлигини аниқланг. Болаларнинг қон группасини аниқламасдан ҳам уларнинг ота-онасини тўғри белгилаш мумкинми?


41-масала. Онаси иккинчи группа ва отаси биринчи группа қонга эга бўлган болаларнинг қон группалари қандай бўлади? Онаси биринчи қон группасига ва отаси иккинчи қон группасига эга бўлган оиладаги болалар фақат онасининг қон группасига эга бўлиши мумкинми? Қай вақтда фақат отасининг қон группасига эга бўлади?



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling