0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.25 Mb.
|
Генетика амалий масалалар
57-масала. Бангидевонанинг қизил гулли, тикансиз кўсакли ўсимликлари оқ гулли, тиканли кўсакка эга ўсимликлар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган ўсимликларнинг 320 таси қизил гулли, тиканли кўсакка ва 312 таси қизил гулли ва тикансиз кўсакли бўлган. Чатиштириш учун олинган ўсимликларнинг генотипини аниқланг.
58-масала. Чекланмаган шохли, тўқ сариқ гулли ғўза ўсимликлари чекланган шохли, оч сариқ гулли ўсимликлар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган ўсимликларнинг 27 таси чекланмаган шохли, тўқ сариқ гулли; 31 таси чекланмаган шохли, оч сариқ гулли; 29 таси чекланган шохли, сариқ гулли ва 26 таси чекланган шохли, оч сариқ гулли бўлган. Ота-она ва F1 ўсимликларининг генотипини ҳамда ўрганилаётган белгиларнинг ирсийланиш қонуниятларини аниқланг. 59-масала. Тўқ сариқ гулли, туксиз чигитли ғўза ўсимликлари оч сариқ гулли, чигити тукли ўсимликлар билан чатиштирилганда, F1 ўсимликлари тўқ сариқ гулли, туксиз чигитли бўлган. F2 , FB авлодларда ўрганилаётган белгиларнинг генотипи ва фенотипи бўйича қандай натижалар олиш мумкин? 60-масала. Бошоғи қилтаноқсиз ва қизил бўлган буғдой ўсимликлари бошоғи қилтаноқли ва оқ рангли бўлган ўсимликлар билан чатиштирилганда, F1 да олинган ўсимликлар қилтаноқсиз ва қизил бошоқли бўлган. F2 да эса қуйидагича ажралиш кетган: 159 та қилтаноқсиз, қизил; 48 та қилтаноқсиз, оқ; 57 та қилтаноқли, қизил; 16 та қилтаноқли, оқ бошоқли қсимликлар. Ўрганилаётган белги қандай ирсийланади? F2 ўсимликларининг неча фоизи гетерозиготали? Таҳлилий чатиштириш ўтказиш учун F1 ўсимликларини қандай фенотипга эга бўлган ўсимликлар билан чатиштириш керак? 61-масала. Юмалоқ, чипор тарвуз ўсимликлари узунчоқ, яшил мевали ўсимликлар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган ўсимликларнинг ҳаммаси юмалоқ, яшил мевали бўлган. Иккинчи бир тажрибада ҳам худди шундай чатиштириш ўтказилганда, кейинги авлодда олинган ўсимликларни қуйидаги фенотипик синфларга ажратиш мумкин бўлган: 20 та ўсимликлар юмалоқ, яшил мевали; 18 та ўсимликлар юмалоқ, чипор мевали; 19 та ўсимликлар узунчоқ, яшил мевали ва 21 та ўсимликлар узунчоқ, чипор мевали. Чатиштириш учун олинган барча ўсимликларнинг генотипини аниқланг. Ўрганилаётган белгиларнинг қандай ирсийланишини тушунтириб беринг. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling