0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet17/76
Sana01.03.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1238988
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

62-масала. Помидор ўсимлигида мева ранги қизил ва сариқ бўлади. Мевасининг шакли эса юмалоқ ва ноксимон бўлади.Меванинг қизил ва юмалоқ бўлиши унинг сариқ ва ноксимон бўлишига нисбатан доминант белги ҳисобланади. Ҳар иккала белгиларни таъминловчи генлар бошқа-бошқа хромосомаларда жойлашган.
1) Дигетерозиготали қизил ва юмалоқ мевали помидор ўсимликлари ҳар иккала белги бўйича рецессив - сариқ ва ноксимон мевали ўсимликлар билан чатиштирилса, кейинги авлодда қандай нисбатда генотипик ва фенотипик синфларга мансуб ўсимликлар ҳосил бўлади?
2) Хўжаликда помидор ўсимликлари меваси йиғиштириб олинганда, ҳамма ҳосилнинг 36 тоннаси қизил ва юмалоқ, 12 тоннаси қизил ва ноксимон бўлган. Бунинг сабабини тушунтиринг.
Агар хўжаликда экилган ўсимликлар ўрганилаётган белгилар бўйича дигетерозиготали бўлган бўлса, ҳосилнинг қанча қисми сариқ ва ноксимон бўлар эди?


63-масала*. Дрозофила пашшасида тананинг кулранг бўлишини B гени, қора бўлишини b гени ва қанотнинг узун бўлишини A гени, калта бўлишини эса a гени белгилайди.
Гомозиготали кулранг ва узун қанотли урғочи пашшалар қора танали, калта қанотли эркак пашшалар билан чатиштирилганида, F1 ва F2 да ўрганилаётган белгиларнинг ирсийланиши бўйича қандай генотипик ва фенотипик синфларга мансуб пашшалар олиш мумкин? F1 пашшалари қора танали, калта қанотли пашшалар билан қайта чатиштирилса-чи?
Масаланинг ечилиши:
Белги Ген
Кулранг тана B
Қора тана b
Узун қанот A
Калта қанот a

кулранг танали, қора танали,


узун қанотли калта қанотли
P ♀ BBAA X ♂ bbaa
g BA ba
F1 BbAa - кулранг танали, узун қанотли

кулранг танали, кулранг танали,


узун қанотли узун қанотли
P ♀ BbAa X ♂ BbAa
g BA, Ba, bA, ba BA, Ba, bA, ba
F 2 1. BBAA = 1
2. BBAa = 2 9 BˍAˍ кулранг танали, узун қанотли
3. BbAA = 2
4. BbAa = 4
5. BBaa = 1 3 Bˍaa кулранг танали, калта қанотли
6. Bbaa = 2
7. bbAA = 1 3 bbAˍ қора танали, узун қанотли
8. bbAa = 2
9. bbaa = 1 1 bbaa қора танали, калта қанотли
Ҳар икки белги бўйича тўлиқ доминантлик ҳодисаси кузатилган вақтда
F2 да тўртта фенотипик синфлар ҳосил бўлади, уларнинг нисбати 9 : 3 : 3 : 1. 9 та генотипик синфлар ҳосил бўлади, уларнинг нисбати 1 : 2 : 2 : 4 : 1 : 2 : 1 : 2 : 1
кулранг танали, қора танали,
узун қанотли калта қанотли
P ♀ BbAa X ♂ bbaa
g BA, Ba, bA, ba ba
FB BbAa - кулранг танали, узун қанотли
Bbaa - кулранг танали, калта қанотли
bbAa - қора танали, узун қанотли
bbaa - қора танали, калта қанотли Нисбат 1 : 1 : 1 : 1



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling